Бурж даври: 21 Май – 21 Июнь
Белги жинси: Эркак.
Унсур: Ҳаво.
Сифат: Мослашувчан.
Эгизаклар ҳаракатчан, шиддатли, кўп қиррали ва ақлли бўлишади, улар ҳаётда ҳис-туйғулардан кўра кўпроқ ақлга таянадилар ва янги вазиятларга жуда тез мослашадилар.
Бошқарувчи сайёра: Меркурий, қадимий афсоналарда худоларнинг чопари, хабарчиси. У суҳбат ва саёҳат ҳомийси. Меркурий таъсири бурж вакилларига ўткир ақл ва қайноқ мижоз беради.
Бурж рамзи: Эгизакларни иккилик (иккиланган хусусиятлар), инсонпарварлик, ҳаракатчанлик ва маълумот узатиш билан уйғунлаштирадилар.
Рамзий белгиси (пиктограммаси): Эгизаклар тасвирланган пиктограмма. Бу икки белги яна инсон қўллари ёки ўпкаларини (Эгизаклар назоратидаги тана аъзолари) ҳам англатади. Юқоридан ва пастдан горизонтал чизиқлар билан чегараланган иккита вертикал чизиқ донолик, билимдонлик ва маълумотларни таҳлил қилиш қобилиятини ифодалайди.
Шиори: Мен фикрлаяпман!
Қарама қарши бурж: Ўқотар буржи.
Эгизаклар – шахсият даражасида фикрлаш ва маълумот алмашиш буржи. Ушбу бурж остида туғилган одамлар ўзини намоён қилишга интилишади ва ўз нуқтаи назарини бошқаларга сингдиришга уринишади. Эгизаклар акси бўлган Ўқотар буржи вакиллари эса фалсафий ва ақлий тадқиқотларнинг кенгроқ соҳаларини бошқарадилар. Ўқотарлар ўта яқин муносабатлардан қочишга мойил бўлишади, Эгизаклардан фарқли ўлароқ, Ўқотарлар бошқа одамлар улар ҳақида нима деб ўйлашларига кўпроқ аҳамият беришади.
Назоратдаги тана аъзолари: Қўллар, билаклар, елкалар ва ўпкалар. Эгизаклар қўл жароҳатлари, бронхит ва бошқа нафас йўли касалликларига мойил.
Омадли кун: Чоршанба.
Омадли рақамлар: 5 ва 9.


Тош: Агат кўп рангли ярим қимматбаҳо тош бўлиб, ёлғондан, сохталикдан ҳимоя қилади, айниқса муҳаббат бобида тенгсиз сўз устасига айлантиради.
Ранг: Сариқ - ёрқин, жилваланаётган янгиликлар ранги.
Шаҳарлар: Лондон, Сан-Франсиско, Версал, Мелбурн.
Давлатлар: Америка Қўшма Штатлари, Уэлс, Бельгия.
Гуллар: Марваридгул ва Лаванда.
Дарахтлар: Ёнғоқмевали дарахтлар.
Металл: Симоб.
Ҳайвонлар: Ёрқин патли қушлар ва ранг-баранг капалаклар.
Хавфли вазиятлар: Эгизаклар саёҳат пайтида, айниқса очиқ ҳавода юз берадиган бахтсиз ҳодисаларга мойил бўлишади. Уларнинг енгилтабиат феъл атвори бошқа одамларнинг тўсатдан жаҳлини чиқариб юбориши мумкин, бу қанчалар жиддий эканлигига Эгизаклар одатда тўғри баҳо беришмайди.

Эгизакларнинг ички дунёси
Сиз янги вазиятларга тез муносабат билдирасиз, аммо атрофингизни ўраб турган дунёга нисбатан нозик мослашувчанлик кўплаб хавотирларга сабаб бўлади. Ташқи томондан сиз қувват, завқ ва мафтункорлик билан порлаб турасиз, аммо ичингизда ўзингизни қуриб бораётган булоқдек ҳис қиласиз.
Бошқаларни сиздаги иштиёқ ҳамон илҳомлантириб турган бўлса ҳам, сиз одамлардан ҳам, ҳамкорликдаги лойиҳалардан ҳам зерикишга улгурасиз. Муносабатларда сиз кўп нарса беришни ёқтирасиз, аммо ўзингиз учун ҳам вақт ажратишингиз зарур. Билимдонлик ва ҳазилкашлик билан саҳнага чиқишдан завқ оласиз.
Сизга ғийбатлашиш ёқади, чунки сиз атрофдагилардан кўплаб қизиқарли маълумотларни эшитиш ва эслаб қолиш қобилиятига эгасиз. Сиз ўз вақтингизни, дўстона ҳис-туйғуларингизни ва моддий нарсаларингизни аямай бошқалар билан баҳам кўрасиз.
Биргина муаммо бор: сиз одамларни ички фазилатларига қараб эмас, уларнинг сизга бўлган муносабатига қараб баҳолайсиз, "Мен унинг кўз ўнгида яхши кўриняпманми? Унга мен таъсир ўтказа олдимми?" каби саволлар кўпроқ бўлади.

Бошқалар Эгизакларни қандай қабул қилишади?
Одамлар сизнинг ёнингизда бўлишни яхши кўрадилар, чунки сиз қувноқ ва қизиқарли одамсиз. Улар сизнинг гапларингиз ва ҳазилларингизга қойил қолишади. Сиз кўпроқ ақлга таянадиган инсон сифатида танилган бўлсангиз ҳам, дўстларингиз ҳис-туйғулар борасида ҳам кўпроқ сизнинг фикрингизга ишонишади. Бундан ташқари, улар доимо ёрдамга келишингизни билишади. Сизда ҳам қайғули ва тушкунлик лаҳзалари бўлиб туриши фақат энг яқинларингизга маълум холос. Баҳс мунозараларда сиз кесатиб гапиришингиз мумкин, фақат буни суҳбатдошларингиз такаббурлик деб ўйлашади.

Эгизаклар буржида туғилган машҳурлар
Пола Абдул, Тим Аллен, Ф. Ли Бейли, Джордж Буш, Джозефин Бейкер, Аннетт Бенинг, Мел Бланк, Рихард Вагнер, Герман Ваук, Рут Вестхаймер, Фредерик Гарсия Лорка, Джуди Гарланд, Че Гевара, Лу Гериг, Ален Гинзберг, Поль Гоген, Штеффи Граф, Бенни Гудман, Анджелина Джоли, Том Джонс, Луис Джордан, Боб Дилан, Артур Конан Дойл, Альбрехт Дюрер, Джонни Дэпп, Клинт Иствуд, Уильям Батлер Йейтс, Рейчел Карсон, Джон Ф. Кеннеди, Тони Кертис, Николь Кидман, Генри Киссинджер, Розмари Клуни, Кортни Кокс, Джоан Коллинз, Ленни Кравиц, Марио Куомо, Анна Курникова, Жак Кусто, Пегги Ли, Хью Лори, Роберт Лудлам, Малколм Макдауэлл, Ларри Макметри, Пол Маккартни, Барри Манилоу, Томас Манн, Дин Мартин, Билл Моерс, Мэрилин Монро, Джо Немет, Лиам Нисон, Фрэнк Оз, Лоренс Оливье, Жак Оффенбах, Джойс Кэрол Оутс, Принс, Коул Портер, Александр Пушкин, Сэлли Райд, Фрэнк Ллойд Райт, Джон Риверс, Изабелла Росселлини, Генри Руссо, Салман Рушди, Бэзил Рэтбоун, Маркиз де Сад, Жан-Поль Сартр, Морис Сендак, Уильям Стайрон, Харриет Бичер Стоу, Дональд Трамп, Кэтлин Тернер, Венера Уильямс, Хенк Уильямс, Уолт Уитман, Джин Уальдер, Кейни Уэст, Йэн Флеминг, Эррол Флинн, Майкл Дж. Фокс, Дуглас Фэрбенкс, Лилиан Хеллман, Марвин Хемлиш, Джералд Мэнли Хопкинс, Боб Хоуп, Натан Хэйл, Дешил Хэмметт, Губерт Хэмфри, Тупак Шакур, Брук Шилдс, Рихард Штраус, Ральф Уолдо Эмерсон.