Бурж даври: 23 Июль – 22 Август
Белги жинси: Эркак.
Унсур: Олов.
Сифат: Мўътадил.
Арслон кучли, ғайратга тўла, ижодкорлик ва ўсишга мойил; Арслон сахий ва кўп сарф қилади, ўзига ишонган, эътирозсиз ва ўз қарорларида қатъий туради.
Бошқарувчи сайёра: Қуёш.
Қуёш тизими марказида жойлашган бу юлдуз кучли иссиқлик чиқаради ва бизга ёруғлик, иссиқлик ва қувват беради. Мунажжимликда Қуёш инсонга таъсир қилиш нуқтаи назаридан барча сайёралар ичида энг кучлиси ҳисобланади; бу бизга ҳаётий қувват ва бошқарувчанлик беради.
Бурж рамзи: Арслон - шоҳона, жасур, обрўли, олижаноб ва мағрур, лекин баъзида дангаса ва бекорчи.
Рамзий белгиси (пиктограммаси): Инсон юрагининг икки клапани (Арслон буржи назоратидаги тана аъзоси) тасвирланган пиктограмма. Бу белги шунингдек юнонча Арслон номининг бош ҳарфининг ўзгача шаклини ҳам англатади. Белгининг рамзий маъноси - ярим ой билан боғланган иккита тўлиқ бўлмаган қуёш гардиши - ақл кучи ва ҳиссиётларни ифодалайди.
Шиори: Мен буюраман!
Қарама қарши бурж: Қовға буржи.
Арслон - завқ ва ижодкорликни бошқарувчи бурж ҳисобланади. Бу бурж остида туғилганлар ҳаётдан зарур бўлган ҳамма нарсани олишга ва бошқаларга ҳукмронлик қилишга интиладилар. Арслонга қарама-қарши бўлган Қовға буржи вакиллари эса инсониятнинг умидлари, истаклари ва энг юқори интилишлари белгисидир. Қовға буржи вакилларини кўпроқ кенг идеаллар ва инсонпарвар лойиҳалар жалб қилади. Улар одамлар билан муносабатларида совуқроқ ва узоқроқ туришади.
Назоратдаги тана аъзолари: Орқа елка ва бел, умуртқа поғонаси ва юрак. Ҳаддан ташқари ҳиссий ва жисмоний зўриқишлар Арслонларда бел ва умуртқа поғонаси касалликларини келтириб чиқариши мумкин.
Омадли кун: Якшанба.
Омадли рақамлар: 8 ва 9.


Тош: Ёқут. Бу тош жисмоний шикастланишдан ва хиёнатдан ҳимоя қилади. Ёқут олиб юрганларга руҳий хотиржамлик беради.
Ранглар: Олтин ва тўқ сариқ ранглар - Қуёшнинг ўзига тортувчи ранглари.
Шаҳарлар: Рим, Прага, Дамашқ, Голливуд.
Давлатлар: Франция, Италия, Руминия.
Гуллар: Кунгабоқар ва Тирноқгул (Календула).
Дарахтлар: Апельсин дарахти ва барча цитрус дарахтлари.
Металл: Олтин.
Ҳайвонлар: Барча мушуксимонлар
Хавфли вазиятлар: Арслонлар дабдаба ва шуҳратпарастликка мойил, кўпинча ўзлари билмаган ҳолда бошқаларнинг тез ғазабини қўзғайдилар. Кўпинча улар туҳмат қурбони бўлишади.

Арслоннинг ички дунёси
Арслон буржи остида туғилган инсонларнинг ҳиссиётлари жуда катта кўламга эга. Хоҳ у қувонч, умидсизлик, ҳаяжон ёки муҳаббат бўлсин — сизнинг туйғуларингизни катта киноэкранда намойиш қилиш мумкин. Сиз ҳаётда катта роль ўйнашингизга ишониб яшайсиз ва шу йўналишда ҳаракат қиласиз. Сиз бу дунёдаги лойиҳаларда иштирок этишга муҳтожсиз ва уларнинг ҳар бирига ўзингизнинг бир қисмингиз сифатида қарашга тайёрсиз.
Сиз ҳаракат кучига ишонасиз. Ҳар қандай тўсиққа нисбатан илк ҳаракатингиз — уни ҳеч иккиланмай енгиб ўтиш. Сиз жуда сезгирсиз, гарчи буни бепарволик ниқоби остига яширишга уринсангиз ҳам. Бошқаларнинг мақтови ва сизни тан олишлари сиз учун жуда муҳим.
Сиздаги ўзига хос жиҳат шундаки, қалбингизда сизни ташвишга солаётган ҳар қандай шубҳа ва гумонларга қарамай, ҳар қандай тўсиқни иккиланмай енгиб ўтиш учун мардлик билан олдинга интиласиз. Сизда доим бошқалар учун эмас, ўзингиз учун, дунёда сизнинг ўрнингиз қанчалик муҳим эканлигингизни исботлашга бўлган эҳтиёж мавжуд. Сиз ўзингизга "Мен буни қилиб кўришдан қўрқмадим!" дейиш учун ҳар қандай ишга қўл уришингиз мумкин.

Бошқалар Арслонни қандай қабул қилишади?
Сизни ҳар доим оломондан ажратиб турувчи қиролларга хос қобилиятга эгасиз. Одамларни сизда мавжуд кучли иштиёқ, нозик дид, сўзга чечанлик ва ҳазиллашиш каби қобилиятларнинг бетакрор уйғунлиги ўзига жалб қилади. Уларни сизнинг кенг фикрлаш қобилиятингиз ҳам мафтун этади, бу уларнинг ҳам тасаввурларини жонлантиради, уларни самарадорлик ва муваффақиятга йўналтиради.
Сизнинг куч-ғайратингиз, олға интилишингиз, масъулиятни ўз зиммангизга олишга тайёрлигингиз атрофингиздагиларни илҳомлантириб, сиз уларга етакчилик қилишингиз кераклигини уларнинг онгига сингдиради.
Бироқ, буни худбинлик деб қабул қилишлари ва сиздан узоқлашишлари мумкин. Уларга сиз худди саҳнада юргандек, ҳатто жиддий ва табиий кўринсангиз ҳам, саҳнада роль ўйнаётгандек туюласиз. Бундай одамлар кўпинча сизнинг самимий эканлигингизга шубҳа билан қарашади. Қолаверса, баъзилар сизни беҳуда гаплардан бошқа ҳеч нарса қилмайдиган мақтанчоқ деб билишади. Сизни шунчаки катта ёшли, инжиқ ва талабчан болакай деб ҳисоблайдиганлар ҳам бор.

Арслон буржида туғилган машҳурлар
Грейси Аллен, Нил Армстронг, Бен Аффлек, Сандра Буллок, Антонио Бандерас, Тони Беннетт, Симон Боливар, Люсиль Болл, Наполеон Бонапарт, Барри Бондс, Рэй Брэдбери, Даймонд Джим Брэди, Каунт Бэйси, Кен Бёрнс, Этель Бэрримор, Джерри Гарсия, Фрэнк Гиффорд, Альберт Гор, Джефф Гордон, Мелани Гриффит, Сесил Б. Де Милль, Ги де Мопассан, Роберт Де Ниро, Мик Джаггер, Питер Дженнингс, Мэджик Джонсон, Элизабет Доул, Мадам дю Барри, Лео Дюрохер, Марсель Дюшан, Фидель Кастро, Гаррисон Кейлор, Фрэнсис Скотт Ки, Билл Клинтон, Пола Кример, Моника Левински, Кэти Ли Гиффорд, Дженнифер Лопес, Т. Э. Лоуренс, Мадонна, Морин Макговерн, Стив Мартин, Герман Мелвилл, Роберт Митчем, Бенито Муссолини, Барак Обама, Кэрролл О’Коннор, Жаклин Кеннеди Онассис, Питер О’Тул, Энни Оукли, Дороти Паркер, Шон Пенн, Максфилд Пэрриш, Роман Полански, Орвилл Райт, Роберт Редфорд, Джин Родденберри, Кенни Роджерс, Дж. К. Роулинг, Ив Сен-Лоран, Пит Сампрас, Кевин Спейси, Даниэла Стил, Марта Стюарт, Альфред, лорд Теннисон, Шелли Уинтерс, Энди Уорхол, Леон Юрис, Мэй Уэст, Зельда Фицджеральд, Клаус фон Бюлов, Олдос Хаксли, Мата Хари, Альфред Хичкок, Дастин Хоффман, Джон Хьюстон, Уитни Хьюстон, Джулия Чайлд, Рэймонд Чандлер, Арнольд Шварценеггер, Перси Шелли, Джордж Бернард Шоу, Амелия Эрхарт, Карл Юнг.