Шодли ва қайғули пайтларида дилини кудуратдан тозалаб, соф дўстликни сақлаб қолган киши чин дўст ҳисобланади. Абу Али ибн Сино.

Аждар (Балиқ) мучали

Аждар (Балиқ) мучали – 5 тоифа инсонлар

Аждар (Балиқ) мучали Шарқ анъанасида куч, шижоат, катта мақсадлар ва янгиликка интилиш билан боғлиқ. Бу мучал вакилларида фаоллик, ўзгаришларга қизиқиш ва ўз имкониятларини кенг намоён этиш истаги каби жиҳатлар учраши мумкин.

Аждар (Балиқ) мучали Сув, Олов, Тупроқ, Металл ва Ёғоч унсурларига бўлинади. Ҳар бир унсур мучал вакилининг дунёқараши, феъл-атвори, муносабатлари ва қарор қабул қилиш услубида ўзига хос томонларни шакллантириши мумкин.

Сиз Сув, Олов, Тупроқ, Металл ёки Ёғоч Аждар (Балиқ) эканингизни аниқланг ва ўз унсурингизга хос хусусиятлар билан танишинг.

Decoration

Металл Аждар (1940, 2000, 2060)

Металл Аждарлар — ёрқин, ўзига хос шахслар бўлиб, уларда метин ирода ва беқарор қувват жамланган. Улар шуҳратпараст, кўпинча кескин ва холис бўлмаган фикрларидан азият чекишади, лекин ўз фикрларини юмшатишга уринишмайди. Металл аждарлар, агар бирор кимса улар билан ҳамкорликни тўхтатса ёки фикрларига қўшилмаса, бунга мутлақо аҳамият беришмайди. Улар ўта индивидуал инсонлар. Ҳатто яккаланиб қолган тақдирда ҳам ўз мақсадига қатъийлик билан интилади. Одатда, ушбу йилларда туғилган инсонларга дўстлари ва ҳамкасблари катта ҳурмат билан муносабатда бўлишади, чунки улар юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлишади.

Агар Металл Аждар озгина холис, объектив ёндашувни ўрганса ва ўзининг шиддатли табиатини бошқаришга бир оз эътибор қаратса, жуда яхши бўлар эди.

Decoration

Decoration

Сув Аждар (1952, 2012, 2072)

Сув Аждарларни ўткир ақл ва омадни қўлдан бой бермаслик қобилияти ажратиб туради. Улар билан мулоқот қилиш ва ҳамкорлик қилиш осон, чунки улар дўстона ва очиқкўнгил инсонлар. Юмор ҳиссининг яхши шаклланмагани уларга ажойиб нотиқ бўлишларига тўсқинлик қилмайди. Бошқа аждар унсурларидан фарқли ўлароқ, Сув Аждарлар сабрлироқ бўлишади, зарур бўлганда бироз кутиб туришлари мумкин. Уларнинг бир одати, бир ишдан иккинчисига сакраб юриши уларнинг ҳаётида бир оз қийинчилик туғдиради. Улар яқинлари билан ўз фикрларини баҳам кўришга тайёр туришади, инсонларнинг заиф камчиликларини тушуна олишади.

Сув Аждар ўз ҳаётини сезиларли даражада енгиллаштириш учун барча диққатни тўлиғича ягона мақсадга йўналтиришни ўрганиши лозим.

Decoration

Ёғоч Аждар (1904, 1964, 2024)

Ёғоч Аждарлар амалий фаолияти, синчков ва тафсилотларга алоҳида эътибор қаратадиган ақли билан ажралиб туришади. Улар кўпинча қизиқарли ғояларнинг ташаббускори бўлиб, ушбу ғояларни амалга оширишлари ҳам мумкин. Бу йилларда туғилган инсонлар ўз орзуларини ҳақиқатга айлантириш қобилиятга эга. Ёғоч Аждарлар бошқа аждарлардан ўзининг хушмуомала одоби ва кучли юмор ҳисси билан ажралиб турадилар. Уларнинг амалларида сахийлик ва олижаноблик сезилиб туради. Ушбу мучал вакиллари туғма тадбиркорлардир.

Умуман олганда, Ёғоч Аждарлар жуда ёқимли ва бошқа барча Аждар унсурлари орасида энг жозибали кўринишга эга инсонлар.

Decoration

Олов Аждар (1916, 1976, 2036)

Олов Аждарларни ҳаракатларининг аниқлиги, ўта шаклланган шуҳратпарастлик, барча соҳаларда муваффақиятга эришиш истаги ажратиб туради. Улар меҳнатсевар, масъулиятли ходимлар бўлиб, ўзларининг ҳалоллиги ва очиқлиги туфайли атрофдаги инсонлар ҳурматини қозонишади. Бироқ, Олов Аждарлар маълум даражада ёпиқ ва ўзига хос сирли шахслардир. Ушбу йилларда туғилган инсонларда етакчилик қобилияти, мустаҳкам ирода мавжуд, кўп вазиятларда фақат ўз фикрига ишонишади. Улар кўпинча бошқаларнинг фикр ва ҳиссиётларини назардан четда қолдирадилар. Шунингдек, уларда санъат ва мусиқага бўлган алоҳида қизиқиш бор.

Олов Аждарлар учун энг жиддий тўсиқ уларнинг ёпиқ характери ҳисобланади. Агар улар ўз режаларини яқинларига ишонишни ўргансалар ва уларнинг фикрларини ҳисобга олиб ҳаракат қилсалар, ҳаётларини анча осон ва ёқимли томонга ўзгартиришлари мумкин.

Decoration

Тупроқ Аждар (1928, 1988, 2048)

Тупроқ Аждар бошқа аждарларга қараганда барқарор ва хотиржам характери билан ажралиб туради. Унинг қизиқишлари хилма-хиллиги билан, ақли эса жонли ва ўткирлиги билан ажралиб туради, Тупроқ Аждар доимо яқин атрофида ва олисда бўлаётган воқеа ҳодисалардан хабардор туришади. Уларнинг мақсадлари аниқ ва равшан бўлади. Тупроқ Аждарлар аъло даражадаги молиячи ёки тадбиркор бўлишлари мумкин, кўпинча ўз кучи ёрдамида фаровон ва тўкин сочин ҳаёт қуришга эришадилар. Шунингдек, уларга ташқи моддий ёки психологик ёрдам олиш ҳам қийинчилик туғдирмайди.

Тупроқ Аждарлар исталган одам билан осонгина тил топишишлари, етук ташкилотчиларга айланишлари мумкин. Улар, одатда, кўплаб дўстлар қуршовида бўладилар.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?