Сигир мучали Шарқ мучал тизимида вазминлик, барқарорлик ва меҳнатсеварлик билан боғлиқ бўлган мучаллардан бири ҳисобланади. Аммо Сигир мучали вакилининг ўзига хос жиҳатларини тушунишда унинг қайси унсурга мансублиги ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Сигир мучали Сув, Олов, Тупроқ, Металл ва Ёғоч унсурларига бўлинади. Шунинг учун Сув Сигир, Олов Сигир, Тупроқ Сигир, Металл Сигир ва Ёғоч Сигир ўз характери, одатлари ва ҳаётга муносабатида турлича жиҳатларни намоён қилиши мумкин.
Сиз қайси унсурга мансуб Сигир эканингизни аниқланг ва ўз мучалингизга хос хусусиятлар ҳақида батафсил маълумот олинг.

Металл Сигир (1901, 1961, 2021)
Сигир мучалида туғилган инсонлар жуда кучли иродага, метиндек қаттиқ характерга, ўзига бўлган қатъий ишончга, ўз фикрини очиқ ва тўғридан-тўғри билдириш қобилиятига эга бўлишади. Улар ўз фикрларини омма олдида аниқ ва қўрқмасдан ифодалай оладилар. Сигирлар ҳақиқатан ҳам темирдай иродаси билан ажралиб турадилар. Улар ўз мақсадлари сари тўғридан-тўғри, ҳеч қандай бурилишларсиз ва кичик тўсиқларга чалғимасдан олға интиладилар. Бироқ, улар атрофидаги инсонларнинг ҳис-туйғулари ва фикрларини кўпинча инобатга олмай, инкор этишлари оқибатида яқинлари ва дўстларини ранжитиб қўйишлари эҳтимолдан холи эмас.
Металл Сигир санъат соҳасида ҳам муваффақиятга эришиши мумкин, чунки у бу соҳада ҳам яхши истеъдодга эга. Уларнинг кам сонли, аммо ишончли дўстлари бор, улар доимо Сигирни қўллаб-қувватлашга тайёр туришади. Сигир мучалидаги инсонлар жуда тўғрисўз бўлиб, ўзлари бажара олмайдиган ваъдаларни беришмайди.
Металл Сигирларга мақсадга эришиш йўлида бироз салоҳиятлироқ бўлиш ва атрофдагиларнинг манфаатларини ҳам унутмаслик тавсия этилади.


Сув Сигир (1913, 1973, 2033)
Сув унсуридаги Сигирлар ўткир ақл, интуиция ва ажойиб ташкилотчилик қобилиятлари билан ажралиб турадилар. Улар тезкор ва ишончли ходимлар ҳисобланадилар. Сув Сигири бошқа сигирлардан ўзининг сирлилиги ва камгаплиги билан ажралиб туради, ўз режаларини вақти келмагунча бошқаларга ошкор қилмасликни афзал кўради. Кўпинча, бу йилларда туғилган инсонлар жуда ахлоқли, жамият ишларида фаол қатнашадилар.
Сув Сигирининг характери жуда дўстона бўлиб, бу хислати уни жамиятда машҳур шахсга айлантиради. Унинг бу хусусиятлари узоқни кўра билиш қобилияти ва ўзига бўлган ишонч билан уйғунлашиб, унга исталган натижаларга эришишда ёрдам беради. Бу мучалдаги инсонлар болалар билан осон ва тез тил топишадилар.

Ёғоч Сигир (1925, 1985, 2045)
Ёғоч Сигирининг обрўси, ўзига бўлган катта ишончи, ўзини муносиб тутиш қобилияти унга ҳар қандай жамиятда осонлик билан етакчи бўлиш имконини беради. У жамоани бирлаштиришни билади, аммо унга бироз тўғри ёндашув етишмайди – унинг тўғридан тўғри фикр билдиради ва бошқаларнинг кўнглига қараб ўтирмайди. Бу инсон ҳиссиётли, фаол ва очиқкўнгилдир. Ўз фикрини атрофдагилардан яширмасликни афзал кўради. Ёғоч Сигирлари ажойиб хотираси ва улкан ирода кучи билан мақтана оладилар. Улар оилага бўлган чексиз садоқати ва яқинларига бўлган ғамхўрлиги билан ажралиб турадилар.
Бу инсонлар ўзларининг ўта таъсирчан табиатини назорат қилишни бир оз ўргансалар ва дипломатик муносабатларга кўпроқ эътибор қаратсалар фойдадан ҳоли бўлмайди.

Олов Сигир (1937, 1997, 2057)
Олов Сигирларини бемалол кучли, меҳнатсевар, дадил, ҳатто жуда қатъиятли инсонлар деб аташ мумкин. Улар ўз ишини яхши билишади, воқеа ҳодисалар ўзлари истагандек кетмаса, осонгина асабийлашиб кетишлари мумкин. Бу йилларда туғилган инсонлар бошқаларнинг фикрига қулоқ солишни ёқтирмайдилар, ўз қарашларини ягона тўғри йўл деб ҳисоблайдилар. Агар улар бор иштиёқи билан бир ишга киришсалар, атрофдагиларнинг маслаҳатларига қулоқ ҳам солмай, ўз билганча иш тутишлари мумкин. Бироқ, уларнинг мақсадлари доимо тўғри бўлгани учун, уларнинг ўз ишига садоқати ва ишончли эканлиги учун, кўп хатоларини кечириб юборишади. Бу мучал вакилларининг кўпчилиги юқори ижтимоий мақомга эришадилар. Одатда, Олов Сигирлар молиявий жиҳатдан яхши таъминланган бўладилар. Улар оиласи ва айрим дўстларига нисбатан жуда садоқатли бўлишади.
Барча инкор этиб бўлмайдиган фазилатларига қўшимча сифатида, Олов Сигирларга бироз сабр-тоқатли бўлиш, бошқаларнинг маслаҳатларига эътибор қаратиш яхши наф келтирган бўлар эди.

Тупроқ Сигир (1949, 2009, 2069)
Соғлом ақл – Тупроқ Сигирнинг барча ишларида энг яхши ёрдамчи ҳисобланади. У ўта ғурурли бўлиб, ўз олдига амалий мақсадлар қўяди ва уларга эришиш учун тинмай ҳаракат қилади, ҳатто куну тун ишлашга тўғри келса ҳам. Бу мучал вакиллари бизнес ва молиявий масалаларда ўта маҳоратли бўлишади. Одамлар хотиржам ва ҳалол Тупроқ Сигирларини ҳурмат қиладилар, чунки улар ҳеч қачон гапни айлантиришмайди, бирон-бир нарсани яширмайдилар. Улар ҳар доим ўз фикрларини аниқ ва очиқ баён этишади. Атрофдагилар Тупроқ Сигирнинг ўзини ва унинг салмоқли фикрини доим инобатга олишади. У ўзи севган инсонларга бутун борлиғи билан садоқатли бўлишади.
Инсон ўз ишларида соғлом ақлни устун қўйгани жуда яхши албатта. Аммо Тупроқ Сигирлар вақти-вақти билан ўз юракларига, ҳис-туйғуларига ҳам қулоқ солиб туришса ортиқча бўлмайди.