Бойликни топишибди-ю ақл-идрокни йўқотишибди. Ажабо, топган нарсалари билан йўқотган нарсаларининг баҳоси бир хилмиди? Абу Али ибн Сино.

Сичқон мучали

Сичқон мучали – умумий тавсиф

Умумий тавсиф

(1900, 1912, 1924, 1936, 1948, 1960, 1972, 1984, 1996, 2008, 2020)

Сичқон мучалида туғилган инсонлар бир вақтнинг ўзида ҳам жозибадорлик, ҳам тажовузкорликни мужассам этадилар. Улар диққатни ўзига тортадиган, дидли, мулоқотга очиқ ва жуда самимий инсонлар бўлиб, одамлар билан осон тил топишадилар. Лекин улар ҳақидаги биринчи таассуротларга алданиб қолмаслик керак.

Сичқонларнинг хаслатларидан бири – бошқаларни ўзига ром қилиш қобилиятида, бу уларнинг энг кучли қуроли бўлиб, ундан ўз рақибларини осонликча четга суриб қўйиш учун фойдаланишади. Сичқонларга ўзингизнинг заиф томонларингизни ошкор этиш хато бўлади, чунки улар сизнинг барча хатоларингиздан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишлари мумкин. Сичқонлар одатда бугунги кун билан яшайдилар, лекин уларни келажакда моддий қийиналиб қолиш хавфи жиддий ташвишга солади. Сичқон мучалида туғилган инсонлар ҳар қандай вазиятдан, ҳатто шабхали вазиятлардан ҳам ўз манфаати учун фойда олиш қобилияти ёки интилиши билан ажралиб турадилар.

Улар шуҳратпараст ва ўта мақсадга интилувчи инсонлар бўлишади. Ана шундай хусусиятлари сабаб, Сичқонлар кўпинча муваффақиятли инсонларга айланадилар, гарчи бунинг учун жуда кўп меҳнат қилишларига тўғри келса ҳам. Бироқ, бир вақтнинг ўзида ҳамма ишни тенгдан бажаришга уринсалар, муваффақиятга эришолмасликлари аниқ. Сичқонлар ўта тежамкорлиги билан бошқалардан ажралиб туришади. Фақатгина чин дилдан севиб қолганларида ёки ўзларига жуда ёққан бирор ишга берилиб кетгандагина, улар сахийроқ бўлишни бошлайдилар. Лекин чин қалбдан суйган инсонларига нисбатан Сичқонлар ҳар доим сахийлик қилишади.

Сичқон мучалида туғилган инсонлар учун бойлик тўплаш ҳақиқий иштиёқ ҳисобланади. Уларнинг бу иштиёқи, беғараз мақсади - кексалик даврини фаровон ва тинч ўтказиш учун бўлган интилиш. Атрофдаги одамлар кўзига Сичқонлар ўта хасис инсон бўлиб кўринади. Хаёт учун зарур захиралар тўплашга бўлган бу кучли иштиёқ туфайли улар ўзларидаги эски ва кераксиз нарсаларни, ҳатто улар умуман ишлатилмай йиллар давомида бекор ётган бўлса ҳам, ташлаб юборишлари жуда қийин. Лекин ушбу мучал вакиллари ўзлари йиллар давомида тўплаган катта миқдордаги маблағларини бир зумда сарф қилиб юбориши ҳам мумкин. Сичқон ўз хоҳиш-истакларини чеклашни билмайди, бировга қарз керак бўлиб қолса, беғараз ёрдам беришга ҳам тайёр бўлади.

Decoration

Decoration

Сичқонлар нотиқлик, сўзга усталик қобилиятига эга. Улардан ажойиб танқидчилар чиқади. Бу истеъдод уларнинг аччиқ танқидларида ёки кесатиқ хазилларида намоён бўлади. Сичқонлар учун энг муносиб касблар — оммавий ахборот воситалари ва одамлар билан доимий мулоқот талаб қиладиган соҳалардир. Сичқон мучалида туғилган инсонларда ўзини ҳимоя қилиш ҳисси жуда ривожланган. Шунинг учун уларнинг тажриба ва кўникмалари инқирозли вазиятларда жуда долзарб ва фойдали бўлади.

Сичқонлар кўпинча ўзини тутиб туриш қобилиятини осонликча йўқотиб қўйишлари, асабий бўлиб, тезда ғазаб отига минишлари мумкин. Уларнинг ташқи осойишталиги остида доимий ҳаяжон, безовталик, ҳатто асабийлик яширин бўлади. Бундан ташқари, кўплаб Сичқонлар учун характерли камчиликлардан бири – турли миш-мишларга ҳаддан ташқари қизиқишдир.

Агар Сичқон кимгадир ёқишни ўз олдига мақсад қилиб қўйса, буни жуда осонликча, жуда қисқа муддатда уддалайди. Сичқон йилида туғилганлар учун ёлғизлик жуда қийин, мажбурий ёлғизланиб қолиш уларни тушкунликка, депрессияга олиб келиши мумкин. Сичқонлар экстраверт бўлишига қарамай, ўз ички оламини атрофдагилардан яширади, сир сақлайди. Ота-онага нисбатан ўта ғамхўрлик қилиш, оилага кучли боғлиқлик Сичқонларга хос ҳислат. Оила аъзоларининг барчаси фаровон ҳаёт кечириши учун Сичқонлар ҳар қандай қурбонликка тайёр бўладилар. Сичқонлар ўзларининг барча яхши ва ёмон ҳислатларига қарамай, севган инсонига нисбатан ўта таъсирчан ва олийжаноб бўладилар. Улар муҳаббатда ўзларининг энг яхши фазилатларини намоён қилишади.

Сичқоннинг назарида ақлий меҳнат жисмоний меҳнатга қараганда қизиқарлироқ. Сичқонлар муваффақиятли тадбиркор, машҳур сиёсатчи бўлиши, санъатда ўзларини намоён қилиши, машҳур артист бўлиши, шунингдек, ажойиб журналист, нотиқ, раҳбар ёки ўқитувчи сифатида ўз иқтидорларини кўрсатиши мумкин.

Жозибали ақл соҳиби, чаққон, матонатли ва фаол бўлган Сичқон ҳаётда нима исташини аниқ билади ва мақсадига эришиш учун барча имкониятлар ва воситалардан унумли фойдаланади.

Decoration

Сичқон ва бошқа мучаллар муносабатлари

Оила қуриш ва ишқий муносабатлар учун Сичқон мучалига кўпроқ Сигир мучали мувофиқ келади. 

Ер унсурига мансуб бу икки мучал ўртасида жуда яхши мослик ва жуда кўп жихатлар уйғунлиги мавжуд.

Айёр Сичқон Аждар (Балиқ) билан ҳам жуда қойилмақом тил топишади. Бироқ, улар ажойиб жуфтлик бўлишларидан аввал, улар катта эҳтимол билан, умумий бизнес юритиб, ҳамкор бўлишади.

Маймун ва Сичқон яхши дўст бўлишлари мумкин, чунки ҳар иккаласи ҳам ҳазилкаш, тинимсиз ақл соҳиблари.

Сичқон учун энг ёмон муносабатлар От мучали билан бўлиши мумкин. Улар ўртасида тез-тез келишмовчиликлар юз бериб туриш эҳтимоли бор.

Йўлбарс ёки Қўй билан ҳам Сичқон ўзаро бир бирларини тушунишлари қийин, чунки уларнинг умумий қизиқишлари йўқ.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?