Йўлбарс мучали Шарқ мучал анъанасида жасорат, қатъият ва эркинликка интилиш билан боғланади. Бироқ Йўлбарс мучалининг хусусиятларини янада чуқурроқ англаш учун унинг қайси унсур билан боғлиқ эканини ҳам ҳисобга олиш мумкин.
Йўлбарс мучали Сув, Олов, Тупроқ, Металл ва Ёғоч унсурларига ажратилади. Ушбу унсурлар Йўлбарс мучали вакилларидаги феъл-атвор, муносабатлар, қарор қабул қилиш услуби ва ҳаётга қарашда турли жиҳатларни намоён қилиши мумкин.
Сиз Сув, Олов, Тупроқ, Металл ёки Ёғоч Йўлбарс эканингизни аниқланг ва ўз унсурингизга хос хусусиятлар билан танишинг.

Металл Йўлбарс (1950, 2010, 2070)
Металл Йўлбарсларни шуҳратпарастлик ва ўта қатъиятлилик ажратиб туради. Улар мақсадга эришиш учун керак бўлса ўзини аямай меҳнат қилишади. Аммо шунга қарамай, улар ўта сабрсиз бўлишади. Агар ишлар Йўлбарс ўйлагандек амалга ошмаса, у ғазабланган ваҳший мавжудотга айланиши мумкин. Металл Йўлбарслар жуда ёрқин ташқи кўринишга эга. Одамлар уларга самимий ҳавас ва ҳурмат билан қарайдилар.
Металл Йўлбарсларга кўпроқ сабрли бўлиш фойдали бўлар эди.


Сув Йўлбарс (1902, 1962, 2022)
Сув Йўлбарс – ўткир зеҳн ва сезгир ақлга, шунингдек, кенг кўламли қизиқишларга эга одам. Улар илмий тадқиқотлар ва тажрибалар ўтказишни яхши кўришади. Бу йилларда туғилганлар, кўпинча, Йўлбарсларга хос бўлмаган қатъиятсизлик намоён қилишади, лекин жиддий, кескин бурилиш ясайдиган, инқирозли вазиятларда улар хотиржамликни сақлаб қолишади, мисли кўрилмаган сабр тоқат намоён қилишади. Улар атрофдагилар билан дўстона, осон ва эркин муносабатда бўлишади. Йўлбарслар, одатда ўз шахсий қобилиятлари эвазига, доим ўз истакларига эришадилар. Сув Йўлбарсларида кучли тасаввурга мавжуд, шунинг учун ушбу мучал вакиллари кўпинча иқтидорли ёзувчи ёки кучли оратор бўлишади.
Бу инсонларга ўзларига ва ўзининг имкониятларига бўлган ишончни ошириш фойдали бўлар эди.

Ёғоч Йўлбарс (1914, 1974, 2034)
Ёғоч Йўлбарслар дўстона, хушмуомала мулоқотли эканлиги билан ажралиб турадилар. Йўлбарс мучалининг бошқа унсурларига нисбатан, улар ҳамкорликка мойил бўлиб, бошқа йўлбарслардек унчалик мустақил эмаслар. Бу мучал вакиллари атрофдаги инсонлар орасида катта машҳурликка эга. Улар кўпинча жамоат ишларига фаол қўшиладилар ва кўплаб танишлари бўлади. Ёғоч Йўлбарслар ҳазил мутойиба ҳисси билан ажралиб туришади. Улар қанчалик тиришқоқ ва фаол бўлишмасин, депрессияга тушиб қолишлари мумкин. Шунингдек, улар кўпинча бир ишдан иккинчисига тез тез сакраб туришади.
Ёғоч Йўлбарс мучалида туғилган инсонларга ўз саъй-ҳаракатларини бирон-бир аниқ ишга қаратган ҳолда диққатини жамлашни ўрганиш ва муваффақиятсизликларни енгиб ўтиш қобилиятини ривожлантириш фойдали бўлади.

Олов Йўлбарс (1926, 1986, 2046)
Олов Йўлбарслар доимий ҳаракатдаги инсонлар. Агар Олов Йўлбарс бирон-бир ишга қизиқиб қолса, унга ўзини борича бахшида этиб, бор иштиёқи билан киришади, ишга байроқдор бўлиб бошқаларни ҳам ортидан эргаштиради. Бу ажабланарли эмас, чунки бу инсонлар табиатида етакчилик қобилиятлари мавжуд. Улар чиройли гапиришади ва ишонтира олишади, ўткир заковатли, оптимистик, дўстона ва хушмуомала инсонлар.
Ҳаётини уйғун қилиш учун Олов Йўлбарслар бир ҳақиқатни англашлари керак: атрофдагилар уларнинг қизиқишларига эргашишга мажбур эмаслар. Агар бошқаларга керагидан ортиқ умид қилишса, ҳафсаласи пир бўлиши мумкин.

Тупроқ Йўлбарс (1938, 1998, 2058)
Тупроқ Йўлбарсларга масъулиятлилик, холис ва адолатли бўлишга интилиш, ҳотиржам хулқ-атвор хосдир. Бошқа Йўлбарсларга нисбатан Тупроқ Йўлбарслар кўпроқ фикрини жамлаш қобилиятига эга бўлиб, бир вақтнинг ўзида бир нечта иш билан эмас, балки фақат битта иш билан шуғилланишлари билан ажралиб туришади. Ишга бўлган ҳаддан ташқари қизиқишлари сабабли баъзан бошқаларнинг фикрини эътиборга олмайдилар.
Тупроқ Йўлбарслар ўз ташқи кўринишига, обрўсига жиддий эътибор қаратишади. Бу йилларда туғилган инсонлар одатда ўз ишларини моҳирлик билан бошқарадилар ва бизнесда омадли бўладилар.
Тупроқ Йўлбарслар атрофдагиларнинг фикрига кўпроқ эътибор беришлари керак. Бу улар учун қийинчилик туғдирмайди, чунки улар дунёга объектив қараш тарафдорлари саналадилар.