Шодли ва қайғули пайтларида дилини кудуратдан тозалаб, соф дўстликни сақлаб қолган киши чин дўст ҳисобланади. Абу Али ибн Сино.

Илон мучали

Илон мучали – умумий тавсиф

Умумий тавсиф

(1905, 1917, 1929, 1941, 1953, 1965, 1977, 1989, 2001, 2013, 2025)

Инсонлар илонларни турлича қабул қилишади. Шарқ мамлакатларида илонларга бошқача қарашган: уларга ҳурмат билан муносабатда бўлишган ва уларни донолик, ирода ва ўткир ақл тимсоли сифатида кўришган. 

Қадимги халқларда ҳатто илоҳлар орасида шифобахш куч ва унумдорлик рамзи бўлган Илон ҳам мавжуд бўлган. Хитойликлар учун илон – хавфли ва маккор мавжудот. Шунга қарамай, улар илонни ҳурмат қилишади.

Илон мучалида туғилган шахслар нафислик ва нозиклик тимсолидир. Улар ташқи кўриниши билан диққатни тортади ва гўё сирли бир жозибага эга. Бу инсонлар юқори даражадаги ақлий салоҳият, донолик ва фалсафий қарашларга мойиллик билан ажралиб туради. Улар туғилиши билан ўзига хос кучли интуицияга эга бўлиб, гўё одамларнинг қалбини ва онг остига кириб бориш қобилиятига эга бўлишади.

Илон мучалидаги инсонлар ўз туйғуларига кўпроқ ишонади, асос ва далилларга ёки бошқаларнинг фикрига унчалик аҳамият бермайди. Улар ўз хатоларидан дарс олади, лекин улар камдан-кам ҳолларда хато қилишади.

Илон мучали вакиллари молиявий масалаларда муваффақиятлидирлар. Пул уларга осонлик билан келади, шунинг учун улар моддий фаровонлик ҳақида кўп бош қотирмайдилар. Керак бўлса, ўзлари учун маблағ топишда қийинчилик сезмайдилар. Аммо бунинг камчилиги шундаки, улар қариликда ортиқча тежамкорликка мойил бўлиб қолишлари мумкин.

Decoration

Decoration

Илон мучалидаги одамлар муносиб жуфт танлашда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишади ва бу жараён кўп вақтни талаб қилиши мумкин. Бироқ улар оила қурганларидан кейин жуфтларига, оиласига содиқ қолади. Уларда кўпинча кучли ҳасад, рашк ҳисси кузатилади. Ўз ҳис-туйғуларидан воз кечиш ёки муҳаббатини йўқотган инсонларидан кечиб, уларга эркинлик бериш Илонлар учун жуда оғир масала.

Илонлар вазиятни синчковлик билан таҳлил қилиб, аниқ бир стратегия асосида ҳаракат қилишади. Улар айниқса оғир шароитларда мақсадга етишиш учун ҳар қандай мураккабликни енгишга қодир. Кучли ҳаракатдан сўнг уларга танаффуслар зарур бўлиб туради, чунки жисмоний ва маънавий тикланиш улар учун муҳимдир. Шунинг учун баъзида атрофдагилар уларни суст, ҳаракатсиз деб қабул қилишлари мумкин.

Илон мучалидаги инсонлар кўпинча ўзини ёпиқ, жамиятдан узоқ тутишади, яқин дўст танлашда эса синчковлик кўрсатишади. Улар ўзларига яқин одамларга нисбатан эҳтиёткор ва ҳимоячидир. Бироқ улардан ёрдам сўраб чақирганларида ҳеч иккиланмасдан ёрдам берадилар.

Бу мучалда туғилган одамлар тадқиқот, ташкилотчилик, фан ёки санъат каби соҳаларда ўзини намоён қилади. Улар учун эркин ҳаракат қилиш имкониятига эга бўлган касблар мос келади. Илон мучали вакиллари доимийлик, масъулият ва ўз идеалларига содиқлиги билан ажралиб турадилар. Улар ўзига хос жозибали, мистик, сирли таъсирга эга одамлардир.

Илон мучали вакиллари ўз ҳаётларида барқарорлик ва ички тенгликка интиладилар. Улар ақл, ирода ва ҳаётий донолик билан ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўтадилар.

Decoration

Илон ва бошқа мучаллар муносабатлари

Илон ҳар доим қувноқ ва ишончли, ҳам моддий, ҳам руҳий бойликка, кучли қувват майдонига эга бўлган инсонларга интилади. Сигир улар учун айнан мана шундай инсон бўлиши мумкин.

Илон ва Хўроз ўртасида ҳам яхши муносабатлар  бўлиши мумкин, айниқса иқтисод ва бизнес соҳаларида жуда яхши ҳамкорлик қилишади. Илон ақлли, Товуқни эса бошқариш осон. Товуқни донҳўрагини тилладан қилиб қўйса бас, у Илоннинг оғзидан дон чўқишга тайёр бўлади.

Илон ва Аждар муносабатлари ҳам яқин бўлиши мумкин, чунки улар бир-бирини яхши тўлдириб туришади. Илон Аждар ортидан эргашиб, унинг катта режаларини амалга оширишда ёрдам беради.

Сичқон билан ҳамкорлик қилганда, Илон унга ҳурмат кўрсатиб туриши ва оралиқ масофа сақлаши керак.

Илон келиша олмайдиган мучал бу Тўнғиз мучали. Тўнғиз жуда сезгир, уни алдашга ҳаракат қилишаётганини дарҳол пайқаб қолади. Илон ва Тўнғиз орасида чуқур ишончсизлик жарлиги мавжуд.

Илоннинг яна бир рақиби - Маймун. Маймуннинг бетиним ақли Илoннинг режаларини бехато англаб олади ва унинг тинчлигини бузади. Бу икки мучал вакиллари бир-бирига ҳеч қачон ишонишмайди.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?