Туним бугун кунга тенг бўлди. Куним тундан узоқроқ бўлар. Наврўз келди сабабин айтсам. Юрагимга бир қувонч тўлди, бугун куним қувноқроқ бўлар. Билмайсизми? Бугунку Наврўз. Қорлар эриб кетди заминдан, боларилар чиқдилар индан, Баҳор келди шу бугун чиндан, ахир Ҳамал кирди бугундан. Ахир Наврўз, бугун янги кун!
Ёпинчиғин олар бугун қиш, кетар бугун қаҳратон ташвиш, бошланади яна янги иш, янги йилни бошлади Наврўз. Замин илиқ кўксин очади, деҳқон ерга уруғ сочади. Куртак очар новда ниҳоллар, гулдан кўйлак кияр эгнига чанглатсин деб тонгда шамоллар. деҳқон учун бошланар ташвиш, табиатга жон деб курашиш, болаларга варрак учириш. Бугун Наврўз, демак бошланиш, демак яшаш, топиш, изланиш!
Сайл қилар элу-юрт қувнаб, қувнашади болалар ўйнаб. Тўй қилади санъат олами Наврўз учун шеър ўқиб, куйлаб. Эр йигитлар белбоғ боғлашар, сулув қизлар дилин доғлашар, сепин ёйиб қизлар даврага, кўнгилларни тўйга чоғлашар. Дуо қилар кекса боболар, дуо қилар оқсоч момолар: «Яратганга шукр, очиқ кўз, иншааллоҳ, етайлик Наврўз».