Шодли ва қайғули пайтларида дилини кудуратдан тозалаб, соф дўстликни сақлаб қолган киши чин дўст ҳисобланади. Абу Али ибн Сино.

Қисқичбақа буржи

Қисқичбақа буржи - асосий белгилари

Бурж даври: 22 Июнь – 22 Июль

Белги жинси: Аёл.

Унсур: сув.

Сифат: Кардинал.

Қисқичбақа буржи вакиллари таъсирчан, сезгир, кучли тасаввурга эга, ҳамдард бўла оладиган, меҳрибон ва ҳиссиётларга бой, фаол, синчков ва интуитив ақл соҳиблар.

Бошқарувчи сайёра: Ой, ернинг ягона табиий йўлдоши. Ой вақти-вақти билан кучли магнит таъсир кўрсатиб, гоҳ чиқиб, гоҳ ботиб туради. Мунажжимликда у ҳиссиётлар ва интуитив хатти-ҳаракатларни бошқаради.

Бурж рамзи: Саратон ёки Қисқичбақа. Унинг ташқи томони мустаҳкам қобиқ, ички қисми эса юмшоқ гўштдан иборат. Хавф сезилиши билан у қобиғи остига яшириниб олади ва ўзини ҳавф ҳатардан йироқ ҳис қиладиган жой, сув остига шўнғийди.

Рамзий белгиси (пиктограммаси): Қисқичбақа қисқичлари тасвирланган, шунингдек, инсон кўкрагини (Қисқичбақа буржи назоратидаги тана аъзоси) ифодалайдиган пиктограммадир. Белгининг рамзий маъноси бир жуфт ярим ой билан боғланган иккита қуёш гардиши. Ой Қисқичбақанинг хотиралар ва мулкларни сақлашга мойиллигини англатади ва қуёш гардишлари эса ҳис-туйғулар ва тасаввурлар орқали ифодаланган куч ва энергияни ифодалайди.

Шиори: Мен ҳис қиламан!

Қарама қарши бурж: Тоғ эчкиси буржи.

Қисқичбақа (Саратон) - уй ва оилавий ҳаёт буржи. Қисқичбақалар маънавий яқинликка интиладилар, улар ўзларини таниш муҳитда, ўз яқинлари билан ўзларини тўлиқ бахтли ҳис қилишади. Қисқичбақа буржининг акси бўлган Тоғ эчкиси буржи вакиллари эса ижтимоий жамият қоидалари билан узвий боғланишган, уни тан олишларини ва мартабани қадрлайдилар. Тоғ эчкиси буржи остида туғилганлар ўзларининг мавқеига эътибор беришади, ташқи дунёда ҳокимиятга интилишади, ўз имкониятларини рўёбга чиқаришни хоҳлашади.

Назоратдаги тана аъзолари: Кўкрак ва ошқозон. Қисқичбақалар овқатланишни яхши кўрадилар ва кексаликда улар ортиқча вазн билан курашишга мажбур бўлишади. Улар кучли зўриқиш ва руҳий асабийликдан келиб чиқадиган овқат ҳазм қилиш тизимлари касалликларига мойил бўлишади.

Омадли кун: Душанба.

Омадли рақамлар: 3 ва 7.

Decoration

Decoration

Тош: Марварид. У муваффақиятсизликни ғалабага, келишмовчиликни уйғунликка айлантиради. Бундан ташқари, нуфузли одамлар ёрдамини ўзига жалб қилади.

Ранглар: Фируза ва Кумуш ранглар - сув ва ойнинг товланувчан ранглари.

Шаҳарлар: Венеция, Амстердам, Нью-Йорк.

Давлатлар: Шотландия, Голландия, Янги Зеландия

Гуллар: Исфарак ва Юмшоқ акант (Айиқ панжа, Acanthus mollis).

Дарахтлар: Серсув юмшоқ ёғочли дарахтлар.

Металл: Кумуш.

Ҳайвонлар: Қобиғи бўлган барча турдаги жонзотлар.

Хавфли вазиятлар: Қисқичбақалар уй рўзғорда бўлиб турадиган жароҳатларга мойил. Бундан ташқари, улар кўпинча ўғирлик қурбони бўлишади.

Decoration

Қисқичбақанинг ички дунёси 

Сиз кўринишингиздан кучли ва совуққонга ўхшайсиз. Бироқ, бу кўриниш ортида кўпинча ўзингизга ишончсизлик ва етарлича баркамол эмасдек туйғу яширин бўлади. Сизга бошқалар доимо ўз ишларини, нима қилаётганларини аниқ биладигандек туюлади, ўзингизни эса фақат ҳаёлий қасрлар қуриш билан машғулдек сезасиз. Ҳар қандай вазиятда ҳам сўз кўпроқ салбий натижаларга тайёргарлик кўриб турасиз. Сиз ўз ҳиссиётларига чуқур берилиб кетган ўта таъсирчан инсонсиз. Бирор таъсирли қўшиқ эшитсангиз кўзингиздан ёшланиши мумкин, ёки оддий бир манзара, гул, ёки айтайлик, бирор ҳид, ифор сизда бирдан ёқимсиз хотираларни уйғотиб юбориши мумкин.

Бироқ, сиз бошқаларнинг ҳиссиётларига ҳам жуда сезгирсиз. Дўстларингизнинг муаммоларига худди ўзингизникидек чуқур киришиб кетасиз. Олдингизда кимдир турган бўлса, унга ёрдам беришим шарт деб ўйлайсиз. Қисқичбақа буржи вакиллари учун уйғунлик, мувозанат жуда муҳим. Ҳар қандай низо ёки жанжал сизни жуда тез хафа қилиб қўяди. Лекин сизни иродасиз ва заиф инсон деб айтиб бўлмайди. Сиз ўз фикрингизни, эътиқодларингизни мардлик билан ҳимоя қилишга тайёрсиз, ҳақ эканлигингизни билиб қолсангиз, ҳеч қачон таслим бўлмайсиз. Сиз ўзгаришларни унча ёқтирмайсиз, мавҳумликка қучоқ очиб қарши чиқмайсиз. Бироқ бу сизга зарур бўлган нарсаларни амалга оширишга халақит бермайди. 

Мунажжимлар башорати

Бошқалар Қисқичбақани қандай қабул қилишади? 

Сизнинг яқин инсонларингиз сизга ҳамма бахтли бўлиши учун ҳамманинг муаммоларини эринмай ҳал қиладиган ота-она ёки васий сифатида қарашади. 

Одамларга сизнинг эътиборингиз, ғамхўрлигингиз ёқади, маслаҳатларингизни қадрлашади. Фақат, нима учун, берган маслаҳатларингизга амал қилишса ҳам, улар буни сизга тан олишни исташмайди? Чунки улар сиз ҳамма нарсани ўз қўлингизга олишни, назорат қилишни хоҳлаётганингизни сезиб туришади, улар сизга қўғирчоқ бўлишни исташмайди. Шунингдек, одамлар сизнинг ўзгарувчан кайфиятингизни ҳам ёқтиришмайди. Бир қараса, меҳрибон ва ғамхўр бўлиб қоласиз, кейин эса тўсатдан норози кайфиятга тушиб, ҳаммадан айб қидира бошлайсиз. Бундай вазиятда ҳамма сиздан узоқроқ бўлишни хоҳлаб қолади. 

Профессионал соҳада сизни молиявий даромад келтирадиган жойни тез англай оладиган қимматли ходим сифатида қадрлашади.

Decoration

Қисқичбақа буржида туғилган машҳурлар

Александр Македонский, Луи Армстронг, Полли Берген, Ингмар Бергман, Билл Бласс, Дэвид Бринкли, Юл Бриннер, Мел Брукс, Джордж Буш, Эбигейл Ван Бьюрен, Джон Гленн, Натаниэль Готорн, Мерв Гриффин, Эрл Стэнли Гарднер, Рэнди Джексон, Дерек Джетер, Принцесса Диана, Филлис Диллер, Пьер Карден, Фрида Кало, Барбара Картленд, Франц Кафка, Джеймс Кэгни, Хелен Келлер, Роуз Кеннеди, Ван Клиберн, Жан Кокто, Билл Косби, Том Круз, Джанет Ли, Энн Лэндерс, Джина Лоллобриджида, Линдси Лохан, Сидни Люмет, Тоби Магуайр, Джордж Макговерн, Маршалл Маклюэн, Бесс Майерсон, Нельсон Мандела, Мэри Маккарти, Клиффорд Одетс, Джордж Оруэлл, Камилла Паркер-Боулз, Росс Перо, Марсель Пруст, Джильда Рэднер, Нэнси Рейган, Эрих Мария Ремарк, Дайана Ригг, Хералдо Ривера, Оскар де ла Рента, Джинджер Роджерс, Нельсон Рокфеллер, Линда Ронштадт, Жан-Жак Руссо, Карли Саймон, Нил Саймон, Франсуаза Саган, Жорж Санд, Дональд Сазерленд, Антуан де Сент-Экзюпери, Джессика Симпсон, Джимми Смитс, Барбара Стэнвик, Ринго Старр, Ирвинг Стоун, Сильвестр Сталлоне, Патрик Стюарт, Мэрил Стрип, Майк Тайсон, Твайла Тарп, Уильям Теккерей, Генри Дэвид Торо, Билли Уайлдер, Е. Б. Уайт, Эндрю Уайет, Принц Уильям, Джеймс Уистлер, Марти Фельдман, М. Ф. К. Фишер, Харрисон Форд, Боб Фосси, Стивен Фостер, Анджелика Хьюстон, Сьюзан Хэйуорд, Том Хэнкс, Эл Хершфелд, Джуди Холлидей, Лена Хорн, Эрнест Хемингуэй, Оливия де Хэвилленд, Гауэр Чемпион, Джон Ченселлор, Марк Шагал, Айзек Штерн.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?