Бурж даври: 21 Апрель – 20 Май
Белги жинси: Аёл.
Унсур: Тупроқ.
Сифат: Мўтадил.
Бузоқ буржи вакили - хотиржам, муҳаббатга бой, сабрли, барқарор, қатъиятли ва амалий шахс. Шу билан бирга, у ўжар ва ўзгаришларга қаршилик кўрсатади.
Бошқарувчи сайёра: Венера (Зуҳро юлдузи), қадимги Рим афсоналарида гўзаллик, санъат, завқ ва ҳиссиётлар маъбудаси. Мунажжимликда Венеранинг таъсири ҳашаматга бўлган муҳаббат ва ажойиб ижодий қобилиятлар мавжудлигида кўринади.
Бурж рамзи: Бузоқ - кучли, ўжар, меҳнатсевар, қаттиққўл ва мулойим бўлишга қодир.
Рамзий белгиси (пиктограммаси): Бузоқ шохлари ва боши тасвирланган пиктограмма. Шунингдек, сиз одам жағини ва кекирдакни (Бузоқ буржи томонидан бошқариладиган тана аъзолари) кўришингиз мумкин. Белгининг рамзий маъноси: ярим ой шаклидаги пиёла Қуёш гардиши тепасида жойлашган. Коса ҳаётий энергияни, айлана эса ирода кучи билан эришилган бойликни ифодалайди.
Шиори: Менда бор.
Қарама қарши бурж: Чаён буржи.
Бузоқ - шахсий мулк ва пул буржи. Ушбу бурж остида туғилган одамлар мол-мулк тўплашни яхши кўрадилар ва ўз мулкларига кучли қарамликлари билан танилишган. Бузоқ буржига қарама қарши бўлган Чаён буржи - мерос ва биргаликда эгалик белгиси ҳисобланади. Чаён буржи вакилларининг бойлиги моддий эмас, балки кўпроқ маънавийдир, улар бу бойликларини бошқаларга таълимотлар, ёзма асарлар ёки табиблик орқали тарқатадилар.
Назоратдаги тана аъзолари: Бўйин ва Томоқ: Кўп Бузоқ буржи вакиллари суҳандон ёки қўшиқчилар каби ажойиб овоз сохиблари бўлишади. Аммо улар шамоллаш, ларингит, томоқ оғриғи ва қалқонсимон без касалликларига мойил бўлишади.
Омадли кун: Жума.
Омадли рақамлар: 6 ва 4.


Тош: Зумрад. У хиёнат ва ёлғондан ҳимоя қилади, садоқат келтиради ва хотирани мустахкамлайди.
Ранглар: Оч хаворанг ва қизғиш бинафша ранглар - нафислик ва майинликнинг нозик ранглари.
Шаҳарлар: Дублин, Лусерне, Лейпциг, Сент-Луис.
Давлатлар: Ирландия, Швейцария, Кипр, Юнонистон.
Гуллар: Бинафша ва Кўкнори.
Дарахтлар: Сарв ва Олма дарахти.
Металл: Мис.
Ҳайвонлар: Йирик шохли қорамоллар.
Хавфли вазиятлар: Бузоқ буржи вакиллари севги ва пул туфайли кескин вазиятларга тушиб қолишади. Улар кўпинча ўжарлик ва ўзи эгалик хулқ-атвори сабабли бошқа одамлар билан тез тез жанжаллашиб қолишади, ўз севган кишиларида кучли эҳтирослари уйғонишига сабаб бўлишади.

Бузоқларнинг ички дунёси
Сиз ҳаётингизда тартиб-интизомни ёқтирасиз, бирор нарса назоратдан чиқса, хавотир ҳис қила бошлайсиз. Нотаниш воқеаларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўласиз ва шу сабабли янгиликлардан узоқроқ юришга мойилсиз. Сизга ўзгаришларга кўпроқ ён беришни ўрганишингиз керак. Сиз чиройли буюмларни ёқтирасиз ва мол-мулк тўплашга бўлган иштиёқингиз яқинларингиз билан муносабатларингизга ҳам таъсир кўрсатади. Сиз учун муҳим инсонларни қаттиқ қадрлайсиз. Бир қанча тасодифий танишувлардан кўра, бир неча яқин одамлар билан мустаҳкам дўстликни афзал биласиз. Меҳр-муҳаббатда эса сиз учун энг катта бахт ўзаро садоқат ва ғамхўрликда. Сиз жуда таъсирчансиз, шу сабабли бир оғир сўз ҳам узоқ вақт давомида сиздаги руҳий хотиржамликни йўқотиши мумкин, бегоналар билан эса кўпинча уялиб, тортинчоқлик билан муносабатда бўласиз.

Бошқалар Бузоқларни қандай қабул қилишади?
Сизни суяниш мумкин бўлган тинч ва кўтаринки кайфиятли инсон сифатида қабул қилишади, юқори шаклланган ақлингиз кўпчиликни ҳайратга солади. Фақат саноқли инсонларгина сизнинг қанчалик таъсирчан, салга дили оғриб қоладиган инсон эканлигингизни билишади. Сизнинг бадиий дидингиз одамларда ишонч уйғотади, улар кўпинча санъат ва эстетика масалаларида сизнинг фикрингизга суянадилар. Шунингдек, сиздан молиявий масалаларда маслаҳат сўрашади, чунки бу соҳада мутахассис эканлигингизни яхши билишади. Бироқ, кўпчилик сизнинг ўта қатъиятли эканлигингиздан бироз чўчиб туришади. Ҳатто сиз ҳақ бўлсангиз ҳам, суҳбатдошларингиз нима учун ўз фикрингизда шунчалик қайсарлик билан қатъий туриб олишингизни тушунишмайди.

Бузоқ буржида туғилган машҳурлар
Фред Астер, Мэри Астор, Берт Бакара, Кэндис Берген, Ирвинг Берлин, Кэрол Бернетт, Йоги Берра, Кейт Бланшетт, Стивен Болдуин, Иоганн Брамс, Лайонел Бэрримор, Рудольф Валентино, Леонардо да Винчи, Улисс С. Грант, Марта Грэхэм, Бианка Джаггер, Гленда Джексон, Джанет Джексон, Реджи Джексон, Джаспер Джонс, Дуэйн «Скала» Джонсон, Кирстен Данст, Джордж Карлин, Джордж Клуни, Стивен Колберт, Перри Комо, Бинг Кросби, Энтони Куин, Гэри Купер, Лайберес, Шуга Рэй Ленард, Джей Лено, Харпер Ли, Джо Луис, Анита Луус, Тим Макгро, Род Маккуэн, Ширли Маклейн, Бернард Маламуд, Патрис Мансел, Энн Маргрет, Карл Маркс, Голда Меир, Иегуди Менухин, Владимир Набоков, Флоренс Найтингейл, Вилли Нельсон, Джек Николсон, Райан О’Нил, Папа Иоанн Павел II, Аль Пачино, Эва Перон, Эзио Пинза, Роберта Питерс, Сергей Прокофьев, Мишель Пфайффер, Бертран Рассел, Пит Сигер, Бенджамин Спок, Барбра Стрейзанд, Джеймс Стюарт, Ширли Темпл, Гарри С. Трумэн, Ума Турман, Орсон Уэллс, Элберт Финни, Элла Фицджеральд, Генри Фонда, Зигмунд Фрейд, Джозеф Хеллер, Уильям Рэндольф Хёрст, Одри Хепберн, Кэтрин Хепберн, Петр Ильич Чайковский, Уильям Шекспир, Шер, Эйкон.