Бойликни топишибди-ю ақл-идрокни йўқотишибди. Ажабо, топган нарсалари билан йўқотган нарсаларининг баҳоси бир хилмиди? Абу Али ибн Сино.

Тўнғиз мучали

Тўнғиз мучали – 5 тоифа инсонлар

Тўнғиз мучали самимийлик, очиқкўнгиллик, меҳрибонлик ва ҳаётдан завқ олишга интилиш билан боғланади. Мучал тизимида Тўнғиз вакиллари яна беш тоифага ажратилади ва ҳар бир тоифа ўз унсури билан белгиланади.

Сув, Олов, Тупроқ, Металл ва Ёғоч Тўнғиз — бир мучал доирасидаги беш хил унсур. Уларнинг ҳар бири характер, дунёқараш, муносабатлар ва ҳаётга ёндашувда ўзига хос жиҳатларни намоён қилиши мумкин.

Сиз қайси тоифага мансуб Тўнғиз эканингизни аниқланг ва ўз унсурингизга хос хусусиятлар билан танишинг.

Decoration

Металл Тўнғиз (1911, 1971, 2031)

Металл Тўнғизлар бошқа Тўнғиз мучали вакилларидан аниқ намоён бўлган шуҳратпарастлиги билан ажралиб турадилар. Улар мақсадга интиладиган, очиқ, жонли ва фаол инсонлар бўлиб, турли соҳаларда фаолият юритадилар. Табиатан принципиал ва ўз қарашларига содиқ, бироқ баъзан бошқаларнинг гапини бевосита қабул қилишга мойил ва ортиқча ишонувчан бўлиб қолишади.

Металл Тўнғиз ҳаётий муаммоларни ҳал қилишда ва қийин вазиятлардан чиқишда катта эҳтиёткорликка эга. Уларда ажойиб ҳазил ҳисси мавжуд, улар турли кўнгилочар тадбирларда жон деб иштирок этишади. Очиқ ва дўстона табиатлари орқали кўп дўстлар ва мухлислар орттиришади.

Металл Тўнғизлар учун энг муҳими — ортиқча ишонч ва соддаликни назорат қилиш, бу уларнинг ҳаётдаги муваффақиятини янада оширади.

Decoration

Decoration

Сув Тўнғиз (1923, 1983, 2043)

Сув Тўнғизларни ҳақиқатдан олтин юракли инсонлар деб айтса бўлади. Уларнинг кенг кўнгиллиги ҳеч қачон чегара билмайди, атрофдагилар билан ҳамиша дўстона, тенг ва барқарор муносабатлар ўрнатишга интилдилар. Улар ишончли, бироқ баъзан соддалиги туфайли бошқаларнинг ёмон ниятлари оқибатида азобланиб қолиши мумкин.

Бу йилларда туғилганлар одатда тинч ва ортиқча ҳашамларсиз ҳаёт кечиришни яхши кўрадилар. Шунга қарамай, жамиятда бўлишдан ҳам завқ оладилар, кўпинча ҳамкасблар ва дўстлар орасида энг жозибали, давраларнинг гулига айланадилар. Улар яхши ривожланган ҳис туйғу, интуицияга эга бўлиб, атрофдагиларнинг фикрлари ва ниятларини тушуниш қобилияти юқори. Сув Тўнғизнинг билим доираси катта ва ақлий қобилияти ҳар қандай инсонни ҳайратда қолдиради.

Ўз ҳаётини янада яхшилаш учун Сув Тўнғиз ўз хатоларини англашни, оқ ва қорани фарқлашни, қатъиятли бўлишни ўрганиши керак.

Decoration

Ёғоч Тўнғиз (1935, 1995, 2055)

Ёғоч Тўнғизлар жуда дўстона ва самимий инсонлар бўлиб, уларнинг сўзлари таъсирли ва ишончли. Улар атрофдагиларнинг эътиборини ва ҳурматини тез, осон ва табиий йўл билан қозона олади. Улар учун яқинлар ва атрофдагилар билан яхши ва дўстона муносабатларда бўлиш муҳим аҳамиятга эга.

Ёғочнинг донолиги ва Тўнғизнинг фаоллиги уларни ажойиб ташкилотчи ва раҳбарга айлантиради. Баъзан бу йилларда туғилганлар ўз зиммаларига ортиқча масъулият олиб, оғир юкни кўтара бошлайдилар. Шу билан бирга, улар яқинларига садоқатли ва эҳтиёжмандларга ёрдам беришдан мамнун бўладилар. Ёғоч Тўнғизлар юмор ҳиссига эга, оптимист ва спорт билан шуғулланишни ёқтирадилар.

Ўз ҳаёти сифатини яхшилаш учун Ёғоч Тўнғизлар вақт-вақти билан «йўқ» деган сўзни айтишни ўрганишлари лозим, чунки уларнинг дўстона ва кўп нарсага рози бўлиши кўпинча ўз манфаатларига зарар келтириши мумкин.

Decoration

Олов Тўнғиз (1947, 2007, 2067)

Олов Тўнғизлар — энергияси юқори, ташаббускор ва фикрларини очиқ ифодалайдиган ростгўй инсонлар. Улар ҳар қандай ишга пухта ва асосли ёндашадилар ва мақсадга эришиш учун баъзан хавфли қадамлар қўя оладилар. Ҳамма нарсани йўқотиш хавфи уларни қўрқитмайди, аксинча шиддатли таваккалчилик уларда ўз мақсадлари учун курашиш, рақобат руҳини кучайтиради.

Шу билан бирга, улар баъзан қисқа муддатли ҳавасларига берилиб, асосий мақсаддан четга кетиб қолиши ва ишга бўлган қизиқишини йўқотиши мумкин. Олов Тўнғиз - қатъиятли ва ўзи мустақил қарор қабул қилишни ёқтирадиган шахс.

Олов Тўнғизлар яқинларига эътиборли, ғамхўр ва қўли очиқ, шунингдек молиявий ишларда омадли бўладилар. 
Улар учун энг муҳим масала - ҳар нарсага шошилиб киришишдан ҳимояланишни, катта эҳтиёткорликни кўпроқ намоён этишни ўрганишлари керак.

Decoration

Тупроқ Тўнғиз (1959, 2019, 2079)

Тупроқ Тўнғизлар моддий дунёга боғланган, улар учун қулайлик, фаровонлик, чиройли ва қимматбаҳо буюмлар муҳим аҳамиятга эга. Бу йилларда туғилганлар яхши ташкилотчилик қобилиятига эга, бизнес ва молиявий масалаларда тажрибали, пул билан муомала қилишни билган инсонлардир.

Одатда улар кенг кўнгилли ва меҳрибон, оғир вазифаларни ҳам сабр билан бажара оладилар, бошқалар давом этолмай қоладиган вазиятларда ҳам узлуксиз ҳаракат қиладилар.

Тупроқ Тўнғизлар эътибор бериши керак бўлган жиҳат - спиртли ичимликларга мойилликдан ҳимояланиш ва ўзини назорат қилиш.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?