Шодли ва қайғули пайтларида дилини кудуратдан тозалаб, соф дўстликни сақлаб қолган киши чин дўст ҳисобланади. Абу Али ибн Сино.

Қўй мучали

Қўй мучали – умумий тавсиф

Умумий тавсиф

(1907, 1919, 1931, 1943, 1955, 1967, 1979, 1991, 2003, 2015, 2027)

Қўй мучалида туғилганлар истеъдод юлдузи остида дунёга келганлар. Уларнинг аксарияти иқтидорли шахслар бўлиб, гўзалликни қадрлайдилар ва бой тасаввурга эга бўладилар. Улар юмшоқ табиатга эга бўлиб, улар билан мулоқот қилиш жуда осон.

Қўй мучалидаги инсонлар муносабатларни келишиб олишда ва можароларни ҳал қилишда қийналадилар, шунинг учун улар ўзларини эркин ва қулай ҳис қиладиган одатий муҳитда яшашни ва ишлашни афзал кўрадилар. Ҳар қанча юмшоқ табиатга эга бўлишларига қарамай, Қўйни ўзи хоҳламаган ишини қилишга мажбурлаш деярли имконсиз. Улар гапга чечан бўлмайдилар, лекин ўз қарашларини ҳимоя қилишни билишади ва ўз ишларини жон-дилдан яхши кўришади. Жамоада улар гапиришдан кўра кўпроқ эшитишни афзал кўришади. Фикрларни ўз томонига оғдиришга уринишмайди, ҳамсуҳбатларининг ишларига самимий қизиқиш билан ёндашадилар. Кўп вазиятларда Қўйлар ўз режалари ва ҳис-туйғуларини маълум вақтгача атрофдагилардан яширишни афзал кўрадилар. Қўй мучалида туғилганларнинг ҳаётида деярли ҳамма нарса омадга боғлиқ. Бу ҳолат моддий таъминотга ҳам тааллуқли. Қўй мучалидагилар бой инсонлар бўлишлари мумкин, агар шароитлар уларнинг фойдасига ишлаётган бўлса. Қўйдан керакли вақтда керакли эшикни тақиллатиш талаб қилинади холос, ва улар буни кўпинча муваффақиятли уддалашади.

Даромад Қўйларнинг қўлига тўғридан-тўғри келиши эҳтимоли жуда кам, кўпинча даромад уларга бошқа одамларнинг, раҳбарлари, яқин дўстлари ёки ҳатто бегона одамларнинг тўғри маслаҳатлари сабабли келиши мумкин. Қўй мучали вакилларининг савдо-сотиққа уқувлари йўқ, савдолашишни билишмайди, бошқаришни, одамларга раҳбарлик қилишни эплашолмайди. Шунинг учун уларга йўналиш кўрсатадиган, маслаҳат берадиган, уларнинг табиий иқтидорларини рўёбга чиқаришга ёрдам берадиган бир шахсга муҳтож бўлишади. Ўз навбатида, Қўйлар ўзларига кўрсатилган ёрдам чин юракдан миннатдорчилик билдиришни билишади.

Decoration

Decoration

Қўй мучалида туғилганлар фавқулодда артистлик қобилиятига эга бўлишади. Қўй мучали улкан ютуқларга эришишлари мумкин бўлган актёрлар, рассомлар ва мусиқачиларнинг мучали ҳисобланади. Аммо уларнинг иқтидорлари тўла намоён бўлиши учун, уларни тўғри йўналтириб, қўллаб-қувватлаб турадиган кучли ва таъсирли шахснинг ёрдами зарур. Қўйларни фаол ҳаёт тарзидан кўра кўпроқ итоаткор бўлишга мойил инсонлар деб аташ мумкин. Шу сабабли Қўй мучалидагилар жамоавий ишларда ўзларини енгилроқ ҳис қиладилар, чунки бундай ҳолларда улар бошқаларга таяниб ишлаш имкониятига эга бўладилар. Масъулиятли қарорларни мустақил қабул қилиш уларда хавотир ва қўрқув уйғотади. Қўй, агар ҳаётида доим иккиланиш, безовталик, жонга тегиш ва ўз қисматидан норозилик туйғуларини намоён қилмаганида, эҳтимол мучаллар ичида энг жозибалиси бўлар эди. Улар ҳаётидан норози бўлиш учун доим баҳона топа оладиган инсонлар тоифасига киришади. Қўйларнинг доимий инжиқликлари ва тушкун кайфиятлари оила аъзолари ёки яқинларини умидсизликка тушириб қўйиши, ўта жаҳлини чиқариши мумкин.

Қўй мучалида туғилганлар муҳаббат муносабатларига жуда жиддий қарайдилар ва ҳаётларини биринчи учратган одам билан боғлашмайдилар. Улар жуфт танлаш масаласида пухта ўйлаб ҳаракат қиладилар. Қўйлар келишимли инсонлар бўлишса-да, уларнинг принциплари ва шаклланган одатлари билан жуфтлари ҳисоблашиши лозим. Қўйлар ўз ҳис-туйғуларида барқарор, мулойим, меҳрибон ва севган инсонлари учун кўп нарсани қурбонлик қилишга қодир инсонлар. Улар оиласига, яқин инсонларига жуда узвий боғланиб қолишади.

Умуман олганда, Қўй мучали вакилларини меҳрибон, мулойим инсонлар сифатида таърифлаш мумкин. Улар хайрия ишларига мойил бўлиб, ўзларига нисбатан бахтсизроқ деб ҳисоблаган кишиларга ёрдам беришга доимо тайёр бўладилар. Барча иррационал, ғайритабиий нарсалар уларни ўзи жалб қилади, шу сабабли кўплаб Қўйлар оккультизм ёки диний эътиқодлар билан кўп қизиқишади. Қўйлар ўз ҳаётларини шундай ташкил қилишга интиладиларки, унда ўзгаришлар ва кескин бурилишлар энг кам миқдорда бўлиши керак. Улар осойишталик ва барқарорликка интилувчи инсонлардир.

Decoration

Қўй ва бошқа мучаллар муносабатлари

Қўйнинг асосий мақсади шахсий бахт ва роҳатбахш ҳаёт бўлгани учун, Тўнғиз унга ажойиб шерик бўлиб, барча соҳаларда қўллаб-қувватлайди.

Қўй Қуён билан ҳам яхши муносабат ўрнатади, айниқса муҳаббат ва тижорат соҳаларида. Бу икки мучал ўртасида яқин ва самарали иттифоқ вужудга келади.

Бироқ, Қўйнинг энг яхши муносабатлари От билан бўлади, От уни ўзига кучли жалб қилади. Агар бу муҳаббатга асосланган муносабатлар бўлса, улар биргаликда жуда бахтли ҳаёт кечиришади.

Аждар билан муносабатларда эса, Қўй ҳамкорлик қилиши мумкин, лекин эҳтиёткорлик билан масофа сақлагани маъқул.

Қўйнинг Маймун ёки Ит билан ўхшаш жиҳатлари кам, шунинг учун муносабатлар у қадар яқин бўлмайди.

Қўйнинг одатда душманлари бўлмайди, шунинг учун ҳам Товуқнинг бўлар бўлмас даъволари, Йўлбарснинг қўрқинчли табиати унга тушунарсиз бўлиши мумкин.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?