Шодли ва қайғули пайтларида дилини кудуратдан тозалаб, соф дўстликни сақлаб қолган киши чин дўст ҳисобланади. Абу Али ибн Сино.

Қўй буржи

Қўй буржи - асосий белгилари

Бурж даври: 21 Март – 20 Апрель

Белги жинси: Эркак.

Унсур: Олов.

Сифат: Кардинал. 

Қўй буржи вакиллари фаол, бақувват, ҳаяжонли ва импульсив, оптимист, ўзгаришларга ва янги тажрибаларга тайёр инсонлар.

Бошқарувчи сайёра: Марс – қадимги афсоналарда уруш, тажовуз ва можаролар худоси. 

Марс зиддият ва бахтсиз ҳодисаларни келтириб чиқаради, ёнғин ва хавф хатарни назорат қилади.

Бурж рамзи: Қўй - дадил, эҳтиросли, юксак чўққиларга кўтарила олади.

Рамзий белгиси (пиктограммаси): Қўчқор шохлари ва узун бурни тасвирланган пиктограмма. Шунингдек, у одамнинг қошлари ва бурнига ҳам ўхшайди (бош - Қўй буржи назорат қиладиган аъзо). Белгининг рамзий маъноси тўғри чизиқ билан боғланган икки ярим ой бўлиб, у ҳокимият ва етакчилик истаги билан биргаликда идеализмни кўрсатади.

Шиори: Мен борман!

Қарама қарши бурж: Тарози буржи.

Қўй буржи вакиллари дунёда биринчи навбатда ўзини кўради. Бундай мойилликларга эга бўлган одамлар ўз ғоялари ва шахсиятини фаол равишда тарғиб қиладилар, улар жуда худбин бўлишлари мумкин. Қўй буржининг акси бўлган тарози эса ҳамкорлик буржидир. Ҳақиқий тарозилар ҳамкорсиз ёки машуқасиз ўзларини тўлиқсиз ҳис қилишади ва муносабатларда бахтга интилишади.

Назоратдаги тана аъзолари: Бош. Қўй буржи бош оғриғига, бош ва юз соҳасидаги кичик жароҳатларга мойил бўлишади.

Омадли кун: пайшанба.

Омадли рақамлар: 1 ва 19.

Decoration

Decoration

Тош: Олмос. Бу севги, молиявий муваффақият ва янги ишларда омадни жалб қилади. Айниқса, тананинг чап томонида олиб юриш Қўй учун фойдалидир.

Ранглар: қизил - олов ва ҳаяжон ранги.

Шаҳарлар: Флоренция, Неапол, Верона, Марсел.

Давлатлар: Буюк Британия, Германия, Польша.

Гуллар: Геран, Шилви, Хушбўй нўхат.

Дарахтлар: Барча турдаги тиконли дарахтлар.

Металл: Темир.

Ҳайвонлар: Қўйлар ва қўчқорлар.

Хавфли вазиятлар: Қўйлар олов ва ўткир асбоблардан эҳтиёт бўлишлари керак. Уларда юқори тезлик билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларга ва куч ишлатиш мумкин бўлган вазиятларга тушиб қолиш эҳтимоли мавжуд.

Decoration

Қўйларнинг ички дунёси 

Сиз ўзингиз учун ўзингиз жавоб беришни, ўзингизни шахсий лойиҳаларингизни юритишни ва ҳеч кимга хизмат қилмасликни ёқтирасиз. Сиз жуда муваффақиятга интиласиз ва бунинг учун ҳамма кучингизни сарфлашга тайёрсиз. Аммо ичингизда сиз руҳий, асабий зўриқиб кетгансиз, буларнинг барчасини қандай эплаш мумкин деган савол безовта қилади. Сиз ҳаётда зерикишни ва бирхилликни ёмон кўрасиз, сиз ҳар доим бошқача ниманидир қидирасиз, масалан қизиқарли саргузаштларни ваъда қиладиган учрашувларни ва манзилларни. Сиз сабр қилишни ўрганишингиз керак. Сиз муаммоларни ҳал қила олмайдиган одамларга тоқат қила олмайсиз. Сиз ҳаракатга ишонасиз. Шу билан бирга, сизда катта сахийлик ва ғайрат бор. Гарчи баъзида сиз ўзингиздан бироз шубҳалансангиз ҳам, агар сиз бирор нарсани ҳақиқатан ҳам хоҳласангиз, унга албатта эришасиз.

Мунажжимлар башорати

Бошқалар Қўйларни қандай қабул қилишади? 

Сизнинг қувноқ, оптимистик табиатингиз одамларни ўзига жалб қилади - сиз уларни илҳомлантирасиз. Улар сизни қандай шижоат билан қийинчиликларни қарши олишингизга ҳавас қилишади. Худди, ҳар бир муаммога тайёр жавобингиз борга ўхшайди. Одамлар сизнинг тўғрисўзлигингизга қойил қолишади: сиз қийинчиликларни ошкор қилишдан уялмайсиз. Аммо, сизнинг раҳбарона хулқингиз ва тили ўткир одам сифатида орттирган обрўингиз атрофингиздагиларни энсасини қотиради. Улар сиз билан баҳслашишдан чўчиб туришади, чунки сиз тасодифан уларнинг нозик жойига тегиб қўйишингизни билишади.

Decoration

Қўй буржида туғилган машҳурлар

Иоганн Себастьян Бах, Уоррен Битти, Алек Болдуин, Марлон Брандо, Мэттью Бродерик, Винсент ван Гог, Людвиг Майс ван дер Рохе, Джеймс Гарнер, Джон Гилгуд, Алек Гиннесс, Генри Джеймс, Томас Джефферсон, Элтон Джон, Исаак Дайнсен, Селин Дион, Бетт Дэвис, Дорис Дэй, Дэниел Дэй Льюис, Кларенс Дэрроу, Флоренс Зигфилд, Том Клэнси, Билли Колинз, Рассел Кроу, Джоан Кроуфорд, Дэвид Леттерман, Эли Макгроу, Юджин Маккарти, Стивен Маккуин, Эдди Мерфи, Энн Миллер, Пейтон Мэннинг, Дадли Мур, Кира Найтли, Леонард Нимой, Рози О'Доннел, Колин Пауэлл, Сара Джессика Паркер, Грегори Пек, Энтони Перкинс, Мэри Пикфорд, Сергей Рахманинов, Дайана Росс, Стивен Сондхайм, Рон Стейгер, Глория Стейнем, Эдвард Стейхен, Глория Свенсон, Леопольд Стоковски, Артуро Тосканини, Спенсер Трейси, Торнтон Уайлдер, Теннесси Уильямс, Питер Устинов, Дэвид Фрост, Роберт Фрост, Хью Хеффнер, Билли Холидей, Сезар Чавес, Чарлз Чаплин, Омар Шериф, Майя Энджелоу.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?