Ўзига жалб қилувчи асосий хусусияти: Мафтункор
Тарози буржи вакиллари бошқаларни осонгина ўзига жалб қилишади, чунки улар кучли жозиба ва яхши дидга эга, уларга разм солиш одатда ёқимли. Бундан ташқари, сизнинг олдингизда одамлар ўзларини керакли эканлигини ҳис қилишади, чунки сиз ажойиб тингловчисиз ва инстинктив равишда кимнидир гапиришга ундашни биласиз.
Сиз норози кайфиятдагиларни тинчлантиришда энг зўр эканлигингизни ҳамма билади, ёнингиздаги одамлар табассум қиладилар ва ўзларини дунёдаги энг ажойиб инсонлардек ҳис қилишади. Сиз туғилишдан мафтункорсиз.
Севги ва иноят маъбудаси саналган Венера бошқарувида бўлганингиз учун сиз гўзалликнинг барча кўринишларига, хоҳ у мусиқада, хоҳ тасвирий санъатда, хоҳ одамларда ифодаланган бўлсин, ҳурмат билан бош эгасиз. Сизнинг уйингиз ҳар доим нафис жиҳозланган, меҳмонларингизни чиройли хурсанд қилишни яхши кўрасиз. Гуллар, шампан винолари, чиройли тақинчоқлар ва кийимлар, қимматбаҳо нарсалар, ҳашаматли мебеллар - булар сиз учун яхши ҳаёт белгилари ҳисобланади. Сиз пулга сотиб олиш мумкин бўлган ҳамма нарсани яхши кўрасиз.
Қалбингиз тубида сиз нарциссизмга мойилсиз, сиздан ҳайратланишларини кутасиз.
Сиз узукка қўйилган олмосдек бўлишни истайсиз ва сизга нисбатан айтилган барча мақтовларни бетакрор хотирангизда ёдда сақлайсиз. Сиз одамларни ташқи кўринишига қараб баҳолайсиз ва мафтункор юзларнинг қалбини билишга интилмайсиз. Шунинг учун ҳам ўзига жалб қила оладиган фирибгарларнинг осонгина қурбонига айланишингиз мумкин.
Тарози – ҳамкорлик белгиси, психологик нуқтаи назардан, сиз ташқи томонга йўналтирилган деб айтишимиз мумкин. Сизнинг энергиянгиз бошқа одамлар билан бирлашишга қаратилган. Сиз шахсий алоқаларга кўп сармоя киритасиз ва уларда энг яхши фазилатларингизни намоён қиласиз. Ўзаро муносабатлар, хоҳ у ҳамкорликда, севгида, оилада, дўстликда, иш борасида ёки шунчаки ўткинчи муносабат бўлсин - бу сизнинг касбингиз. ихтисослигингиз. Сиз ёлғиз эмассиз. Сиз онгсиз равишда одамларни ўзингизга жалб қиласиз. Бироқ, сизни кўпроқ ўзингизга қизиқтиради. Сиз бошқа одамларнинг ҳис-туйғуларини интуитив равишда тушунасиз; ҳеч ким суҳбатдошингизни сиздан кўра яхшироқ тушунишга ва унинг фикрини ҳисобга олишга қодир эмасга ўхшайди. Бироқ, сиз тез орада сиз суҳбатдошингизни манфаатларини унутасиз ва ўз қизиқишларингиз оламига чўкиб кетасиз.


Профессионал дунёда сиз жамоанинг идеал аъзоси ҳисобланасиз. Сиз бир нечта бир бирига мос келмайдиган характерларни муаммосиз ишлайдиган ягона жамоага бирлаштира оласиз. Дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари сиз учун янги уфқларни очади ва ўзингизни ижодий қобилиятингиз, ақл-заковатингизни кучли одамларнинг имкониятлари билан бирлаштирганингизда сизга омад кулиб боқади.
Тарози буржи остида туғилганлар мувозанат ва уйғунликка интилишади, улар тартибли ва сокин муҳитда ўзларини бахтли ҳис қиладилар. Сиз ҳар қандай ҳолатда ҳам тинчликка интиласиз, жанжал ва келишмовчиликлардан қочиш учун кўп нарсани қурбон қиласиз. Сизда баҳс-мунозаранинг моҳиятини ва танлаган йўлингизни барча оқибатларини яхши тушуниб етиш ва аниқ кетма-кетлик билан низоларни ҳал қилиш қобилияти мавжуд. Сиз туғма дипломатсиз. Ёқимсиз вазиятларни олдини олиш учун сиз ҳатто ҳақиқий ҳис-туйғуларингизни ҳам яширишингиз мумкин. Аслида, кўпинча сиз уларни тўғри аниқлай ҳам олмайсиз. Бир вақтнинг ўзида ҳаммани хурсанд қилишга уриниб, сиз улар кўз ўнгида қатъиятсиз одамга айланасиз. Гўё сиз доимо ўртада мувозанат сақлаётганга ўхшайсиз, у ёки бу йўналишда ҳаракат қила олмайсиз, барча ижобий ва салбий томонларни, барча мумкин бўлган афзалликлар ва хавфларни чексиз ўлчаб кўрасиз. Сокинлик ва кўнгилчанлик ниқоби остида ички кураш ётади, уларсиз сиз бирон бир қарор қабул қила олмайсиз.
Муаммо шундаки, тарозилар қалбида ўзини ўзи етарли ҳис қилмайдилар. Ташқарида сиз ақл-идрок ва жозиба билан нур сочиб турасиз, лекин ичингизда доимо том маънода жисмонан етишмаётган нимадир бор - идеал севги, илҳомлантирувчи мартаба, барча истеъдодларингизни намойиш этишингиз мумкин бўлган лойиҳа ва ҳоказолар. Шунинг учун, кўпинча сиз ўзингизни алдови аниқланаётган айбдор каби ҳис қиласиз. Тарозиларнинг диққат билан яширинган сирларидан бири - бу ўзларига нисбатан тўлиқсизлик ҳисси ва ясама муваффақият кўрсатиш интилишни ўз ичига олган ички ишончсизлик ҳолатидир.
Сизда нозик сезги бор, лекин сиз унга етарлича ишонмайсиз. Кўпинча бепарволик сизнинг мақсадларингизга эришишингизга тўсқинлик қилади. Қоидага кўра, сиз жангга киришиш зарур бўладиган ҳеч нарсага астойдил киришмайсиз. Фақат сиз ўзингизни қонуний ҳуқуқингиз деб ҳисоблаган имтиёзлардан маҳрум қилишган вазиятларгина бундан мустасно. Бу вазиятда сизнинг сочингиз тикка бўлади. Тарози буржи остида туғилганлар ўзларининг қайсарлиги билан машҳур, аммо бу адолатни излаш билан боғлиқ холос. Сиз бутун дунёнинг тенгсизлиги ва мукаммал эмаслигидан ғазабланасиз. Сиз ўз кучингизни фақат инқироз пайтида кўрсатасиз – бу вазиятларда сиз жуда жасур бўласиз.
Бир текис темпераментга эга ва қийинчилик устидан кулишни биладиган одамлар билан яхши муносабатда бўласиз. Сиз ҳар қандай соҳада, тасвирий санъат, адабиёт ёки мусиқа бўлсин, истеъдодни юксак қадрлайсиз. Агар сиз ўзингиз ижодкорлик билан шуғулланмасангиз, ҳеч бўлмаганда бошқа одамларнинг асарларини тўплайсиз.
Одамлар кўпинча сизнинг қизиқишларингиз кўплигидан ҳайратда қолишади, чунки сиз доимо ўзингизнинг юксак ривожланган ақлингизни бепарво қувноқлик ниқоби остида яширасиз. Тарози – кардинал бурж вакили, яъни сиз воқеалар ташаббускорисиз. Сизга янги лойиҳалар, ноодатий янги ишлар, қизиқарли танишувлар ёқади. Сизда фантазия, ўзига хос бадиий дид ва иштиёқ бор, сизнинг очиқ, изланувчан онгингиз дунёни беғараз ва оқилона баҳолашга ҳаракат қилади. Сизда яхши молиявий туйғу бор, лекин ҳашаматга бўлган муҳаббат сизнинг аниқ заиф томонларингиздан биридир.
Пул том маънода бармоқларингиз орасидан тўкилиб кетади, чунки сиз пулларни эмас, балки пулга сотиб олиш мумкин бўлган нарсаларни яхши кўрасиз. Бепарво тарозилар қаттиқ ишлашга мойил эмаслар ва бу ишлар билан бошқаларга шуғилланишларини афзал кўришади. Гўзалликка бўлган муҳаббат бу буржнинг кўплаб вакилларини тасвирий санъат ёки декоратив амалий санъат, театр ёки мусиқа соҳасида мартаба сари ундайди, аммо, Тарозилар кўпинча ҳаваскорона ёндашувда қоладилар: уларга мукофотлар ёқади, лекин мукофотга етишиш учун зарур бўлган ҳаракатлардан қочишади.
Сиз тузатиб бўлмайдиган идеалист ва романтиксиз. Табиатан илиқ, меҳрибон, сентиментал, оптимист бўлган тарози буржи вакили ҳар томонлама бошқаларни хурсанд қилишга интилади. Сизнинг энг кучли картангиз – мафтункор эканлигингиз.