Шодли ва қайғули пайтларида дилини кудуратдан тозалаб, соф дўстликни сақлаб қолган киши чин дўст ҳисобланади. Абу Али ибн Сино.

Йўлбарс мучали

Йўлбарс мучали – умумий тавсиф

Умумий тавсиф

(1902, 1914, 1926, 1938, 1950, 1962, 1974, 1986, 1998, 2010, 2022)

Йўлбарс – бу куч, жасорат ва руҳий барқарорлик рамзи. Бу мучалда туғилган инсонлар қатъиятли ирода ва мустақил характерлари билан ажралиб турадилар. Улар табиатан исёнкор бўлиб, ҳаётга ўзига хос, оригинал қарашларга эга. Йўлбарслар ўткир ва чаққон ақл соҳиблари бўлиб, атрофдагиларга уларнинг ақли ҳеч қачон тиним олмайдигандек туюлади.

Йўлбарс мучалида туғилганлар янгича ғоялар билан чиқишда фаолдирлар, энтузиазмга тўла ва ўзларининг буюк режаларини амалга оширишга интиладилар. Бироқ, шиддаткор ва тезкор Йўлбарслар шундай тезликда ўз лойиҳаларига бўлган қизиқишини йўқотиб қўйишлари ҳам мумкин. Улар кўпинча тезкорлик билан иш тутганлари сабабли баъзан нотўғри ҳаракатлари учун афсусланадилар. Шу билан бирга, Йўлбарслар жуда омадли инсонлардир. Бунинг натижасида уларнинг енгилтаклиги кўпинча жиддий оқибатларга олиб келмайди. Аммо ўзбошимчалик ва чуқур ўйланмаган қарорлар уларни жар ёқасига олиб келиши мумкин. Шу сабабли, Йўлбарс мучали вакиллари ўйланиб иш тутиш ва тажрибали инсонларнинг яхши маслаҳатларига қулоқ солиш орқали муваффақиятга эришишлари мумкин.

Йўлбарс мучалидаги инсонлар учун уларнинг шаъни ва обрўси устувор аҳамиятга эга. Бу инсонлар яхши таассурот қолдиришни жуда яхши биладилар ва бу қобилиятдан самарали фойдаланадилар, чунки улар одамлар орасида машҳур бўлишни истайдилар. Йўлбарслар бу мақсадда жозибали ташқи кўринишлари ва мулойим «мушукларга хос» одобларини ишга соладилар. Шу билан бирга, Йўлбарслар очиқ ва ўта ҳақгўй инсонлардир, лекин баъзида ортиқча тўғри юзга гапирадиган бўлишлари мумкин. Йўлбарслар уларга босим ўтказишларини ёқтиришмайди ва ўз фикрларини охиригача ҳимоя қиладилар, ҳатто бу ҳолат можарога олиб келса ҳам. Йўлбарслар табақаланиш, юқори ҳокимият ва консерватив ёндашувларни ёқтирмайдилар. Улар ҳеч кимга бўйсунишмайди, аммо ўзларининг мафтункорлиги ва бетакрор жозибалари билан атрофдагиларни ўзларига қаратиб, уларнинг итоат қилишга мажбур қиладилар. Шунинг учун ҳам бу инсонлар раҳбарлик қилишни яхши кўрадилар.

Decoration

Decoration

Йўлбарслар ўзларининг принципиал буюк ғояларини ҳимоя қилишда ўзларини қурбон қилишга ҳам тайёр бўладилар. Бироқ, кичик ва аҳамиятсиз ишларга келганда, улар ўта эгоист бўлиб қолишади. Шунга қарамай, ҳар қандай вазиятда ҳам Йўлбарс буржи вакиллари ҳурматга лойиқдирлар, ҳатто уларнинг ашаддий душманлари ҳам уларга нисбатан ҳурмат сақлайдилар.

Фаолият, жозиба ва иштиёқ – Йўлбарсларга табиатига хос хислатлар. Йўлбарсларнинг ўзига ҳам бўйсунмас, шиддатли ва тўсатдан қарор қабул қиладиган характерини бошқариш қийин кечади, айниқса, муҳаббат масаласида: уларнинг бостириб бориши, босим ўтказиши ва ҳиссиётларга берилиши кўпинча танлаган ёрини қўрқитиб қўяди. Бироқ, Йўлбарсларнинг оилавий ҳаёти доимо сермазмун, ҳайратланарли, чуқур ва самимий ҳис-туйғуларга тўла бўлади.

Йўлбарслар рақобатни жуда яхши кўрадилар, аммо фақат адолатли рақобатни. Уларни қизиқтирадиган, тасаввур кучини ишга соладиган ишларга ҳавас билан ёндошадилар, ҳатто бу ишлар маълум бир хавф билан боғлиқ бўлса ҳам. Йўлбарслар саргузаштларни шунчалик яхши кўрадиларки, баъзан бу ақлга сиғмас даражага етиб боради. Хатарли, таваккалчилик бўлмаган ҳар қандай фаолият Йўлбарслар учун қизиқарли эмас. Ҳаёт улар учун номаълум бир саргузашт, уларнинг ғояларининг кўп қисми ноодатий, ўзларига чин юракдан ишонадилар. Улар максимализмга мойил ва кўпинча борини таваккалга тикадилар. Бу мучалда туғилган инсонларда яхши даромад топиш истеъдоди бор, аммо маблағларни ақл билан, фойдали ва самарали сарфлаш ҳамма вақт ҳам уларнинг қўлидан келавермайди.

Табиатан лидер бўлган Йўлбарслар ҳар қандай соҳада муваффақиятга эришишлари мумкин. Улар учун энг катта қониқиш – барча ютуқларини ҳеч кимнинг ёрдамига муҳтож бўлмай, ўз кучи билан қўлга киритганлик фикридир. Энг муваффақиятли Йўлбарслар давлат бошқарувчилари, ҳарбий қўмондонлар ёки йирик корхоналар раҳбарлари бўлишади. Илм-фан ва санъат соҳалари улар учун иккинчи даражали мавқега эга. Йўлбарсларга адреналин жуда зарур, шунинг учун улар кўпинча экстремал спорт турлари билан шуғулланадилар ёки хавфли касбларни танлайдилар.

Йўлбарслар умумий олганда, ҳиссиётли, мулоҳазали, шунигдек, кучли, жасур ва олижаноб инсонлардир. Улар, қўлларидаги олийжаноблик шамширини ҳар томонга силтаб кўп хатоларга йўл қўядилар, аммо буларнинг барчаси самимий ва пок ниятлардан келиб чиқади. Уларнинг олов қалби ҳатто инсоният келажагини ўзгартириб юбориши мумкин.

Decoration

Йўлбарс ва бошқа мучаллар муносабатлари

Йўлбарснинг Товуқ ва Аждар (Балиқ) мучаллари билан умумий қизиқишлари мавжуд, бу учаласи шарқ тақвимларидаги энг такаббур учлик ҳисобланади. Уларнинг ҳар учаласида ҳам ўзини юқори баҳолаш (эгоизм) ҳаддан ташқари ривожланган, ва бу уларни яқинлаштиради.

Йўлбарс тиним билмас От мучали билан жуда яхши чиқишади. От унга кенгроқ мулоқот доирасини топишга ёрдам беради, шунингдек, иккаласи меҳнатга бўлган шижоати билан бир бирига ўхшаб кетишади.

Йўлбарснинг муносабатлари Илон ва Сигир мучаллари билан сира келишмайди. Уларнинг тупроқ унсурига ҳос қадриятлари Йўлбарснинг иштиёқини сўндириб, орзуларини шамолдек тўзитиб юборади, Йўлбарс эса бу муносабатга асло кўника олмайди.

Муҳаббат борасида Йўлбарс учун энг яхши жуфтлик Ит ёки От бўлади, шунингдек Тўнғиз мучали билан ҳам ўзаро бир бирини яхши тушунишлари мумкин.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?