Бойликни топишибди-ю ақл-идрокни йўқотишибди. Ажабо, топган нарсалари билан йўқотган нарсаларининг баҳоси бир хилмиди? Абу Али ибн Сино.

Чаён буржи

Чаён буржи - умумий тавсифлар

Ўзига жалб қилувчи асосий хусусияти: Идеализм

Бу бурж эгалари ҳар қандай чегаранинг қалтис нуқтасида туришади. Чаён буржи остида туғилган кишиларни турлича хил тавсифлашади: улар ҳам кучли, ҳам заиф, ҳам мустақил, ҳам кимгадир боғлиқ, эҳтиросли ёки совуққон деб таъриф беришади. Бир нарса аниқ: сиз ҳақиқий зиддиятлар калавасига ўхшайсиз, сизда инсон табиатига хос энг яхши ва энг ёмон жиҳатлари уйғунлиги бор.

Сизнинг шахсиятингизнинг асосий белгиси — шиддаткорлик. Сиз ҳеч бир нарсани тўлиқ куч сарфламай бажармайсиз. Сиз ҳис-туйғуларга бой, жозибали ва катта шиддат кўрсата олиш қобилиятига эгасиз, бироқ бу шиддатингиз одатда қалбингиз тубида яширин бўлади. Чаён буржи вакиллари сув унсурига мансуб мўътадил инсонлар; чаёнларни кўпинча айсберг ёки тубсиз қудуққа ўхшаб кетади. Сиз совуққон, баъзида тушуниш қийин бўлган инсондек кўринишингиз мумкин, аммо ичингизда ҳар доим иштиёқ қайнаб туради, фақат улар ташқаридан сезилмайди.

Сиз бир вақтнинг ўзида турли ҳолатларда яшайсиз. Дунёга сиз хотиржам, табассум билан қараб турсангиз ҳам, ичингизда сиз турли ташқи таъсирларга ўта чидамлисиз, сизда мисли кўрилмаган ирода кучи мавжуд. Сиз вазиятдан келиб чиқиб қарор қабул қилишни биласиз. Қийинчиликлар пайдо бўлганида, сиз осонликча таслим бўлмайсиз. Тўсиқларни четлаб ўтиш ва мақсадга эришиш йўлларини топиш учун сиз ҳар қандай бурилишни амалга ошириш, мўъжизавий тарзда вазиятга мослашиб олиш маҳоратга эгасиз. Ажабланарлиси, сиз учун вазиятни назоратдан чиқармасликнинг энг самарали йўлларидан бири бу – бир вазиятдан иккинчисига вақтида сакраб ўтиш қобилиятидир.

Чаён буржи энг тушуниш қийин бўлган буржлардан бири. Чаён буржи вакиллари йўли турли қийин бурилишлар ва чорраҳаларга тўла. Сизда доимо бирор бир махфий мақсад ёки сирли режангиз бўлади. Сизнинг қалбингиз ўта чуқур, худди турли фитналар ва ўта айёрлик билан тўлиб-тошган лабиринтга ўхшайди. Ташқаридан хотиржам ва осойишта кўринган вақтингизда ҳам сиз ичингизда атрофни баҳолаш, ўрганиш, ўз мақсадларингизни таҳлил қилиш ва стратегик режалар тузишда давом этаётган бўласиз. Бунинг барчаси назоратни сақлаб қолиш учун амалга оширилади ва бу Чаённинг асл моҳиятидир.

Decoration

Decoration

Назоратни йўқотиш сиз учун ҳақиқий руҳий хавф туғдиради. Сиз учун ташқи кучларнинг таъсирига тушиб қолишдан ҳам даҳшатлироқ нарса йўқ. Сизнинг шахс сифатида шаклланишингиз ижобий назоратга эришишдан иборат: сиз ҳамма нарсани тартибга солишни, атрофдагилар учун фойдали бўлишни, уларнинг эҳтиёжларига жавоб беришни, барча ишлар мукаммал бўлиши учун ўз атроф-муҳитингизни яхшилашни хоҳлайсиз. Камолга етмаган Чаён буржи вакиллари эса, аксинча, ўз манфаатлари учун одамлар ва вазиятларни бошқаришга уринишади. Шунинг учун ҳам сизнинг нотинч қалбингизда доимо оқ ва қора кучлар ўзаро жанжаллашиб туришади.

Сиз учун энг муҳим нарса — ўз интилишингизни ижобий муносабатлар ва мазмунли меҳнатга йўналтириш. Сиз ўзингизни бекорчи нарсаларга жуда осон сарфлайсиз, бундай ҳолларда ҳис-туйғуларингиз ичингизда қамалиб, баъзан ҳаммасини барбод бўлишига сабаб бўлади. Чаён буржи вакиллари бошқаларга қараганда кўпроқ ҳис туйғулар чўққисида яшайдилар. Уларда ўзгага қалбини очмаслик, рашк, ҳасадгўйлик, тоқатсизлик, ва ҳатто қасоскорлик каби салбий жиҳатлар мавжуд. Ҳис-туйғуларини забт этган инсонларга нисбатан шубҳасиз садоқатини эса Чаённинг ижобий томони деб аташ мумкин. Чаён буржи вакилларининг қуввати, қатъияти ва чидамлилиги ҳақиқий афсонага айланган. Сиз доимо ўз ҳаётингизга маъно беришни, улкан мақсадлар сари интилишни хоҳлайсиз.

Сизда фалсафий фикрлаш қобилияти мавжуд, диний ва сирли билимларга қизиқишингиз бор. Сизнинг олдиндан ҳис қилиш қобилиятингиз, яъни олтинчи сезгингиз, воқеаларни аввалдан кўра билиш имконини беради. Сиз одамларнинг қалбларини тушуниш қобилиятига эгасиз ва ҳаётнинг кўплаб сирларидан бохабар инсонсиз. Барча сув унсурига тегишли буржлар (Қисқичбақа, Чаён, Балиқлар) нозик руҳиятга эга бўлишади, бироқ сиз инсонлар онгининг энг тубига кира оласизки, бу бошқаларни қўрқувга солади. Чаён буржи, инсон шахсияти ва олам сирлари билан узвий боғлиқ бўлган туғилиш, ўлим, жинсий ҳаёт каби жараёнлар рамзи ҳисобланади. Чаён буржи вакиллари орасидан кўпинча кучли шифокорлар, жарроҳлар, олимлар, маънавий етакчилар етишиб чиқади. Джонас Салк, Кристиан Барнард, Мария Кюри и Мартин Лютер каби шахслар айнан Чаён буржи остида туғилишган.

Сизнинг мураккаб ақлингиз юзаки бўлишга йўл қўймайди, сиз доимо тубсиз чуқурликда ётган сирларни очишга интиласиз. Янги фанни ўрганаяпсизми, чет тилини ўзлаштираяпсизми ёки матбуотдаги шов-шувли фактларни қидираяпсизми, ҳатто оддий китоб ўқишдан завқ олаётган бўлсангиз ҳам, ақлингиз доимо мавзунинг энг асосий нуқтасини илғаб олади. Сизнинг энг яхши ва энг қийин томонларингиз инсонлар билан муносабатларда намоён бўлади. Чаён буржи вакиллари билан муносабатлар одатда осон бўлмайди. Бу ажабланарли эмас, чунки сиз бир вақтнинг ўзида саховатли ва меҳрибон, шу билан бирга, қаттиққўл, олдиндан тахмин қилиб бўлмайдиган шахс бўлишингиз мумкин. Ҳатто сизнинг энг яхши кайфиятингизда ҳам кескин ўзгариш эҳтимолини ҳис қилиш мумкин.

Сиз дўстларга чексиз садоқатлисиз, бироқ ўта рашкчисиз, ҳаммани ўзингизга тегишли деб ўйлайсиз. Сиз ўзингизга яқин инсоннинг бошқа бир яқин инсони бўлиши мумкинлигини тушунолмайсиз, бу фикрни қабул қилолмайсиз. Сиз “Ҳаммаси ёки ҳеч нарса” деган ақидага амал қиласиз. Сизнинг руҳий тушунчаларингиз орасида ўртаҳоллик ва ўзини тийиш тушунчалари йўқ, мажбуриятсиз муносабатлар деган тушунча эса сиз учун мутлақо ёт тушунча.

Сиз ҳеч қачон ўзингизга нисбатан кўрсатилган меҳрибонликни унутмайсиз ва бу яхшиликка миннатдорлик билан жавоб беришга интиласиз. Аммо шу билан бирга, сизга етказилган озорни ҳам узоқ вақт унутмайсиз, йиллар давомида қасос олиш учун қулай пайт пойлаб юришингиз мумкин. Айниқса, ҳисобни тенглаштириб олиш билан чекланмайсиз — сиз қасос олишни истайсиз. Шу сабабли, Чаён буржи вакилларига зарар етказишдан ҳар қандай ҳолатда эҳтиёт бўлиш тавсия этилади. Чаёнлар хавфли душманга айланишлари мумкин, чунки улар бурж рамзи, чаён каби маккор ва шафқатсиз бўлишади.

Чаён буржи вакиллари рақобатда ўта шавқатсиз бўлишади, гарчи бу хусусиятини бошқалардан устомонлик билан сир сақлашса ҳам. Сиз маълумот, фактлар ва исмларни хотирангизда тўплаб юрасиз ва керакли пайтда улардан ҳеч иккиланмасдан фойдаланасиз. Рақибингизнинг заиф томонини кўришингиз билан унга дарҳол зарба берасиз.

Сиз муҳитга осон ва яхши мослашасиз, қувватингизни тезда янги йўналишга йўналтириш ёки мутлақо бошқа касбни бошлаш қобилиятига эгасиз. Қийинчиликларга дуч келганингизда, уларни муваффақиятга айлантиришга интиласиз. Амалий ва ўткир зеҳнли инсон сифатида, сиз ўз олдингизга тушунарли, аниқ мақсадлар қўясиз ва уларга эришиш учун барча кучингизни жамлай оласиз.

Молия соҳасидаги юқори маҳоратингиз ва консерватив ёндашувингиз туфайли моддий бойлик йиғиш имкониятларингиз катта. Бизнес билан шуғулланганда, сиз одатда ишларингизни ниҳоясига етказгандан сўнггина уларни оммага маълум қиласиз. Рақибларингиз ютуқларингиз ҳақида билишганида, бу ишларингиз аллақачон амалга ошган бўлади.

Сиз табиатан ақлга бўйсунмайдиган, қайтариб бўлмайдиган интилишларга мойилсиз. Бу интилишларга йўл қўйган одамлар устидан ҳукмронлик ўрнатасиз. Доимо ҳушёр ва бошқаларга шубҳа билан қаровчи инсон сифатида, сиз қалбингизни бошқа бировга осонликча очмайсиз. Қалбингизни очишни бошладингизми, демак сиз у инсонни қаттиқ севасиз.

Кўп мунажжимлар Чаён буржини тавсифлаганда, унинг қай даражада меҳрибон, содиқ ва ҳатто юксак даражада меҳрли бўлиши мумкинлигини таъкидлашни унутадилар. Чаён буржи остида кўплаб идеалистлар туғилган, улар юксак принципларга садоқатли бўлиб, ўзларининг чексиз ижобий қувватларини бошқалар манфаатига бағишлашади.

Барча Чаён буржи вакилларини туйғулар кучли бирлаштириб туради. Ҳиссиётлар нафақат сизга йўл кўрсатади, балки сизнинг характерингизни ҳам белгилаб беради. Сиз муҳаббатда ҳам, ишда ҳам, муносабатларда ҳам, қизиқишларда ҳам, курашларда ҳам ўта эҳтирослисиз. Сизнинг шахсиятингизда барча ёрқин ранглар мужассам бўлган. Чаён буржида оддий хира рангларга жой ажратилмаган.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?