Бурж даври: 21 Январь – 18 Февраль
Белги жинси: Эркак.
Унсур: Ҳаво.
Сифат: Мўътадил.
Қовға буржи вакиллари қатъиятли ва мустақил, илғор, ўзига хос ва ихтирочи, таҳлилий қобилиятга эга, унинг ёқтирмайдиган нарсалари аниқ тиниқ билиниб туради, фикрлари шубҳасиздир.
Бошқарувчи сайёра: Уран, қадимги юнон афсоналарида осмон худоси, оламнинг биринчи ҳукмдори. Уран - замонавий даврда (1781 йилда) кашф этилган биринчи сайёра. Мунажжимликда Уран ўзгаришларни, вайронгарчиликларни, кутилмаган ҳодисалар, ноодатийлик ва ноанъанавийлик ҳамма нарсани бошқаради. Ихтиролар, аэродинамика ва замонавий илм-фан унинг назоратида туради.
Бурж рамзи: Сув ташувчи. У ўзининг озодлик туҳфасини ҳаммага тенг тақсимлайди. Унинг идишидан оқаётган сув ҳақиқатни англатади ва Қовға уни дунёга чексиз етказиб беради.
Рамзий белгиси (пиктограммаси): Қовға кўзасидан тўкилаётган сувни англатувчи ишора. Бу белги шунингдек ҳаракатланаётган одамнинг тўпиғини (Қовға назоратидаги тана аъзоси) ҳам англатади. Зигзаг чизиқларининг рамзий маъноси электр энергияси, универсал фикрлаш ва келажак донолигидир.
Шиори: Мен биламан!
Қарама қарши бурж: Арслон буржи.
Қовға - умидлар ва орзулар, дўстлик ва яхши тилаклар белгиси. Қовға буржи остида кўпинча идеалистлар ва гуманистлар туғилади, уларни глобал дунё тизими муаммолари безовта қилади, лекин шахсий муносабатларда улар ўзларини четга олишади. Қовға буржига қарама-қарши бўлган Арслон - завқ, севги ва романтик саргузаштлар буржи саналади. Арслонларга бахтли бўлиш учун вақт қизиқарли ўтиши керак, улар яқин муносабатларни излайдилар ва ҳамкорликда ҳукмронлик қилишга интиладилар.
Назоратдаги тана аъзолари: Қон айланиш тизими, оёқ болдирлари ва тўпиқлар. Қовға буржи вакиллари тўпиқ жароҳатланиши ёки синиши, томирларнинг варикоз кенгайиши ва артерия томирлари тиқилиши каби хасталикларга мойил бўлишади.
Омадли кун: Чоршанба.
Омадли рақамлар: 1 ва 7.


Тош: Аметист, севгида садоқат келтиради ва башорат қилиш қобилиятини беради.
Ранг: Ёрқин кўк - мусаффо осмон ранги.
Шаҳарлар: Стокгольм, Москва, Буэнос-Айрес, Зальцбург.
Давлатлар: Россия, Швеция, Эфиопия.
Гул: Орхидея.
Дарахтлар: Мевали дарахтлар.
Металл: Ураний.
Ҳайвонлар: Катта қушлар.
Хавфли вазиятлар: Қовға буржи вакилларини инновациялар жалб қилади, у жамиятдаги стереотипларга мос келмайди. У баъзида эксцентрик бўлади ва шунинг учун кўпинча тор фикрли одамлар томонидан ҳужумларга учраб туради. Қовға буржи вакиллари ғайриоддий вазиятларга тушиб қолишлари ва ғалати одамлар билан дўстлашиб қолишлари эҳтимоли кўп.

Қовғаларнинг ички дунёси
Сиз кўпроқ "Нима учун?" деган саволни беришдан бошлайсиз. Бошқаларни нималар ҳаракатга келтиришини тушунишга интиласиз. Улар ҳаётининг барча жиҳатлари сиз учун қизиқ, чунки улар ўзингизни тушунишга ёрдам бериши мумкин. Сизинг қалбингиз улкан муҳаббатга қодир. Сизнинг энг кучли орзуларингиз кўплаб қизиқарли дўстлар орттириш, ажойиб муҳаббат муносабатлари, илҳомлантирадиган меҳнат фаолияти, шунингдек дунё янада яхшироқ қилиш ва барча инсонларни бахтли қилишдан иборат. Жуда ҳам катта талаб эмас, тўғрими?
Сизнинг энг яширадиган сирингиз - аслида қанчалик тортинчоқ, уятчанг эканлигингиз, ўзингизга бўлган ишончнинг камлиги. Суйган инсонларингиз сизга қандай муносабатда эканлигини билиш сиз учун жуда муҳим. Шунинг учун сиз бошқаларга ёқиш учун жуда кўп ҳаракат қиласиз. Сиз ҳаммасини бошқалар билан баҳам кўришни хоҳлайсиз, бироқ бошқаларга ўхшаб қолишдан, бошқалар истагандек шахс бўлиб қолишдан қўрқасиз. Сизнинг қалбингиздаги қўрқув ҳисси “Мен бошқачаман” деган фикрга ишонч билан қандай уйғунлашиб кетганига ишониш қийин.

Бошқалар Қовғаларни қандай қабул қилишади?
Сизни одатда қандайдир бошқаларга ўхшамайдиган, дунёга бошқалардан бошқачароқ қарайдиган, мустақил ва ўйламай иш қиладиган одам деб ҳисоблашади. Сиз кўпинча ниманидир муддатидан аввал кашф қиладиган кашфиётчига ўхшайсиз. Сизнинг ҳазилларингизни бир вақтнинг ўзида ҳам кулгили, ҳам хавфли дейишади. Ҳамма сизни янги ғояларни қучоқ очиб кутиб олишингизни билишади, айниқса бу ғоялар сизга тегишли бўлса. Сизнинг дўстона муносабатингиз ва иштиёқингиз одамларни ўзига жалб қилади, аммо уларга ачитиб киноя қилишингиз уларни сиздан узоқлаштиради. Сизга жуда кенг шахсий ҳудуд ва эркинлик керак. Шу сабабли сиз бошқалар назарида бефарқ ва одамлардан узоқда турган одамдек таассурот уйғотасиз. Баъзида сизнинг қайсарлигингиз одамларнинг жаҳлини чиқаради.

Қовға буржида туғилган машҳурлар?
Корасон Акино, Лорд Байрон, Михаил Барышников, Джон Белуши, Джек Бенни, Джордж Бернс, Роберт Бернс, Кристи Бринкли, Том Брокоу, Аарон Бёрр, Таллула Бэнкхед, Роберт Вагнер, Жюль Верн, Элайджа Вуд, Вирджиния Вулф, Жа Жа Габор, Кларк Гейбл, Кристофер Гест, Филип Гласс, Зейн Грей, Жермен Грир, Д. У. Гриффит, Джон Гришэм, Нил Даймонд, Чарльз Дарвин, Джеймс Джойс, Вирджиния Джонсон-Мастерс, Майкл Джордан, Чарльз Диккенс, Мэтт Диллон, Джеймс Дин, Кристиан Диор, Пласидо Доминго, Доктор Дре, Анджела Дэвис, Джина Дэвис, Сьюзен Зонтаг, Эдди Кантор, Джером Керн, Настасья Кински, Алиша Киз, Эрта Китт, Тед Коппел, Натали Коул, Льюис Кэрролл, Марио Ланца, Хит Леджер, Джек Леммон, Джозеф Либерман, Чарльз Линдберг, Чарльз Линкольн, Дэвид Линч, Айда Лупино, Синклер Льюис, Эрнст Любич, Роберт Мазервелл, Дуглас Макартур, Джон Макэнроу, Эдуард Мане, Кристофер Марлоу, Норман Мейлер, Феликс Мендельсон, Кармен Миранда, Джеймс Миченер, Жан Моро, Тони Моррисон, Вольфганг Амадей Моцарт, У. Сомерсет Моэм, Джек Никлаус, Ким Новак, Ник Нолти, Пол Ньюман, Йоко Оно, Анна Павлова, Джеймс Пайк, Томас Пейн, С. Дж. Перельман, Джексон Поллок, Леонтина Прайс, Ванесса Редгрейв, Рональд Рейган, Берт Рейнольдс, Джекки Робинсон, Крис Рок, Норман Рокуэлл, Артур Рубинштейн, Франклин Делано Рузвельт, Бэйб Рут, Телли Савалас, Андрес Сеговия, Джейн Сеймур, Том Селлек, Гертруда Стайн, Стендаль, Джордж Стефанопулос, Эдлай Стивенсон, Барбара Тачмен, Лана Тёрнер, Джастин Тимберлейк, Джон Траволта, Франсуа Трюффо, Джон Уильямс, Опра Уинфри, Эдит Уортон, Федерико Феллини, У. С. Филдс, Фарра Фосетт, Миа Фэрроу, Холли Хантер, Джин Хэкман, Пэрис Хилтон, Лэнгстон Хьюз, Пэдди Чаевски, Кэрол Ченнинг, Стокард Ченнинг, Сибил Шеперд, Франц Шуберт, Томас Альва Эдисон, Сергей Эйзенштейн, Дженнифер Энистон, Сьюзен Б. Энтони.