Умумий тавсиф
(1901, 1913, 1925, 1937, 1949, 1961, 1973, 1985, 1997, 2009, 2021)
Сабр-тоқат ва мувозанат рамзи бўлган Сигир мучали меҳнаткашлик ва яратувчанлик тимсолидир. Бу мучалда туғилган инсонлар кўп гапирмайдиган, сабрли, тўғри ва хотиржам характери билан дарҳол ишонч уйғотадилар. Улар билан мулоқотнинг илк дақиқалариданоқ бу ишончни ҳис қилиш мумкин.
Бироқ, бундай хотиржам ташқи кўриниш ортида қаттиқ ирода ва мустаҳкам характер яширин. Сигирлар жуда кам ҳолларда ғазабланади, аммо уларни жаҳлини чиқаришга муваффақ бўлганлар тезда Сигирнинг олдидан қочишга ҳаракат қилишлари керак. Чунки ғазабга берилган Сигир қўрқинчли ва хавфли бўлиб қолиши мумкин.
Сигир мучали одатда енгил характерга эга деб ҳисобланади. Албатта, бу мучалга маълум даражадаги қайсарлик ҳам хос. Аммо, бу ва бошқа салбий хусусиятлар одатда фақат кимнингдир нотўғри хатти-ҳаракатларига жавобан намоён бўлади. Айниқса, жавобгарликдан қочиш ва қатъиятсизлик Сигирларни қаттиқ жаҳлини чиқаради. Сигир ўз тамойилларига содиқ бўлиб, ўз эътиқодлари учун курашишга тайёр, ҳатто бу улар учун нохуш оқибатларга олиб келса ҳам. Ходим сифатида Сигирлар идрокли, ўйлаб иш қилувчи, интизомли, меҳнатсевар, ва ҳар қандай ишни охирига етказа олиш қобилияти билан ажралиб турадилар. Уларда алоҳида тадбиркорлик қобилияти мавжуд бўлиб, ҳар қандай имконият уларнинг эътиборидан четда қолмайди. Бироқ, Сигирлар шубҳали имкониятлар ёки ноқонуний йўллар орқали муваффақиятга эришишга интилмайдилар, чунки улар жуда ҳалол инсонлар туридан. Сигирлар тақдир инъомларига ишониб қолмайдилар ва барча ютуқларга ўзининг тинмас меҳнати, ҳалол ва режали фаолияти орқали эришадилар. Дўстлар ва ҳамкасблар уларнинг бу хислатларини юксак қадрлайдилар ва Сигирларга тўлиқ ишонадилар.
Сигир мучалида туғилган инсонларни икки турга ажратиш мумкин: бири — жуда киришимли, иккинчиси — нисбатан ёпиқ. Биринчи турдаги Сигирлар доимо саховатли ва ноодатий, экстравагант инсонлар. Улар ҳар қандай давра ёки учрашувларга жон киритишади, уларни ҳар доим ҳамма жойда қувонч билан кутиб олишади, уларни кутишади ва қадрлашади.
Иккинчи турдаги Сигирлар эса кўпинча ўз оламига кириб кетишади, ўзига хос узлатни афзал кўришади. Улар кўп ўйланиб, ҳаётнинг асосий муаммолари ҳақида фикр юритадилар, ички хотиржамлик ва фалсафий мулоҳазаларга кўп берилишади. Бундай инсонлар камгап бўлсалар ҳам, бошқа инсонлар уларга ишонч билдиришади.


Сигир, шовқин-суронли давраларни ёқтирмаслигига қарамай, сукут сақлаб жим турадиган ёки бир ўзи ёлғиз қоладиган инсон эмас. Амалий ақл соҳиби сифатида у атрофдагиларни диққат билан тинглашни, ўринли маслаҳат беришни, инсонлар ишончини қозонишни яхши билишади. Бу сифат Сигир мучалида туғилган инсонларнинг муваффақиятга эришишида асосий омиллардан бири ҳисобланади. Сигирларни кенг қалбли инсонлар дейиш қийин. Улар кўпинча ўз хоҳишлари, фикрлари ва режаларини бошқалардан яшириб, ўзига хос махфийликни афзал кўрадилар. Сигирлар шахсий эркинликларига жуда катта аҳамият берадилар, мустақиллигини ҳимоя қилишга ҳаракат қиладилар. Улар бошқаларнинг буйруқлари ёки кўрсатмаларига амал қилишни ёқтирмайдилар, барча ишларини мустақил амалга оширишни афзал кўрадилар.
Сигирларнинг оила қуришга бўлган интилишлари мантиқан тўғри, табиий ҳол, чунки улар оқилона фикрловчи, анъанавий қадриятларга содиқ, асосли қарорлар қабул қилувчи, аммо ҳаддан ташқари фантазияга берилмайдиган шахслардир. Улар табиатан уйда тинчликни ёқтирадиган инсонлардан.
Одатда, Сигирлар қурган оилалар мустаҳкамлиги билан ажралиб туради. Анъаналарга содиқ, ўзгаришларни унча хушламайдиган инсон сифатида, улар янгиликларни камдан-кам ҳолларда қўллаб-қувватлайдилар, чунки уларнинг ишончлилигига шубҳа билан қарайдилар. Сигирлар мақсад сари боришда фақат синовдан ўтган йўллардан ҳаракат қилишади. Сигирлар урф бўлган нарсаларга ортидан қувмайдилар. Улар кўпроқ табиийлик ва мустаҳкамликни афзал кўрадилар, улар учун табиат, уй, оила, дўстлар ва сифатли буюмлар кўпроқ қадрлидир.
Меҳнатсевар, мақсадга интилувчан, бошлаган ишини охирига етказишни яхши кўрадиган Сигирлар кўплаб соҳаларда муваффақиятга эришишлари мумкин. Масалан, улар юқори даражадаги сиёсатчи бўлишлари ёки санъат, ижод ва спорт соҳаларида сезиларли натижаларга эришишлари мумкин. Табиат ва ҳайвонларни яхши кўриши сабабли, Сигирлар ер билан боғлиқ ишларга қаттиқ меҳр қўядилар, деҳқончилик, боғдорчилик ёки чорвачилик билан шуғулланадилар. Бундай фаолиятларда улар ўзларининг амалий тажрибаси ва маҳоратини ишга соладилар.
Кучли ва қайсар, қатъиятли, ишига ва оиласига садоқатли бўлган Сигир ҳаётнинг ҳақиқий қадриятларини чуқур англаб етади. Сигир одатда шошмасдан, майда-чуйда нарсаларга чалғимасдан мақсад сари дадил олдинга интилади, ўз мақсадига эришмагунча тўхтамайди.

Сигир ва бошқа мучаллар муносабатлари
Хитой тақвими мучаллари ичида Сигирга энг мос келадиган мучал – Товуқ мучали. Бу иттифоқ ҳар жиҳатдан омадли бўлади. Меҳр-муҳаббатда уларнинг муносабатларида бахт, ишонч ва ҳурмат ҳукм суради. Молиявий соҳада улар кучли жамоа ташкил этиб, бошқалар учун намуна бўлишлари мумкин.
Бошқа иттифоқлар ичида Сичқон билан муносабатлар энг омадлиси бўлиб, у дўстлик ва ҳамкорликка асосланган бўлади. Сигир ва Сичқон бир-бирига максимал даражада ишонадилар.
Сигир учун ҳар доим энг яхши жуфтлик, айниқса муҳаббатда – Илон мучали ҳисобланади.
Сигир дуч келиши мумкин бўлган энг муросасиз душман бу - Йўлбарс. Улар ҳар доим бир-бирига нисбатан душманлик кайфиятида юришади.