Соғиниб кутганим келдингми Баҳор?

Соғиниб кутганим келдингми Баҳор?

Соғиниб кутганим келдингми Баҳор?

Ҳар йилгидек келасану менинг бағримга, соғиндим деб дод вой солиб йиғлаб оласан. Юпатай деб ёпинчиғим устингга ёпсам, жинни қилдим сизни дея хандон куласан.

Чечаклардан гулчамбарак тақиб бошингга, исларингни шаббодага қориштирганча, мен кезганим кўчаларда ўйнаб юрасан. На тўхтатиб бўлар сени ва на ўйнатиб. Тўхта десам дод соласан кўз ёши тўкиб, сумалаклар қилишади юпатмоқ учун. Ўйна десам ҳаммаёқни чанг тўзон қилиб, кўзларимга чанг сепасан болалик қилиб. На кулишим биламан ва на йиғлашим. Чунки сени сендан кўра соғинган ўзим.

Аканг қишни ортидан тош отган ҳам ўзинг, уканг ёзни ишлатган ҳам ўзинг бўласан. Кузга эса фақат олтин тақинчоқ ҳадя. Сендай телба Баҳори бор менга раҳматлар. Ҳар қилиғинг ярашса ҳам чидаган ўзим, ярашмаса балоларга қолган ҳам ўзим.

Тинч турган бу ариқларга сувлар оқизиб, қирғоқлардан тошдирганинг етмаган эди. Ўтган йили жала қуйиб томимни тешиб, акан қишга кулги қилиб қолдирган эдинг. Бу йил нима иш кўрсатар Баҳорим дея юрагим ҳовучлаб юрибман ахир.
Барибир шириним ўзингсан Баҳор, ўзингсан эркатой, ўзинг мафтункор.

Соғиниб кутганим келдингми Баҳор? 

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?