Бойликни топишибди-ю ақл-идрокни йўқотишибди. Ажабо, топган нарсалари билан йўқотган нарсаларининг баҳоси бир хилмиди? Абу Али ибн Сино.

Маймун мучали

Маймун мучали – 5 тоифа инсонлар

Маймун мучали вакиллари зукколик, топқирлик, қизиқувчанлик ва янгиликка интилиши билан ажралиб туради. Аммо Маймун мучалида туғилган инсонларни яна беш тоифага ажратиш мумкин. Бу фарқ уларнинг қайси унсурга мансублиги билан боғлиқ.

Сув, Олов, Тупроқ, Металл ва Ёғоч Маймун — бир мучалнинг беш хил кўриниши. Ҳар бир унсур Маймун мучали вакилининг характер хусусиятлари, дунёқараши, одамлар билан муносабати ва ҳаётга ёндашувида ўзига хос жиҳатларни намоён қилади.

Сиз қайси тоифага мансуб Маймун эканингизни аниқланг ва ўзингизга хос хусусиятлар билан танишинг.

Decoration

Металл Маймун (1920, 1980, 2040)

Металл Маймунлар доно, иззатталаб, ўзига ишонувчан, кучли иродага эга ва мақсадга интилиши билан ажралиб турадилар. Бу мучал вакиллари молиявий масалаларни яхши тушунишади ва муваффақиятли сармоялар киритишади. Улар ўта шахсиятли инсонлар бўлиб, якка тартибда ишлашни афзал кўрадилар, лекин жамоат ичида дам олиб завқланишни ёқтиришади. Иродали мустақил табиати уларнинг жамиятда ичига киришига халал бермайди. Улар жамият тадбирлари, кўргазмалар ва кечаларни жуда яхши кўрадилар, ҳеч қандай қабулларни, банкет, мода премьераси ёки спектаклни ўтказиб юбормасликка ҳаракат қиладилар. Маймун ўз яқинларига яхши муносабатда бўлиб, уларга ғамхўрлик қилади.

Металл Маймунларга ҳаддан ташқари ўзига ишонувчан бўлмаслик тавсия этилади. Шунингдек, жамиятда юлдуздек порлаш истагидан ташқари, ўзларидаги бор иқтидорларни ҳам ривожлантириш кераклигини ҳам эсда тутишлари лозим.

Decoration

Decoration

Сув Маймун (1932, 1992, 2052)

Сув Маймун ҳиссиётларга бой ва нозик хусусиятга эга. У бошқа маймунларга қараганда яхлитроқ шахсиятга эга, шунинг учун кўпинча бир йўналишни танлайди ва шу йўлда мақсад сари интилиб, малакали хизмат қилади. Бу мучал вакиллари кўпинча суҳбатларда ўз режаларини ошкор этмасликка, яширин бўлишга ҳаракат қилишади. Уларда ишонтириш қобилияти борлиги туфайли ҳамфикрлар топиш қийин бўлмайди. Сув Маймун одамларни яхши тушунади, шу сабабли уларда ишонтириш қобилиятига яхши ривожланган, бу эса унинг кўплаб тарафдорлар бўлишига ёрдам беради. У бошқалар билан яхши муносабатда бўлади, чунки инсонларнинг барча нуқсонларини яхши билади. Сув Маймун ўзига нисбатан билдирилган танқидий фикрларни мутлақо ёқтирмайди.

Улар баъзида тўғри йўл танлашга халақит берувчи иккиланишдан халос бўлишлари керак.

Decoration

Ёғоч Маймун (1944, 2004, 2064)

Ёғоч Маймунлар – масъулиятли, маҳоратли, ҳурматга сазовор, илғор ходимлар бўлиб, ҳамкасблари ишончини қозонишган. Ёғоч Маймунлар тасаввури жуда яхши ривожланган, уларда янги билимлар олишга кучли интилиш бор. Ёғоч Маймун жуда бой тасаввурга эга, унинг фикрлари ҳар доим янги ғоялар билан тўлиб-тошган бўлади, у катта иштиёқ билан олдинга интилади. Бироқ бошлаган ишлари кутилганидек бўлмай қолганда, Маймун ўз иштиёқини бутунлай йўқотади, ҳаммасидан кўнгли совиб, ҳатто депрессияга тушиб қолиши ҳам мумкин. Шунга қарамай, бу ҳолат унда узоқ давом этмайди. Тез орада у яна таваккал қилишга тайёр бўлади, янги саргузаштларга киришади ёки ўзи яхши кўрадиган саёҳатларга отланади.

Ҳаётини яхшилаш учун Ёғоч Маймун келажакка кўпроқ ишонч ва умид билан қараши, ҳақиқатлар орзуларга тўғри келмай қолган вазиятларда руҳан тушкунликка тушиб қолмаслиги керак.

Decoration

Олов Маймун (1956, 2016, 2076)

Олов Маймунлар катта ҳаётий куч захираси, ақл, бой тасаввур ва барча воқеалардан хабардор бўлишга ёрдам берадиган қизиқувчанлик хислатлари билан ажралиб турадилар. Уларнинг турли туман қизиқишлари баъзида энг фойдали ва манфаатли ишлардан чалғиб, бекорчи машғулотларга берилиб кетишига олиб келади. Агар воқеалар Олов Маймунларнинг режаларига қарши кетишни бошласа, улар ўжарлик қилишни бошлашлари, иродаси заифроқ одамларни бўйсундириши мумкин. Умуман олганда, улар атрофдаги инсонларнинг ҳурматини қозонишда қийинчилик сезмайдилар. Шиддатли ҳис ҳаяжонга тўла ҳаёт тарзи, бошқа Маймунларга хос бўлмаган самимияти атрофдагилар билан низолар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Шу йилларда туғилган инсонлар жонли характерга эга бўлишади, қарши жинс вакиллари ўртасида катта муваффақиятга эришадилар, ўз жуфтлари ва ҳамкорларига жуда содиқ бўладилар.

Олов Маймун ўзининг ўжарлигини камайтириши, атрофдагиларга нисбатан сабр-тоқатли бўлишни ўрганишлари лозим.

Decoration

Тупроқ Маймун (1908, 1968, 2028)

Тупроқ Маймунлар билимдонлик, қизиқувчанлик, ғамхўрлик, одоб-ахлоқ ва муҳтожларга нисбатан бағрикенглик муносабатлари билан ажралиб турадилар. Тупроқ Маймун бошқа маймунларга нисбатан камтарроқ бўлишади, кўпроқ жиддий ва хотиржам ишларни афзал кўришади. Уларнинг муносабат ўрнатиш қобилияти юқори бўлса-да, мулоқот уларнинг ҳаётида биринчи ўринда турмайди. Улар омма эътиборини қозонишга интилмайдилар, аксинча, ўзлари каби фикрлайдиган инсонларнинг тор доирасида бўлишни афзал кўрадилар. Касбий фаолиятларида улар одатда катта муваффақиятларга эришадилар. Молиявий соҳада ва савдода уларга кўпинча омад ёр бўлади, кўп ҳолларда улар етук ёшга етишганида яхшигина бойлик эгаси бўладилар.

Тупроқ Маймунни ҳамма ҳурмат қилади ва яхши кўради, унинг ўзини тутиши атрофдагиларга хотиржамлик бағишлайди. Ишончини қозона олган инсонларга нисбатан у алоҳида эътибор кўрсатади.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?