Бурж даври: 23 Ноябрь – 21 Декабрь
Белги жинси: Эркак.
Унсур: Олов.
Сифат: Мослашувчан.
Ўқотар буржи вакиллари бақувват, шуҳратпараст, сахий, эркинликни севувчи бўлишади, улар саргузашт қидирувчилар, ҳар доим янги ғояларга ва дунёни ўрганишга тайёр туришади.
Бошқарувчи сайёра: Юпитер, қадимги Рим афсоналаридаги асосий худо, осмон ҳукмдори. Мунажжимликда Юпитер омад, оптимизм, ривожланиш ва фаровонлик сайёраси ҳисобланади.
Бурж рамзи: Камончи, тўғриликни, юксак мақсадларни, таъқиб қилишга бўлган иштиёқ ва фаол дам олишни ифодалайди.
Рамзий белгиси (пиктограммаси): Ўқотар пиктограммаси фазога интилаётган камон ўқини ифодалайди. Бу яна, сондан тиззагача бўлган инсон оёғини ҳам англатади (Ўқотар назоратидаги тана аъзоси). Рамзий маъноси - ердаги муаммолар ва ташвишлардан воз кечиб, юқори идеалларга интилган донолик рамзи.
Шиори: Мен ҳаммасини кўриб тураман!
Қарама қарши бурж: Эгизаклар буржи.
Ўқотар фалсафа, олий билимлар ва кенг фикрлилик буржи. Ўқотар буржи остида туғилганлар мамнунлик билан янги ғояларни кашф қилишади, олис манзилларни ўрганишади ва кучли боғланиб қолишдан узоқроқ юришни ёқтиришади. Ўқотар буржига қарама-қарши бўлган Эгизаклар ўзини намоён қилиш ва яккама-якка мулоқот белгисидир. Эгизаклар жуда кўп гапиришади, маслаҳат беришни яхши кўрадилар ва бошқа одамларнинг ҳаётини йўналтиришга (ҳатто назорат қилишга) ҳаракат қилишади.
Назоратдаги тана аъзолари: Жигар ва оёқ сонлари. Ўқотар буржи вакилларига соғлиқларини сақлашлари учун тоза ҳавода жиддий жисмоний тарбия қилишлари керак бўлади. Улар ўта сезгир жигар соҳиблари, гепатитга мойил бўлишади. Улар спиртли ичимликларни суиистеъмол қилмасликлари керак.
Омадли кун: Пайшанба.
Омадли рақамлар: 5 ва 7.


Тош: Фируза. У севгида муваффақият келтиради, жароҳатлардан ҳимоя қилади ва келажакни башорат қилишга ёрдам беради.
Ранглар: Бинафша ранг - аристократия ва бадиий дунёнинг бетакрор рангидир.
Шаҳарлар: Будапешт, Колон, Толедо, Акапулько.
Давлатлар: Испания, Венгрия, Австралия.
Гуллар: Нарцисс, Падуб, Момақаймоқ.
Дарахтлар: Тут, эман, қайин.
Металл: Қалай.
Ҳайвонлар: От.
Хавфли вазиятлар: Ўқотар, айниқса саёҳат пайтида, ёнғин ва портлашлардан эҳтиёт бўлишлари керак. Уларнинг эркинликка бўлган интилиши уларнинг жуфтларини (суюкли инсонларида) рашкини ва уларга нисбатан эгалик қилиш ҳиссини қўзғаши мумкин.

Ўқотарнинг ички дунёси
Скарлетт О'Харанинг машҳур «Эртага мутлақо бошқача кун бўлади» шиори сизга ҳам аниқ мос тушади. Ҳатто энг оғир дамларда ҳам сиз бурилиш ортида ёруғлик бор деб ишонасиз. Келажакка бўлган ишончингиз шубҳасиз, аммо режаларингизни издан чиқарадагин ҳар қандай нарса сизни асабингизга тегади. Сизнинг ҳаётга бўлган интилишингиз - унинг барча қирраларини ҳис қилишдан иборат: саёҳат қилиш, қизиқарли одамлар билан танишиш, аввал кўрмаган нарсаларингизни кўриш истаги.
Сиз учун ҳар қандай янгилик жуда қизиқ. Кўпинча кутилмаган таклифларга фақатгина улар сизга яхши кайфият ваъда қилгани учун рози бўласиз, бу вақтда "яхши" ва "ёмон" томонларни ўйлаб ҳам ўтирмайсиз. Сиз жуда инжиқ эмассиз, аммо жуда тез жонланасиз, бир хиллик ва зерикарли ҳаёт сизни асабингизни бузади. Бундай вазиятларда, гўёки, сизнинг руҳий ҳолатингиз ҳеч кимни қизиқтирмаётгандек кўринади. Шу билан бирга, бу вазиятда ўзингизнинг ноёблигингизга бўлган ишончингиз сизни тушкунликдан олиб чиқиб кетади.

Бошқалар Ўқотарни қандай қабул қилишади?
Инсонлар сиздаги ҳаётга бўлган қизиқиш ва ҳазил туйғусини яхши кўрадилар. Нима бўлишидан қатъий назар, сиз доимо ҳамма нарсани яхшиликка деб тушунтирасиз, келажакка умид берасиз. Сиз биринчи бўлиб ёрдам бериш учун ошиқасиз, ҳамкасблар ва дўстлар сизнинг ҳамма ишга лаббай деб жавоб беришингизни қадрлашади. Сизнинг самимийлигингиз ишонч уйғотади, гарчи сиз кўпинча ёқимсиз ёки кераксиз нарсаларни гапириб юборсангиз ҳам. Баъзилар учун сиз ўта ўзгарувчан, ишончсиз, ҳиссий жиҳатдан жуда олис туюласиз. Бироқ, умуман олганда, сиз мустақил ва кимлигини олдиндан айтиб бўлмайдиган шахс сифатида таассурот уйғотасиз.

Ўқотар буржида туғилган машҳурлар?
Кристина Агилера, Вуди Аллен, Уильям Ф. Бакли, Басби Беркли, Уильям Блейк, Кеннет Брана, Леонид Брежнев, Бью Бриджес, Джефф Бриджес, Тайра Бэнкс, Ким Бейсингер, Людвиг ван Бетховен, Дик Ван Дайк, Уильям Вегман, Джанни Версаче, Маргарет Гамильтон, Айра Гершвин, Шарль де Голль, Анри де Тулуз-Лотрек, Джей-Зи, Джоан Дидион, Бенджамин Дизраэли, Эмили Дикинсон, Джо Ди Маджо, Уолт Дисней, Кирк Дуглас, Пэтти Дьюк, Сэмми Дэвис мл., Борис Карлофф, Хоаги Кармайкл, Дейл Карнеги, Джон Ф. Кеннеди мл., Джейми Ли Кертис, Билли Джин Кинг, Дик Кларк, Ноэль Ковард, Джозеф Конрад, Фиорелло Ла Гуардиа, Макс Лернер, Джон Малкович, Дэвид Мамет, Хоуи Мандел, Харпо Маркс, Мэри Мартин, Маргарет Мид, Бетт Мидлер, Джон Мильтон, Джейн Остин, Кэрри Нейшн, Мэнди Патинкин, Эдит Пиаф, Дру Пирсон, Брэд Питт, Ричард Прайор, Лиллиан Расселл, Райнер Мария Рильке, Эдвард Робинсон, Кифер Сазерленд, Майли Сайрус, Джордж Сантаяна, Джонатан Свифт, Эрик Севарейд, Фрэнк Синатра, Маргарет Чейз Смит, Александр Солженицын, Стивен Спилберг, Бритни Спирс, Рекс Стаут, Йон Стюарт, Уильям Сэфайр, Сисли Тайсон, Марк Твен, Джеймс Тербер, Тина Тернер, Майкл Тилсон Томас, Флип Уилсон, Энди Уильямс, Джон Гринлиф Уиттьер, Эли Уитни, Лив Уллман, Ребекка Уэст, Джейми Фокс, Рэдд Фокс, Джейн Фонда, Линн Фонтенн, Дуглас Фэрбенкс мл., Эд Харрис, Джими Хендрикс, Тери Хэтчер, Кэти Холмс, Эбби Хоффман, Уинстон Черчилль, Гарри Шендлинг, Чарльз Шульц, Крис Эверт, Луиза Мэй Олкотт, Джордж Эллиот, Кристина Эпплгейт, Фрэнк Синатра.