Шодли ва қайғули пайтларида дилини кудуратдан тозалаб, соф дўстликни сақлаб қолган киши чин дўст ҳисобланади. Абу Али ибн Сино.

Эгизаклар буржи

Эгизаклар буржи - умумий тавсифлар

Ўзига жалб қилувчи асосий хусусияти: Тезкор ҳаракат.

Эгизаклар буржи остида туғилган инсонлар одамлар кўп қиррали, тез фикр юритишади, тез ҳаракат қилишади, улар истеъдодли нотиқлар ва маҳоратли раҳбарлар, доимо янги ғояларга тўла бўлишади.

Мунажжимлар фикрича, учинчи буржда туғилган шахсларда инсонларга хос барча хусусиятлар жамланган бўлади. Эгизакларда инсон табиатига хос бўлган барча сифатлар — интеллект (Эгизаклар ҳаво унсури ҳисобланади), ўзини тузатиш қобилияти (мослашувчан бурж), шунингдек, ахборотларни етказиш ва ўзлаштириш қобилияти (Эгизаклар Меркурий томонидан бошқарилади) уйғунликда намоён бўлади.

Эгизаклар буржи вакиллари содир бўлаётган воқеаларни четдан кузатиб туришга одатланишмаган. Уларга ҳамма нарса қизиқарли, ҳар қандай воқеа-ҳодисаларда фаол иштирок этишни хоҳлайдилар. Агар дунё театр бўлса, Эгизаклар буржи остида туғилган инсон албатта бу саҳнада актёр бўлиши шарт. Фақат юлдуз бўлиш орзусида юрадиган Арслонлардан фарқли ўлароқ, Эгизаклар барча ролларда ўйнашга тайёр бўлишади, бир вақтнинг ўзида ҳам режиссёр, ҳам продюсер, ҳам саҳна ишчиси бўлишга ҳам!

Эгизаклар буржи вакилларининг энг кўзга кўринган жиҳати — бир вақтнинг ўзида икки хусусиятга эга бўлишидир. Сиз доим ҳамма нарсани, ишни, қизиқишларни, карьера ёки ҳатто муҳаббатни ҳам биттадан кўп, жуфт бўлишини хоҳлайсиз. Табиатан беқарорсиз ва доимо янги ғоялар ҳамда ноодатий ҳис-туйғулар излаб юрасиз. Агар атрофингиздаги манзара ўзгармаса, сизга у зерикарли ва қувончсиз бўлиб туюлади. Сизнинг асосий унсурингиз — хилма-хиллик. Шу сабабли, сиз кўпинча якунланмаган ишларингизни ортингизда қолдириб кетасиз. Қувватингизни жуда кўп лойиҳаларга сарфлашингиз боис, битта аниқ вазифага диққатингизни жамлашингиз қийин бўлади.

Decoration

Decoration

Эгизаклар ахборот алмашиш буржи ҳисобланади. Бундай инсонлар доимий равишда мулоқот қилишга эҳтиёж сезадилар. Сиз танишлар ёки бегона одамлар билан ёзишишни, гаплашишни, хабарлар ёки ижтимоий тармоқларни мунтазам кўздан кечиришни яхши кўрасиз. Телефон ва турли алоқа қурилмалари сиз учун дунё билан боғланишнинг асосий воситасидир. Агар кимдир сизга телефон ёки ижтимоий тармоқлар орқали вақтини бекорчи суҳбатларга сарфлашни хоҳламаслигини айтса, унга айтиб қўйинг: сизга телефон рақамини ёки бошқа алоқа маълумотларини бериб қўймасин!

Аслида сиз Эгизакларнинг мунажжимлик рамзи сўроқ белгиси бўлиши керак эди. Сиз ҳаётнинг тинимсиз тадқиқ қилувчи, доим саволлар бериб, жавоб излайдиган инсонсиз. Атрофдагилар билан суҳбатлашишни ёқтирасиз, сизнинг жозибангиз сири айнан мана шу хислатингизда. Одамлар қалбини олдингизда худди гуллардек очилади. Шу боис, сиз одамларни бошқаришда, уларда иштиёқ ва садоқат уйғотишда ажойиб маҳоратга эгасиз.

Сизда туғма ишонтириш қобилияти бор, ҳатто энг совуқ ўлкаларда ҳам одамларга муз сотишни эплайсиз. Тезкор ақлингиз орқали ҳар қандай ҳаракатни тушунтириб, ҳар қандай вазиятни ҳимоя қилиб, ҳар қандай хатти-ҳаракатни оқлаб бера оласиз. Ақлингиз чангютгичдек, ахборот, миш-мишлар ва қизиқарли хабарларни ҳамма ердан йиғиб олади. Сизни ажойиб ҳамсуҳбат деб билишади, чунки сиз ҳамма мавзудан оз-оздан ҳабардорсиз. Тўғри, танқидчилар сизни бирон-бир соҳада чуқур билимга эга эмаслигингизни таъкидлашади. Аммо, шунга қарамай, ўз фикрингизни ишонч билан билдиришга одатлангансиз (ва зарур бўлса, фикрингизни қайта кўриб чиқишга ҳам тайёрсиз).

Эгизакларнинг яна бир заиф томони — юзaкийлик. Сиз ғояларни ва вазиятларни жуда тез тушунасиз ва баҳолайсиз, шу боис уларни чуқур ўрганишга кўпинча ҳаракат қилмайсиз, оқибатда сиз ҳодисаларнинг сиртидан силлиқ ўтиб кетасиз. Танганинг бошқа томони шундаки, сиз бошқаларда ҳеч қандай тайёргарликсиз биринчи сухбатдаёқ ажойиб таассурот қолдириш қобилиятига эгасиз.

Ёзиш, суҳбатлашиш ва ўз фикрингизни ифодалашдаги енгиллик сизга жамоатчилик билан муносабатларда катта муваффақият олиб келади. Сизнинг худди симоб каби ҳаракатчан ва ўзгарувчан табиатингиз турли инсонларга мослашишга ёрдам беради. Эгизакларни кўпинча саҳна ва драматик санъат ўзига жалб қилади.

Эгизаклар буржи остида туғилган машҳур ёзувчилар ва санъаткорлар қаторида сэр Артур Конан Дойл, Дэшил Хэмметт, Лилиан Хеллман, Лоренс Оливье, Мэрилин Монро ва Джуди Гарланд бор.

Қувноқ, кўп қиррали ва ақлли Эгизаклар дўстлашишни билишади ҳамда одамларни руҳий тушкунлик ва ғамдан чиқариш қобилиятига эгалар. Кимгадир маслаҳат ёки тавсия керакми? Ёки янгича танишувлар? Сиз шу заҳоти ҳаракатларга шай ҳолда унинг олдида пайдо бўласиз, улар эса сизнинг иштиёқингиздан илҳомланишади.

Сизнинг нега одатда дўстлар ва мухлислар орасида бўлишингизни тушуниш қийин эмас: сизнинг ёнингизда бўлиш чин маънода завқли. Тўғри, баъзида сизнинг шиддатли фикрларингиз ва гапларингизни тушунишга улгурмай қоладиган нодонлар сизни асабингизга тегишади. Шунга қарамай, сизнинг қувноқ табиатингиз ҳатто энг қўпол ва қовоғи солиқ инсонларни ҳам ўзига жалб қилиб олади. Қарийб ҳар қандай вазиятда сиз хоҳлаганча, ҳатто керагидан ортиқ мафтункор бўла оласиз.

Сиз ҳиссиётлар дунёсига чуқур кириб бориш учун вақт сарфламайсиз. Сизнинг икки хусусиятли табиатингизнинг қайғули томонлари ҳам бор, аммо сиз уларга ҳаётга бўлган иштиёқингизни сўндиришларига имкон бермайсиз. Сиз ўйин-кулги, кўнгилхушлик қилишни ёқтирасиз.

Агар эркинлигингизга дахл қиладиган бўлса, сиз ҳиссий муаммоларни ҳал қилишга вақт сарфламаган ёки бошқаларнинг муаммоларига аралашмаган бўлар эдингиз. Сизнинг серқирра табиатингизда салбий томонлар ҳам йўқ эмас, лекин сиз яхши энг таассурот қолдириш учун қўрқмасдан энг қувноқ ниқобингизни тақиб оласиз.Сиз жанговар руҳингизни йўқотмаслик учун бор кучингиз билан ҳаракат қиласиз, ҳеч кимга ҳаётдан завқланиш истагингизни сўндиришларига йўл қўймайсиз.

Эгизаклар ҳар доим кўплаб фойдали таниш-билишларга эга бўлишади, жумладан, нуфузли шахслар орасида ҳам. Молиявий ишларингизда омадли бўлсангиз-да, сарф-харажат ва серчиқим ҳаётга мойиллигингиз кўпинча бу муваффақиятларни йўққа чиқаради. Ҳисоб-китобингизда сарфингиз даромадингиздан доимо кўпроқ бўлади.

Доимий ишлар ва бир хиллик сиз ташвишга солади, улардан қочиш учун қўлингиздан келганича ҳаракат қиласиз. Сизнинг шиорингиз — ўзгаришлар, энг юқори қадриятингиз эса — эркинлик. Сизни зўрлик билан бирор ишга мажбур қилишдан наф йўқ. Сизнинг ҳаракат қилишдан завқланасиз, манзилга етиб боришдан эмас. Сиз янги ерларни тадқиқ қилишни, дунёда бошқа одамлар қандай ҳаёт кечираётганини кузатишни яхши кўрасиз. Қизиқувчанлигингиз ва яхши ривожланган тасаввурингиз сизга дунёни бошқача кўз билан кўриш имконини беради. Оддий қилиб айтганда, сиз ўз ҳаётингизни замонавий руҳда шакллантириб, ундан имкон қадар кўпроқ фойда олишга ҳаракат қиласиз.

Ҳар бир инсон ҳаётида камида бир марта Эгизаклар буржи остида туғилган киши билан яқин бўлиши керак - бу чинакам қизиқарли саргузашт бўлади.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?