Умумий тавсиф
(1904, 1916, 1928, 1940, 1952, 1964, 1976, 1988, 2000, 2012, 2024)
Шарқ мамлакатларида Аждар омад, қувонч, юксалиш ва ҳаёт тимсолидир. Ўрта Осиё мамлакатларида эса Аждар мучалини Балиқ мучали деб аташади. Бу мучал самовий қудрат ва улкан ижобий астрологик таъсирни ўзида мужассам этади.
Ушбу ажойиб мавжудот инсонларга мувозанат, бойлик, узоқ умр ва юксак фазилатларни инъом этади. Шу билан бирга, бу инъомлар инсон ҳаётининг енгил, ташвишсиз ёки камчиликларсиз бўлишини кафолатламайди. Ранг-баранг нурлар ёрқинлиги билан ярақлаб турган Аждар баъзан кўзни қамаштириб, инсонларни чалғитиши мумкин. Кўпинча инсонга берилган кучли шахсий сифатлар ёки неъматлар шунчаки тасаввур ёки иллюзия бўлиши мумкин. Аждар кучли темперамент ва бетакрор аслликка эга бўлиб, янгиликларга бошқалардан кўра кўпроқ қизиқади. У шарт-шароитлар ёки қонун-қоидаларга мослашишдан йироқ бўлиб, бунинг натижасида атрофидаги инсонларни ҳайратга солиши мумкин. Унинг кутилмаган ва зиддиятли, баъзида ҳатто тартибсиз хатти-ҳаракатлари ҳар қандай инсонни чалғитиши ёки безовта қилиши мумкин.
Бу мучал одамларга омад, чексиз иштиёқ, ғайриоддийлик, ёрқин ва ҳаётбахш шахсиятни тақдим этади. Ўзларига нисбатан катта ишонч, ғурур ва шуҳратпарастлик Аждар мучалида туғилган инсонларни сахий, билимдон, иккиюзламачилик қилмайдиган, ширинсўз бўлишига тўсқинлик қилмайди. Ушбу мучал вакилларининг кўпчилигида мавжуд юқори даражадаги интеллектуал қобилиятлар сабабли, уларнинг деярли барча бошлаган ишлари муваффақиятли якунланади.
Аждар дипломатик айёрликларга қодир эмас ва кўпинча ўзининг кескин фикрларни билдиришдан чекланмайди. У жуда тез асабийлашиб кетади ва майда нарсаларга ҳам жаҳли тез чиқади. Аждарлар жуда ишонувчанликлари билан ажралиб туришади, лекин буни соддалик деб бўлмайди. Аждарларнинг бошқа одамларга нисбатан қўядиган юқори талаблари кўплаб дўстлар орттиришига халақит бермайди. Бунинг сабаби шундаки, Аждар ўзгаларга талаб қилганларидан кўра кўпроғини беради. Аждар ҳар қандай жамиятнинг у диққат марказида бўлади, ҳар қандай масалага ўзининг шахсий, бетакрор нуқтаи назарини билдиради, унинг билдирган фикрлари атрофидаги инсонлар учун ўта қадрли ва аҳамиятли бўлади.


Муҳаббат борасида Аждарнинг ҳиссиётлари вулқондек қайнаб туради. Аниқроғи, бу туғён Аждарнинг ўзида эмас, балки у билан ишқий муносабат ўрнатишга журъат қилганларда бу кучлироқ намоён бўлади. Аждарлар ишқий муносабатларда камдан кам ҳоллардагина омадсизликни ҳис қилишади: улар жуда камдан кам ўзлари севиб қолишади, улар кўпроқ бошқаларнинг кучли ҳис туйғулари нишони бўлишади, кўплаб парчаланган юракларга сабаб бўлишади.
Аждар йилида туғилган инсонлар ҳайратланарли даражада фаол, улкан ҳаётий қувват захирасига эга ва соғлиқлари мустаҳкам инсонлар. Ўз мақсадларига эришиш учун улар тинмай меҳнат қилишлари мумкин, баъзан ўйламай нетмай, оқибатларини тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган ишлар амалга оширишади. Аждарлар бугунги кун билан яшашади, бирор бир нарсани кутиб яшаш улар учун ҳақиқий азоб бўлиши мумкин.
Бу мучал вакиллари кўплаб соҳаларга қизиқиши, спорт билан шуғулланиши мумкин. Саргузаштлар ва таваккал ишлар – уларнинг табиатига мос. Агар молиявий имконият бўлса, Аждар мамнуният билан саёҳатга отланади, бунда одатий туристик йўналишларни эмас, балки кўпчиликка таниш бўлмаган жойларни танлаши эҳтимоли бор.
Аждар йилида туғилган инсонлар талабчан, сезгир, чидамли ва фаол бўлишади. Улар ғолиб бўлиш учун туғилишган. Шу сабабли, бу мучал вакилларининг кўпчилиги ҳаётда ҳеч нарсага муҳтож бўлмай яшашади. Лидерлик қобилиятига эга бўлган Аждарлар ўз ғояларини амалга ошириш имкониятини берадиган соҳаларда муваффақиятга эришадилар, айниқса, оммавий ахборот воситалари билан ишлашни талаб қилувчи соҳаларда ўзларини ёрқин намоён этишлари мумкин. Бундан ташқари, улар барча соҳаларда, сиёсатда, ҳарбий соҳада, актёрлик санъатида, тиббиётда, спортда, мусиқа, педагогика, журналистика ва бошқа улар танлаган ҳар қандай касбда алоҳида ажралиб туришади.
Аждар мучалида туғилган инсонлар жуда доно ва жасоратли. Улар улкан салоҳиятга эга бўлиб, тўлиқ ва ёрқин ҳаёт кечиришади, йўқотилган имкониятлар ва сарфланган пуллар ўрнига янгилари тез орада пайдо бўлишини билишади. Оддий қилиб айтганда, Аждар имкониятсиз ҳар нарсага эришиш учун туғилишган.

Аждар ва бошқа мучаллар муносабатлари
Аждар учун энг муносиб дўст бу Маймун мучалидир. Маймун Аждарнинг янги ғояларини бошқаларга қараганда яхшироқ баҳолайди ва қўллаб-қувватлаб туради.
Аждарлар Сичқон билан ҳам яхши жамоа ташкил қилишлари мумкин. Сичқоннинг ажойиб сезиш туйғуси ва беғубор жасорати Аждарга ўзини ҳимояланган деб ҳис қилиш имконини беради.
Илон эса аксинча, ўзининг заминга хос донолиги билан даҳшатли Аждарнинг пуркаган оловини ўчириб қўйиши мумкин мумкин. Бу билан у Аждарда қўрқув ҳиссини туғдиради.
Сигирнинг бетарафлиги, ожизлиги, қўрқоқлиги сабабли Аждар уни ҳазм қилолмайди. Яна бир жиҳати, Сигир Аждарнинг аҳмоқона қилиқларини ҳеч қачон қарсак чалиб олқишламайди.
Аждарлар Итлар билан ҳеч қачон келишолмайдилар. Ит Аждарнинг мафтункорлигига учмайди, унинг орзуларини сочиб ташлайди, Аждарга итоаткорлик ва фидойилик дарсларини ўргатишга ҳаракат қилади. Аждар эса буларни жинидан ёмон кўради.