Умумий тавсиф
(1908, 1920, 1932, 1944, 1956, 1968, 1980, 1992, 2004, 2016, 2028)
Маймун мучалида туғилган инсонлар тасаввурлар рамзи остида яшайдилар. Уларнинг ҳамма нарсага ўта қизиқувчанлиги туфайли, атрофда юз бераётган ҳар қандай воқеа ҳодисалардан хабардор бўлишади. Бу мучал вакиллари жуда оригинал ақл заковатга эга инсонлар.
Уларда мустақил бўлишга жуда қаттиқ интилиши яққол кўриниб туради. Маймун доимо оқилона маслаҳат беришга тайёр, бироқ ўзлари бошқаларнинг фикрига бўйсунишни унча ёқтирмайдилар. Уларнинг ўқишга бўлган муҳаббати, ақл заковати, билимдонлиги ва ажойиб хотираси ажралиб туради. Кучли хотира улар учун жуда фойдали, чунки Маймунлар ҳаётларида тартибга жуда катта аҳамият беришади.
Маймунлар бошқаларни ишонтириш қобилиятига эга, турли муҳокамаларда ҳамда баҳс-мунозараларда иштирок этишни яхши кўрадилар. Уларнинг ишончли ўзини тутиши ва дўстона муносабатлари туфайли, Маймунлар осонгина мухлислар топиб, уларнинг қалбидан жой олади. Улар ҳар қандай мучал, бурж вакили билан осонгина умумий тил топиша оладилар, ҳатто у суҳбатдошига нисбатан самимий бўлмаса ҳам, фақат зарурият юзасидан мулоқот қилаётган бўлса ҳам. Маймун мучалида туғилганлар одамлар яхши кўринишни жуда эплашади. Улар кўпинча ўзларини бошқалардан юқори қўядилар, аммо уларнинг дўстона муносабати ва илтифотли эканлиги ҳар қандай кишини ўзига оғдира олади. Маймунлар осонлик билан бошқаларда ўзига нисбатан ишонч уйғота олишади, зеҳни ўткир, чиройли ташқи кўринишга эга бўладилар.
Кўпинча Маймунлар анча ёшлигидан турмуш қуришади. Ушбу мучал вакиллари учун муваффақиятли оилавий ҳаётнинг муҳим шартларидан бири – уларга муайян даражада эркин ҳаракат қилиш имкониятини беришдир. Улар болаларни жуда яхши кўрадилар ва уларнинг тарбиясида катта қувонч манбаини кўрадилар.


Маймунларда тез қизишиб кетиш ва ўзини ҳаддан ташқари юқори баҳолаш одатлари бор. Улар доимо ўзлари хоҳлагандек иш тутишга интиладилар, аммо бу уларда соғлом ақл йўқлигини англатмайди. Улар ҳамма нарсага тез ва бирданига эришишни хоҳлайдилар, Маймунлар муваффақиятга эриша олмайдиган бирор бир соҳани ўзини топиб бўлмайди. Маймунлар яшаш учун кураш туйғусига эга бўлган, оптимистик кайфиятдаги инсонлар бўлишади. Улар ҳатто чиқиш имкони йўқдек туюлган вазиятлардан ҳам йўл топиб чиқиб кетишади. Бу сифат уларга жуда яхши қўл келади, чунки оддий Маймуннинг ҳаёти турли воқеа ва саргузаштларга бой бўлади. Уларнинг бутун ҳаёти давомида атрофдагиларни ҳайратга солиб келадиган хислатлари – бир вақтнинг ўзида мужассам бўлган болаларча беғубор соддалик ва ҳаётий тажрибага бой қариянинг донолигидир.
Маймун мучалида туғилган одамлар учун манфаат кўриш жуда муҳимдир. Улар хар қандай ҳолатда ҳам манфаатини қўлдан бой бермайдилар, уни қўлга киритиш учун барча имкониятларини ишга соладилар, ҳатто унчалик яхши бўлмаган усулларни ҳам. Бу мақсад йўлида ҳатто ахлоқсиз йўл тутиб, виждон азобисиз бемалол ёлғон гапиришлари мумкин. Иззатталаблиги ва туғма иқтидори Маймунларга яхши пул топишда ёрдам беради. Улар пулнинг қадрини яхши билишади, аммо одатда ўзларини ҳеч нарсадан чеклашмайди, чунки тўкин сочин ҳаёт кечиришни яхши кўришади.
Умумий қилиб айтганда, маълум салбий хислатларнинг мавжудлиги Маймунларнинг жуда жозибадор бўлишига таъсир қилмайди. Бундан ташқари, уларнинг ақли, ажойиб ҳазил ҳисси ва билимдонлиги уларни жамиятнинг жону дилига айлантириб қўяди. Маймунлар мучаллар ичидаги энг ғайритабиий, ноодатий, ғалати характерга эга бўлишига қарамай, у кўпинча зиёфат ва тадбирларнинг юлдузига айланади. У ажойиб юмор ҳиссига эга, дўстлари ва танишлари билан ҳазиллашишдан, уларнинг, шунингдек, ўзининг устидан кулишдан ҳам тап тортмайди.
Кўпчилик Маймунлар учун мансабга эришиш асосий мақсадлардан бири ҳисобланади. Одамлар билан мулоқот қилишни талаб қиладиган касбларда улар алоҳида муваффақиятларга эришадилар. Маймун молиявий битимлар тузишда иқтидорли, ҳар қандай ақлий ёндашув ва кўп нарсани билиш талаб қилинадиган соҳаларда ажойиб мутахассис ҳисобланади. У сиёсат, дипломатия ва савдо соҳаларида ҳам муваффақиятга эришиши мумкин. Маймун янги нарсаларни осон ўрганади, шунинг учун деярли ҳар қандай ишни қўлга олиши мумкин. Агар Маймун ўз йўлини, ўз тақдирини топса, осонликча машҳур шахсга айланиши мумкин.

Маймун ва бошқа мучаллар муносабатлари
Сичқон ва Аждар мучаллари Маймун билан яхши чиқишадилар, улар билан бирга яхши жамоа ташкил этиш мумкин. Сичқон билан омадли никоҳ эҳтимоли бор, бу никоҳда Маймуннинг беқарорлигини Сичқон мувозанатда ушлаб туради. Аждар эса Маймунни сўзсиз тушуна оладиган, садоқатли дўст бўлади.
Маймун деярли барча мучаллар билан, айниқса Тўнғиз, От, Ит ва Сигир билан ўзаро бир бирини яхши тушунишади.
Қўй билан ҳам қалбан яхши муносабатлар бўлиши мумкин, лекин вақт ўтиши билан бу муносабатлар совиб қолиши мумкин.
Ўзаро ишончсизлик туфайли Илон муносабатларни йўлга қўйиш Маймун учун қийин кечади.
Аммо энг ёмон муносабатлар йиртқич Йўлбарс билан бўлиши мумкин, чунки Йўлбарс деярли барча соҳаларда Маймун учун кучли рақибга айланади.