Шодли ва қайғули пайтларида дилини кудуратдан тозалаб, соф дўстликни сақлаб қолган киши чин дўст ҳисобланади. Абу Али ибн Сино.

Тўнғиз мучали

Тўнғиз мучали – умумий тавсиф

Умумий тавсиф

(1911, 1923, 1935, 1947, 1959, 1971, 1983, 1995, 2007, 2019, 2031, 2043)

Тўнғиз йилида туғилганлар самимийлик ва ҳалолликлари билан ажралиб турадилар. Уларда лаганбардорлик қилиш, ёлғон гапириш ёки иккиюзламачилик қилиш қобилияти йўқ, улар бундан нафратланадилар. Табиатан мулойим, меҳрибон, тинчликсевар ва адолат учун курашувчи инсонлар. Олижаноб рицар каби эзгу ниятли бўлгани учун ҳам одатда яхши ҳурмат қозонади.

Тўнғиз мучали вакиллари яхши суҳбатдош ҳисобланадилар - чунки улар ҳар бир гапни жон-дилдан, очиқ ва ҳаққоний айтадилар. Улар ўзларини намоён қилишни, диққат марказида бўлишни ёқтирмайдилар. Шунинг учун атрофдагилар уларни камтар, камгап, оддий ва мулойим одам сифатида қабул қиладилар. Аслида эса айнан шу сифатлари орқали улар бошқаларнинг ҳурмати ва эътиборини қозонишга уринишади.

Жамиятда Тўнғиз ўзини ўта тарбияли, одобли, меъёрни яхши билган ҳолда тутади. Бошқаларнинг камчиликларига қаттиқ танқид билан эмас, балки кечиримли бўлиб, тушуниш билан муносабатда бўлади. У ҳеч қачон бировларни қораламайди, атрофдагиларнинг хулқ-атворини ҳам оддий воқелик сифатида қабул қилади.

Тўнғиз мучалидагилар жуда содиқ, ишончи комил дўстлар бўлиб, ҳар қандай пайтда ёрдамга келишга тайёр турадилар. Улар ишонч билан тез алданадиган, ҳатто бир оз содда табиатли бўлишади. Муносабатлардаги иккиюзламачилик ёки маккорликни англаш улар учун қийин, шунинг учун баъзан фирибгарлик қурбонига айланиб қолишлари мумкин.
Тўнғиз мучали вакилларининг яна бир заиф томони — ўз истак ва ҳавасларини чеклай олмаслик. Кўпчилик Тўнғизлар ортиқча вазндан жабр чекса, баъзилари эса зарарли одатлар - гиёҳвандлик ёки спиртли ичимликларга мойил бўлиб қолиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Шунга қарамай, улар — энг ишончли дўст ва ишбилармон шериклардан.

Decoration

Decoration

Тўнғиз мучали вакиллари ўткир зеҳнли, билимга чанқоқ бўладилар, аммо кўпинча бу билимларни амалиётда қўллашда қийналадилар. Улар турли соҳаларда билимдон, олимга ўхшаш таассурот қолдиришлари мумкин, аммо амалда уларнинг билими кўпроқ юзаки бўлиб, кўпинча ҳаваскорлик даражасида бўлади. Иш жойида Тўнғизлар масъулияти, меҳнатсеварлиги, холислиги ва ишончлилиги билан ҳурмат қозонади. Улар турли йўналишларни синаб кўришлари мумкин, аммо одатда одамларга фойда келтирадиган касбларни танлашади. Мақсад қўйганларидан кейин эса унга қатъият билан интилишади.

Тўнғизлар қарор қабул қилишда шошилмайди — ҳар бир «ҳа» ва «йўқ» томонларини пухта ўрганиб чиққач, кейингина келажак учун режа тузишади. Улардаги юқори иш қобилияти яхши ҳордиқ чиқаришни билиши билан мувозанатда туради. Улар учун дам олиш — ҳаётнинг муҳим қисми, дам олишга пулни аяшмайди. Бироқ айрим Тўнғизлар учун айнан шу жиҳат хавфли бўлиши мумкин: чексиз роҳат фароғат излаш уларни ҳаётдан норозиликка, вақтни беҳуда сарфлашга олиб келиши мумкин. Агар ўз йўлларини топа олмасалар, баъзилар умрнинг катта қисмини маъносиз, ўз ўрнини ва мавқеини тополмай ўтказиб юбориш эҳтимоли ҳам бор.

Тўнғизларнинг пул сарфлашдан қайтмаслиги уларнинг яхши молиявий ҳис туйғуси, интуицияси билан мувозанатланиб туради. Ҳаётларида жиддий муваффақиятсизлик рўй берса ҳам, улар жуда тез тикланишади ва олға интилишда давом этишади. Қолаверса, Тўнғизларга доимо керакли пайтда ёрдам қўлини чўзадиган одамлар учраб туради. Шу боис фаровонлик ва барқарорлик - улар ҳаётининг табиий ёрдамчилари.

Бу мучал остида туғилган одамларда принципиаллик, мулойимлик, ғамхўрлик, самимийлик ва ҳатто бегонага ишонишга мойиллик бор. Улар ишончдан четга чиқмайди, бироқ айни пайтда ўз қарашларидан осонликча чекинмайдиган қатъият эгалари. Тўнғизлар қувноқ ва ҳаётни севадиган инсонлар, аммо одатда кўп сўзламайдилар. Бирор мавзу ҳақида гапиришга киришишса, уни охирига етказмагунча тўхтамайдилар.

Муҳаббат масаласида Тўнғиз мучалида туғилганлар ортиқча ишонувчан бўлиб, баъзан осонликча манипуляцияга берилиб қолишади. Шу боис уларга ҳиссиётларда ҳам эҳтиёткор бўлиш, кўрган-эшитган ҳар бир гапни дарҳол ҳақиқат деб қабул қилмасдан, текшириб кўриб қарор қабул қилиш тавсия этилади. Оила қургунигача Тўнғиз ҳаётида кўплаб саргузаштларга дуч келади, бунга уларнинг жозибаси ва қарама қарши жинс вакиллари орасидаги машҳурлиги асосий сабаб бўлади. Бироқ никоҳга кирганидан кейин Тўнғиз мутлақо бошқача қиёфада намоён бўлади: у садоқатли, бир умр турмуш ўртоғига вафодор бўлиб яшайдиган идеал жуфтдир. У ўз оиласида тинчлик, ҳурмат ва илиқ муҳитни қадрлайди. Тўнғизнинг уйи одатда ҳар доим фаровон ва шинам бўлади, у ҳатто катта имкониятларсиз ҳам хонадонга илиқлик ва барқарорлик ҳиссини кирита олади.

Тўнғиз йилида туғилганлар ўзига хос универсал қобилиятга эга: улар турли соҳаларда ўзини намоён қила олади. Уларда туғма адолат туйғуси, меҳр-шафқат ва инсонийлик бор. Улар можаролардан қочади, бекорчи мунозара ёки ғийбатни ёқтирмайди. Шу сабабли Тўнғиз учун тинчликпарварлик, хайрия ва ижтимоий йўналишдаги фаолиятлар айни муддао. Жамиятга хизмат қиладиган касбларда улар энг ишончли ва меҳнатсевар ходимлардан бўлишади. Шу билан бирга, табиий истеъдоди ва тўғри мулоҳаза юритиши туфайли Тўнғиз ижодий соҳаларда ҳам ўзини намоён этишлари мумкин.

Айтиш мумкинки, бу Тўнғиз мучали ҳақиқатан ҳам омадли: ҳаёт уларга керакли имкониятларни осон тақдим этади. Тўнғиз ҳаётдан завқ олишни яхши кўради, унинг неъматларидан тўла фойдаланади ва кўпинча ёқимли ҳузурбахш ҳаёт тарзи билан ном чиқаради. У ростдан ҳам кўнгли кенг, яшашни яхши биладиган ва атрофдагиларга қувонч улашадиган инсондир.

Decoration

Тўнғиз ва бошқа мучаллар муносабатлари

Тўнғиз учун энг мувофиқ жуфт — Қуён ҳисобланади. Иккаласи ҳам ҳаётдан роҳатланишни, тинч ва фаровон яшашни ёқтирадилар. Уларнинг оилавий иттифоқи бахтли ва барқарор бўлиши кутилади.

Қўй билан ҳам кўп масалаларда яхши ўзаро тушуниш бўлиши мумкин, бу жуфтлик анча уйғун ҳисобланади.

Йўлбарс билан муносабатлар ҳам муваффақиятли кечиши мумкин: уларнинг қизиқишлари бир хил бўлмаса-да, ўхшаш жиҳатлари кўп. Биргаликда улар яхши жамоа бўла оладилар.

Маймун билан муносабатларда ҳам ижобий, ҳам салбий томонлар мавжуд. Ҳар бир Маймун ўзини ҳаётга кўпроқ мослашган деб ҳисоблайди. Улар бир-бирини кўп жиҳатдан тўлдирса-да, муносабатлар фақат икки томон ҳам сабр-тоқат ва ўзаро ҳурмат кўрсата олсагина муваффақиятли бўлади.

Илон билан муносабатларда ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилади. Тўнғиз Илоннинг ҳақиқий қиёфасини тез ва осон англаб олади, Илон эса бундай ҳолатга тоқат қила олмайди.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?