Бойликни топишибди-ю ақл-идрокни йўқотишибди. Ажабо, топган нарсалари билан йўқотган нарсаларининг баҳоси бир хилмиди? Абу Али ибн Сино.

Қовға буржи

Қовға буржи - умумий тавсифлар

Ўзига жалб қилувчи асосий хусусияти: Дўстона муносабат

Мунажжимлар Қовға буржини жуда қадрлашади, чунки бу бурж келажак, башоратлар, ҳатто айримларнинг фикрича, мунажжимлик боғлиқ. Қовғалар оддий бўлмаган шахслар, улар ўзига хос, бироз ғалати, жамиятга эргашиб юрмайдиган, доимо ўз йўлидан кетадиган инсонлар. Сиз бошқалардан ажралиб туришни ёқтирасиз. Сиз турли ноғораларга шунчаки ўйинга тушмайсиз, балки рақс давомида ўз мусиқангизни яратиб оласиз.

Сизнинг энг муҳим хусусиятингиз — ақлий мустақилликдир. Қовға буржида мўътадил хусусиятлар (чидамлилик ва барқарорлик) ва ҳаво унсури белгилари (интеллект ва ижтимоий ҳамкорлик) ўзаро уйғунлашади, ўзгаришлар сайёраси Уран таъсири остида, эркин фикрловчи, илғор, бироқ фикрлари мустаҳкам шахсият шаклланади.

Сиздаги фикр қатъий туриш жиҳатингиз ҳеч ким кутмаган вақтда намоён бўлади (чунки сиз ғайриоддий инсонсиз). Бу билан сиз ўз ғоянгизни ҳимоя қилишингиз, бирон-бир хато ишингизни оқлашга уринишингиз ёки ғалати одатларингизни изоҳлашингиз мумкин. Бу ҳолат қандай бўлмасин, Қовға буржи вакилига хос бўлган қайсарлик ҳар қандай муҳолиф сухбатдошни ажаблантириб, чалғитиб қўяди. Сиз ҳеч қандай муросага бормайсиз, орқага бир қадам ҳам ташламайсиз.

Қовғаларда, бу қанчалик сирли туюлмасин, илғор фикрловчи инсон ва фикрларини изсиз қолишини истамайдиган қайсар баҳсчи инсон уйғунлашган. Сиз бошқаларнинг фикрига умуман эътибор бермай, янги ва нотаниш йўллардан кетишингиз мумкин. Сиз учун бошқаларнинг фикри ёки жамиятнинг маслаҳати аҳамиятга эга эмас, энг муҳими, сизни бу йўлда кўплаб қизиқарли янгиликлар, кашфиётлар кутиб турган бўлиши керак. Сиз зерикишни юқумли касаллик деб ҳисоблайсиз ва ундан ҳар қандай йўл билан қочишга ҳаракат қиласиз.

Сизнинг характерингиз парадокслар, бир бирига мос келмайдиган фикрлар жамланмасига ўхшайди. Сиз дўстлар даврасида ҳам, ёлғиз бир ўзингиз қолсангиз ҳам ўзингизни бахтиёр ҳис этишингиз мумкин. Саёҳат қилишни яхши кўрасиз, лекин уйдаги тинч ва қулай муҳит ҳам сизга ҳузур бахш этиши мумкин. Сиз дўстликни қадрлайдиган ва очиқ инсонсиз, бироқ айрим вақтларда ўта совуққон, бошқалардан узоқлашган ва ёпиқ бўлишингиз ҳам мумкин. Сизнинг ақлингиз ҳам санъаткорона, ҳам илмий йўналишда уйғунлашган. Касбий фаолиятингизда одатда бир вақтнинг ўзида икки хил йўналиш билан шуғулланасиз.

Decoration

Decoration

Сизнинг буржингиз – Қовға, яъни сув ташувчи. Шу сабабли, сиз кўпинча Қовға буржи вакилларини сув унсурига тегишли деб ўйлашади. 

Лекин Қовға буржи аслида ҳаво унсурига мансуб! Сиз ғоялар ва ҳамкор муносабатлар вакилисиз. Ушбу бурж остида туғилган инсонлар асосан ақлий соҳаларда кўпроқ фаолият юритишади. Қовға қўлидаги кўзадан оқиб тушаётган сув ҳақиқатни ифодалайди. Сиз ҳақиқат томонидасиз, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни бошқаларга тўғри етказасиз. Сиз донолик тарқатасиз. Сиз билимга чанқоқ, очиқ, рационал ва кенг дунёқарашли инсонсиз. Ҳатто сиздаги маълумотлар тўлиб-тошиб кетган бўлса ҳам, сизга янада кўпроқ маълумот, билим керак. Доимо тоғ ортида нима борлигини билишни хоҳлайсиз. Бир Қовға буржи вакили айтганидек, «Дунёда мен билмаган ва эшитмаган нарсалар борлигини  билиб қолсам, бу мени асабимга тегади. Ахир мен бу нарсаларни билишим керак!».

Сиз ҳамма нарсага холис баҳо беришни биласиз, чунки ҳис туйғулар йўлингизда тўсиқ бўлишига йўл қўймайсиз. Бу сизга ҳис-туйғулардан узоқлашиш ва инсон ҳаётининг одатий моҳиятидан устун туриш имконини беради. Ҳис-туйғуларга нисбатан ички ишончсизлик уларнинг таъсирига қарши туришга мажбур қилади, ва оқибатда, ички зиддиятлар келиб чиқади.

Шахсий ўзига хослик хислатингиз сизнинг ғояларингиз билан ажралмас тарзда боғланиб кетганда муаммолар юзага келиши мумкин. Иккинчи ҳаво унсури буржи — Эгизаклар сингари, сиз ҳам кўпинча ўз фикрларингизга худбинларча маҳкам ёпишиб оласиз. Қарши фикрларни эшитганда, уларни ўзингизга тажовуз сифатида қабул қилишингиз мумкин. Сизнинг барқарорлигингиз қайсарликка айланади, сиз жанжал чиқариш учун ҳам норозилик билдиришга тайёр бўлиб қоласиз. Сиз онгли равишда ўз ғояларингизнинг реал ҳаётда, муносабатлар ёки касбий фаолиятингизда амалга ошириш имкони йўқлигини тан олишдан бош тортасиз. Оқибатда, ўз фикрингизда қатъий туриб олиб, ўзингизга кўпроқ зарар етказасиз. Сиз одамларга эътибор берасиз, уларни ўрганишни, кузатишни яхши кўрасиз. Дўстона ва хушмуомала феълингиз билан ҳамма жойда дўстлар топиб оласиз. Сизда узоқ давом этаётган мунозараларни чуқур маъноли, шу билан бирга ҳаммани кулдириб юборадиган битта гап билан якунлаш истеъдодингиз бор. Сизнинг ўткир ҳазилларингиз оқибатида барча дабдаба ва сохталиклар тезда бартараф бўлиб кетишини танишларингиз яхши билишади. Сиз вазиятни тўғри англаш қобилиятига эгасиз, аммо ҳеч қачон ўзлигингизни йўқотмайсиз. Ҳар қандай вазиятда ҳам сиз доим аввалгидек, қувноқ, қизиқувчан, қизиқарли инсон бўлиб қолаверасиз, ҳамиша атрофдагиларга қандай таъсир ўтказиш мумкинлигини билишни истайсиз. Сиз ижтимоий мавқеидан қатъий назар, ҳар қандай инсон билан мулоқотга кириша оласиз. Одамларнинг олий унвонлари ёки юқори лавозимлари сизга таъсир қилмайди. Ҳатто Англия қироличаси қабулхонасида ҳам сиз ўзингизни табиий тута оласиз.

Сиз доим “барчамиз инсон бўлиб туғилганимиз, бир-биримизга боғлиқмиз” деб ишонч билан гапирасиз. Нима учун инсонлар ундай фикрлайди, бундай эмас деган савол сизни кўп қизиқтиради. Бир яхши томони шундаки, сиз ҳеч кимга баҳо бермайсиз. Сиз ўзларини намоён этиш инсонларнинг рад этиб бўлмас ҳуқуқи деб, бошқаларга бундай имкониятни беришга тайёр турасиз. Сиз учун энг катта озодлик - бу ўз ўзингизча қолиш эркинлигидир.

Инсонлар хулқ-атворини кузатувчи инсон сифатида сиз бошқаларнинг камчиликлари ва ожизликларига сабр қила оласиз. Сиз инсонпарварсиз, дунё фаровонлиги ҳақида қайғуришни ўзингизга мақсад қилиб олгансиз, аммо бошқалар билан ўта яқин, шахсий муносабатларга унчалик киришиб кетмайсиз. Сиз доимо эркинлигингизни сақлаб қоласиз, баъзилар буни ўзини бошқалардан олиб қочиш ёки ҳатто менсимаслик сифатида қабул қилишлари табиий. Сиз ўз ҳис-туйғуларингиз билан ҳам масофа сақлашни афзал кўрасиз, лекин сиздаги бу бепарволик аслида ёлғон кўриниш бўлиши мумкин. Қовға буржи – мунажжимликда дўстлик рамзи ҳисобланади. Демак сизда яқин ва узоқ муддатли алоқалар ўрнатиш қобилияти бор деган маънони англатади. Сизнинг бепарво ташқи қиёфангиз ортида доим садоқатли қалб уриб туради. Қовғалар каби ишончли ва олижаноб дўстларни топиш мушкул. Сизда ҳеч қачон ёмон ният бўлмайди, ҳар доим ёрдамга етиб келасиз. Бироқ сиз ҳеч қачон бошқа бир инсонни сизга боғлиқ бўлиб қолишига йўл қўймайсиз. Сизнинг мажбуриятлар олмасдан севишга интиласиз.

Мустақиллик – сизнинг ҳаёт тарзингиз, ва шу боис сиз ҳатто яқин муносабатлардан ҳам воз кечишга тайёрсиз. Сизни нимагадир боғлаб қўйиш ёки озодлигингизни чеклашга уриниш бефойда. Агар ўзингизни қопқонга тушиб қолгандек ҳис қилсангиз, ҳар қандай нарсага қарамай озодликка интилган бўлардингиз. Қовға буржи умидлар ва орзулар рамзи ҳисобланади, сиз «ўтмиш ўтди-кетди» тамойилига амал қилиб яшайсиз. Ўтмишдан қочасиз ва Питер Пен каби қаришни хоҳламайсиз. Орзу ва режалар тузиш, саёҳатларни режалаштириш, мақсадлар қўйиш сиз учун осон. Сизни одамлар, жойлар ва лойиҳалардаги ҳар қандай ғайриоддийлик ўзига тортади.

Идеалист сифатида сиз ҳаммани бахтли кўришни истайсиз, аҳамиятли ва салмоқли бўлган ишларни амалга оширишга интиласиз. Кўплаб Қовға буржи вакиллари сиёсатга ёки ижтимоий фаолиятига киришиб кетадилар. Қовға буржи умидлар ва орзулар белгиси, улар орзуларга эргашиб юрадилар. Тарихда Қовға буржида туғилган кўплаб илғор фикрловчилар ўтган: Чарльз Дарвин, Абраҳам Линкольн, Сюзан Б. Энтони, Томас Эдисон ва Франклин Делано Рузвельт шулар жумласидандир.

Қовға буржи вакиллари бутун дунёга яхшилик олиб келадиган катта режалар тузишни яхши кўрадилар, аммо сиз учун энг қизиқарли босқичи - ғоялар яратиш, уларни амалга ошириш устида меҳнат қилишга унча қизиқмайсиз. Жиддий меҳнат қилиш сизга у қадар завқ бермайди. Сиз ижодий шахссиз, тасаввурингиз кучли, чексиз тажрибалар ўтказишга тайёрсиз, аммо майда-чуйда ишлар билан шуғулланиш ёки уларни аниқ тартибга солиш сизнинг феълингизга мос эмас. Сиз янги оламшумул ғоя ўйлаб топасиз, аммо уни ҳақиқатга айлантириш учун курашни бошқалар топшириб қўя қоласиз.

Сизнинг энг катта камчилигингиз — ўз аҳамиятингизни ошириб кўрсатишга, ҳар қандай соҳада мутахассис бўлиб кўринишга интилишингизда.

Сиз бошқаларга ўхшамаслик учун шунчалар ҳаракат қиласизки, баъзан фақат принцип учун бошқаларга қарши чиқасиз. Сиз умумий қабул қилинган тартибларга энг кам риоя қиладиган буржлардан бирисиз, оқибатда сизни эксцентрик инсон сифатида қабул қилишларига олиб келади. Бошқаларнинг камчиликларига сабр билан муносабатда бўлганингиз каби, ўз хатоларингизни ҳам сезмасликлари керак деб ҳисоблайсиз.

Баъзида сиз ўзаро баҳсларга ўз фикрингизга қаттиқ ишонганингиз учун эмас, шунчаки, фақат фикр алмашиш ёки ақлий машқлар учун қўшиласиз. Сиз тезда зерикиб қоласиз, эзма, зерикарли деб ҳисоблаган одамларингизни асабига тегиш учун ҳам атайлаб уларга қарши чиқишни бошлайсиз.

Шунга қарамай, Қовға буржи вакиллари ер юзидаги энг меҳрибон инсонлардан саналишади. Улар билан мулоқот қилиш осон, ақлли, кек сақламайдиган, хафа бўлмайдиган одамлар, "ўзинг яша ва бошқаларга ҳам яшашларига имкон бер" тамойилига амал қилишади. Сиз ҳалол инсонсиз, ғараз мақсадларингиз бўлмайди, бошқаларга ёрдам беришни яхши кўрасиз ва ҳеч қачон зериктириб қўймайсиз. Сиз инсоннинг бир бўлагига айланиб, унинг ҳаётини бутунлай яхши томонга ўзгартириб юборишингиз мумкин.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?