Бурж даври: 19 Февраль – 20 Март
Белги жинси: Аёл.
Унсур: Сув.
Сифат: Ўзгарувчан.
Балиқ буржи вакиллари сезгир, интуитив ва ҳис туйғуларга бой бўлишади; улар бой тасаввурга эга, романтик, таъсирчан ва мистицизмга мойил, мослашувчан ва жуда ўзгарувчандирлар.
Бошқарувчи сайёра: Нептун, қадимги афсоналарда денгизлар худоси. Замонавий даврда кашф этилган иккинчи сайёра (1846 йилда). Мунажжимликда Нептун иллюзиялар, ҳашамат, сирлар ва алдамчилик сайёраси деб ҳисобланади.
Бурж рамзи: Иккита қарама-қарши томонга сузаётган боғланган балиқлар, улар яширин чуқурликларни, ўзгарувчан ва зид эҳтиросларни англатади.
Рамзий белгиси (пиктограммаси): Балиқлар пиктограммаси – бир бирига узвий боғланган икки балиқни ифодалайди, шунингдек, инсоннинг оёқ учларини (Балиқлар назоратидаги тана қисми) ҳам англатади. Бу белгининг рамзий маъноси — тўғри чизиқ билан туташтирилган икки ярим ой. Бу, эҳтирослар ва юқори онгни моддий дунё билан туташтирувчи ва у билан чегараланганини англатади.
Шиори: Мен ишонаман!
Қарама-қарши бурж: Паризод буржи.
Балиқлар — орзулар ва мистицизм буржи. Балиқ буржи буржи остида туғилганлар интуиция ва ҳис-туйғуларга суяниб яшашади, ҳаётда маънавий қадриятларни излашга мойил бўлишади. Балиқларга қарама-қарши бўлган Паризод буржи эса меҳнат ва хизмат қилиш белгиси. Паризод буржи вакиллари фактлар ва реалликка кўра иш тутадилар, улар амалий ва моддий муваффақиятга интилиб яшайдиган шахслардир.
Назоратдаги тана аъзолари: Оёқ учлари. Балиқ буржи вакиллари чиройли ва сезгир оёқларга эгалар, бироқ улар кўпинча оғриққа, чарчоққа, шишиб кетишга мойил бўлишади. Балиқ буржи вакиллари ўзлари учун муносиб пойабзал танлашлари жуда муҳим.
Омадли кун: Жума.
Омадли рақамлар: 2 ва 6.


Тош: Аквамарин. Бу тош сирли кучлар таъсирини кучайтиради, ақлни хотиржам қилади ва денгиз сафарлари вақтида ҳимоя қилади.
Ранглар: Оч яшил ва фируза – денгизларнинг романтик ранглари.
Шаҳарлар: Касабланка, Александрия, Лиссабон, Севилья, Дублин.
Давлатлар: Португалия ва Саҳрои Кабир чўли жойлашган давлатлар.
Гуллар: Нилуфар, оқ кўкнори, нарцисс.
Дарахтлар: Анжир ва Мажнунтол дарахтлари.
Металл: Платина.
Ҳайвонлар: Балиқлар.
Хавфли вазиятлар: Балиқ буржи вакилларига алкоголь ва наркотиклар таъсирида жуда ҳимоясиз бўлиб қоладилар. Улар кўпинча тахмин қилиб бўлмайдиган вазиятлар ва ўта нотинч одамлар ичига тушиб қоладилар.

Балиқларнинг ички дунёси
Сиз ўзингиз учратган инсонларнинг таассуротлари, тасаввурлари, ҳис-туйғуларини ўзингизга сингдириб оласиз, кейин уларни ўзингизнинг ранг-баранг тасаввурларингиз билан сайқаллайсиз, ва оқибатда ҳамма нарсани ўзингиз истагандек кўришни бошлайсиз. Бу билан сиз реал ҳаётдан узоқда юрасиз дегани эмас; шунчаки сиз ҳаётни романтик фильм каби тасаввур қилишни ёқтирасиз, бу фильмда ҳар бир персонаж — қаҳрамон бўлади, барча ўз бахтига эришади.
Сиз ҳис-туйғулар билан тўлиб-тошган инсонсиз. Агар ҳаётингизда ижодий лойиҳалар ёки кучли муҳаббат пайдо бўлса, сиз ўзингизни жуда бахтли ҳис қиласиз, аммо қийинчиликлар юзага келса, сиз бошқаларга қараганда анча чуқур изтироб чекасиз. Шунга қарамай, сиз тасаввурдагидан кўра чидамлироқ инсонсиз. Ҳаёт сизни издан чиқаришга ҳаракат қилса ҳам, сиз худди ётқизиб бўлмайдиган ўйинчоқ каби тезда ўз мувозанатингизни тиклаб оласиз.
Сиз қувват билан тўйингансиз, атрофда содир бўлаётган ҳамма нарсага қизиқиш билдирасиз. Сизнинг энг катта кучингиз — нимадир бериш ва баҳам кўриш ортида туради. Сиз ўзингизга муҳтож бўлган барчага ёрдам беришга ҳамиша тайёр турасиз.

Бошқалар Балиқларни қандай қабул қилишади?
Сиз ҳар бир инсонда, гўёки у сизнинг энг яқин дўстингиз деган тасаввур уйғотасиз. Сизни ғамхўр ва чақирганда доим етиб келадиган инсон сифатида билишади, сизни ҳар қандай йиғинни жонлантириб, қувноқлик олиб кира оладиган инсон деб аташади, чунки сиз ақлли, қувноқ ва тез кўнглингиз кўтарилади. Сизда ҳар доим қандайдир бадиийлик, ва ҳатто қандайдир сеҳр бордек туюлади. Одамларни сизнинг руҳий сезгирлигингиз ҳайратга солади. Улар сизнинг ишончли инсон сифатида қадрлашади, лекин афсуски, бошқалар сизга қанчалик суянса, сиз улар кўз ўнгида шунчалик заифроқ кўринасиз.

Балиқ буржида туғилган машҳурлар?
Керри Андервуд, Марио Андретти, Джон Апдайк, Элизабет Барретт Браунинг, Тэмми Беккер-Месснер, Гарри Белафонте, Александр Грэм Белл, Осама бен Ладен, Лютер Бербанк, Эрма Бомбек, Джон Бон Джови, Дрю Бэрримор, Курт Вайль, Глория Вандербилт, Джордж Вашингтон, Лоренс Вэлк, Джоан Вудворд, Галилео Галилей, Рут Бейдер Гинзбург, Джекки Глисон, Михаил Горбачев, Келси Грэммер, Виктор Гюго, Лоренс Даррелл, Майкл Делл, Стив Джобс, Барбара Джордан, Дженнифер Джонс, Оноре Домье, Джимми Дорси, Генрик Ибсен, Джон Ирвинг, Уайетт Эрп, Кири Те Канава, Карен Карпентер, Энрико Карузо, Майкл Кейн, Эдгар Кейси, Эдвард М. Кеннеди, Джек Керуак, Джонни Кэш, Гленн Клоуз, Курт Кобейн, Нэт Кинг Коул, Рой Кон, Николай Коперник, Том Кортни, Билли Кристал, Синди Кроуфорд, Айдан Куинн, Ринг Ларднер, Спайк Ли, Сибил Лиик, Роб Лоу, Джерри Льюис, Анна Маньяни, Габриэль Гарсия Маркес, Микеланджело, Эдна Сент-Винсент Миллей, Гленн Миллер, Лайза Минелли, Пит Мондриан, Зеро Мостел, Джеймс Мэдисон, Руперт Мэрдок, Дэвид Найвен, Ральф Нейдер, Кейт Неллиган, Вацлав Нижинский, Пэт Никсон, Рудольф Нуреев, Мерль Оберон, У. Г. Оден, Шакил О’Нил, Сидни Пуатье, Курт Рассел, Салли Джесси Рафаэл, Линн Редгрейв, Карл Рейнер, Роб Рейнер, Тони Рэндалл, Пьер Огюст Ренуар, Бобби Риггс, Николай Римский-Корсаков, Миранда Ричардсон, Филип Рот, Джимми Сваггерт, Нейл Седака, Уиллард Скотт, Джон Стейнбек, Дин Стокуэлл, Шэрон Стоун, Дэррил Строберри, Доктор Сьюз, Джеймс Тейлор, Элизабет Тейлор, Эллен Терри, Франчот Тоун, Томми Тьюн, Брюс Уиллис, Ванесса Уильямс, Ирвинг Уоллес, Эрл Уоррен, Бобби Фишер, Питер Фонда, Седрик Хардуик, Джин Харлоу, Джордж Харрисон, Рекс Харрисон, Уильям Харт, Бен Хехт, Патрисия Хёрст, Рон Ховард, Уинслоу Хоумер, Дженнифер Лав Хьюитт, Сид Чарисс, Фредерик Шопен, Дайна Шор, Ирвин Шоу, Альберт Эйнштейн, Эдвард Элби.