Бурж даври: 24 Октябрь – 22 Ноябрь
Белги жинси: Аёл.
Унсур: Сув.
Сифат: Мўътадил.
Чаён буржи вакиллари кучли тасаввур ва эҳтиросли ҳиссиётларга эга, улар пинҳона ва зеҳнли, ўжар ва камгап, куч ва босим билан ҳаракат қилишади.
Бошқарувчи сайёра: Плутон, қадимги афсоналарда ер ости дунёси ва ўликлар худоси. Мунажжимликда Плутон қайта яралиш кучларини, ҳаёт даврларининг бошланиши ва охирини бошқаради.
Бурж рамзи: Чаён, душманларини заҳар билан заҳарлайдиган яширин, шафқатсиз мавжудот. Унинг чақиши кўпинча ўлимга олиб келади.
Рамзий белгиси (пиктограммаси): Чаён нишини (найзасини, игнасини) ифодаловчи пиктограмма бўлиб, инсон репродуктив аъзолари рамзи билан узвий боғланган (Чаён тананинг бу аъзоларини бошқаради). Қадим замонларда оловдан қайта яралувчи ўлмас Ҳумо қуши (Феникс, Семурғ) шартли равишда шундай тасвирланган. Эгри чизиқлар ва учли наштар амалийлик ва юқори билимга интилиш билан бирлаштирилган кучли ҳис-туйғуларни англатади.
Шиори: Мен хоҳлайман!
Қарама қарши бурж: Бузоқ буржи.
Чаён - мерос ва улуш олиш буржи. Чаён буржи остида туғилганлар мақсад ва тақдир туйғусига эга. Улар ўзларининг ҳаётий қувватини ўзгаларга бериш орқали энг юқори бахтга эришадилар топадилар. Бузоқ буржи эса ягона эгалик қилиш, мулк орттириш белгиси, бузоқ буржи остида туғилганлар эга бўлишга, тўплашга ва сақлашга интилишади. Улар ўз мулкларидан қийинчилик билан ажраладилар.
Назоратдаги тана аъзолари: Жинсий аъзолар. Чаён буржи вакиллари сийдик йўллари инфекциялари ва жинсий йўл билан юқадиган касалликларга мойил бўлишади. Бундан ташқари, чарчоқ ва соғлиғининг ёмонлашувига кўпинча уларнинг ўзгарувчан ҳис-туйғулари сабаб бўлади.
Омадли кун: Сешанба.
Омадли рақамлар: 2 ва 4.


Тош: Топаз. У олий кучларни чиқаради ва хотиржамлик эҳсон қилади, душманлар ва касалликлардан ҳимоя қилади.
Ранглар: қип-қизил, қизил-жигарранг, тўқ қизил ранг - эҳтироснинг ёрқин ранглари.
Шаҳарлар: Ливерпуль, Янги-Орлеан, Вашингтон, Ньюкасл.
Давлатлар: Норвегия, Жазоир, Марокаш, Таити.
Гуллар: Хризантема ва Рододендрон.
Дарахтлар: Қора олхўри, бута ўсимликлар.
Металл: Плутоний.
Ҳайвонлар: Ҳашаротлар ва қобиқли жонзотлар.
Хавфли вазиятлар: Чаёнлар ўзларининг махфийлиги ва ҳасадгўйлиги туфайли бошқа одамларни жаҳлини чиқариши мумкин. Унинг қўпол, чақиб олувчи хислати можароларни, ҳатто зўравонликни келтириб чиқариши мумкин.

Чаённинг ички дунёси
Сиз жуда кучли, иродали ва қатъиятли инсонсиз. Қанчалик хотиржам ва совуққон кўринманг, ички туйғуларингиз жуда чуқур, гўё улкан бир қудуқдек.
Кўп ҳолларда Чаён буржи вакиллари ўз кучини назорат қилишни уддалайдилар ва уни фойдали ишларга сарфлайдилар.
Сиз мақсадларингизга етишни уддалайсиз, гўё сиз барча нарсага осонликча эришгандек туюлади, чунки сиз кучли сезиш туйғусига эгасиз ва унга ишонишни ўргангансиз. Сезиш қобилиятингиз сизга буюк мақсад учун туғилганингизни ва омадсизликка йўл қўймаслик кераклигини айтиб туради. Янги имконият пайдо бўлганида, сиз уни бошидан охиригача ўрганиб чиқасиз ва шундан кейингина ҳаракат қиласиз.
Сизнинг қалбингизда ўлимга тик борувчи жангчи руҳи яшайди. Агар сиз бу жанговар қувватингизни ижобий мақсадларга йўналтирсангиз (буни Чаёнлар бутун ҳаёти давомида ўрганадилар), сиз ҳар доим ғолиб бўласиз. Аммо вақт-вақти билан сиз ўзингизни бу мураккаб дунёда ёлғиз бир жангчи сифатида ҳис қиласиз. Сиз шунчалик мураккаб инсонсизки, ҳар доим ҳам туйғуларингизни ифодалай олмайсиз. Аммо бир нарса аниқ: агар сиз бирор нарсани хоҳласангиз, унга етишиш учун ҳеч нарсадан қайтмайсиз.

Бошқалар Чаённи қандай қабул қилишади?
Сизнинг чаён каби махфийлигингиз сабабли бўлса керак, кўп одамлар сизнинг фикрингизни билишни хоҳлашади.
Чаён буржи вакиллари кўпинча ўз муҳитида ўзига хос етакчига айланади, чунки улар кутилаётган воқеалар ва бошқа одамларнинг истаклари ҳақида ҳамма нарсани тез англаб олишдек ажойиб хусусиятга эга инсонлар. Кўпчилик сизнинг ҳазилингизда ҳам ҳақиқат бор деб гумон қилишади. Сизнинг ҳиссиётларга бой ошиқ сифатидаги обрўингиз ҳаммага маълум, сиз қарама-қарши жинс вакилларида эҳтирослар уйғотишга устасиз. Сиз ҳақингизда, сиз катта ўйлайдиган, ҳатто шуҳратпараст, ҳамма нарсани назоратда ушлашга интиладиган одам деган гаплар юради. Бунга қарамай, сиз ишончли одам сифатида танилгансиз, чунки сиз ҳеч қачон ёлғон ваъдалар бермайсиз.

Чаён буржида туғилган машҳурлар?
Спиро Агню, Мария Антуанетта, Кристиан Барнард, Розанна Барр, Ричард Бартон, Сара Бернар, Тина Браун, Чарльз Бронсон, Эдвин Бут, Лаура Буш, Вольтер, Курт Воннегут, Индира Ганди, Билл Гейтс, Вупи Голдберг, Рут Гордон, Кен Гриффи младший, Билли Грэм, Дэнни Де Вито, Махалия Джексон, Питер Джексон, Джеймс Джонс, Леонардо Ди Каприо, Фёдор Достоевский, Ричард Дрейфус, Майкл Дукакис, Родни Дэнджерфилд, Бо Дерек, Дик Каветт, Чан Кайши, Альбер Камю, Джеймс Карвиль, Джонни Карсон, Грейс Келли, Роберт Кеннеди, Ларри Кинг, Джон Китс, Кевин Клайн, Келвин Кляйн, Джон Клиз, Хиллари Родэм Клинтон, Майкл Крайтон, Стивен Крейн, Уолтер Кронкайт, Барбара Кук, Питер Кук, Мария Кюри, Хеди Ламарр, Берт Ланкастер, Фрэн Лебовиц, Вивьен Ли, Кэтрин Дон Ланг, Мартин Лютер, Чарльз Мэнсон, Джозеф Маккарти, Франсуа Миттеран, Джон Митчелл, Маргарет Митчелл, Клод Моне, Деми Мур, Майк Николс, Джорджия О'Киф, Джордж Паттон, Пабло Пикассо, Эзра Паунд, Сильвия Плат, Эмили Пост, Дэн Разер, Вайнона Райдер, Кондолиза Райс, Мег Райан, Энн Рейнкинг, Клод Рейнс, Джулия Робертс, Огюст Роден, Рой Роджерс, Уилл Роджерс, Герман Роршах, Теодор Рузвельт, Карл Саган, Джоан Сазерленд, Билли Сандей, Джонас Солк, Мартин Скорсезе, Грейс Слик, Роберт Льюис Стивенсон, Ли Страсберг, Тед Тернер, Дилан Томас, Лев Троцкий, Стэнфорд Уайт, Оуэн Уилсон, Сэм Уотерстон, Феликс Франкфуртер, Хоакин Феникс, Салли Филд, Джоди Фостер, Рок Хадсон, Шир Хайт, Мосс Харт, Гарри Хэмлин, Боб Хоскинс, Голди Хоун, Принц Чарльз, Бенвенуто Челлини, Мария Шрайвер, Эд Эснер.