Бойликни топишибди-ю ақл-идрокни йўқотишибди. Ажабо, топган нарсалари билан йўқотган нарсаларининг баҳоси бир хилмиди? Абу Али ибн Сино.

Сичқон мучали

Сичқон мучали – 5 тоифа инсонлар

Сичқон мучалида туғилган инсонларнинг барчаси бир хил характерга эга бўлмайди. Шарқ мучал тизимига кўра, Сичқон мучали вакиллари Сув, Олов, Тупроқ, Металл ва Ёғоч унсурларига бўлинади. Шу сабабли бир мучал ва бир хил Сичқон йилида туғилган инсонларнинг айрим хусусиятларида ҳам фарқ бўлиши мумкин.

Агар сиз Сув, Олов, Тупроқ, Металл ёки Ёғоч Сичқон бўлсангиз, ўз унсурингизга хос хусусиятлар билан бошқа Сичқон мучали вакилларидан ажралиб турасиз. Ҳар бир унсур Сичқон мучалининг характери, одатлари, муносабатлари ва ҳаётга ёндашувида ўзига хос жиҳатларни ифодалайди.

Қайси унсурга мансуб Сичқон эканингизни аниқланг ва Сичқон мучали ва унинг унсурлари ҳақида батафсил маълумот олинг.

Decoration

Металл Сичқон (1900, 1960, 2020)

Ушбу йилларда туғилган инсонлар ўзининг орзу истаклари билан, ҳақиқатгўйлиги, ҳалоллиги ва бошлаган ишларини ҳатто оғир меҳнат эвазига бўлса ҳам муваффақиятли якунига етказишга интилиши билан ажралиб туради. Шу билан бирга, бу йилларнинг «Металл» деб аталиши ҳам бежиз эмас. Металл Сичқонлар характерида мослашувчанлик хислати мавжуд эмас. Металл уларга қатъият ва, ҳар қандай нарх эвазига бўлсада, ўз фикрида ва мақсадида матонатли туриш истагини беради. Улар кўпинча ижодий ёки ноодатий фикрлашдан узоқ бўлган тўғридан-тўғри қарорлар қабул қиладилар. Ҳаётларини яхшилаш учун Металл Сичқонлар кўпроқ муроса қилишлари, бошқалар фикрига ҳам ён босишлари мақсадга мувофиқ бўларди.

Decoration

Decoration

Сув Сичқон (1912, 1972, 2032)

Сув Сичқонлари инсонларни дипломатик йўл билан ишонтириш қобилиятига эга бўлишади. Одатда, бундай инсонлар келажакда рўй бериши ёки ривожланиши кутилаётган анъаналар ҳақида кўп нарсаларни билишади. Улар доимо фаол бўлишади, «сув юзасида сузиб» юришади. Бироқ, бу фаоллик ортида ортиқча сезгирлик ва оқим бўйлаб сузиш истаги яшринган. Сув Сичқон бошқаларнинг фикрлари ва маслаҳатларига қарам бўлиб қолиши мумкин. Бундай Сичқонларга сусткашлик ва «Ғолиблик» нашидасини суриш истагига қарши курашишга тўғри келади. Гарчи Сув Сичқон ўзига нисбатан кўпроқ эътибор талаб қилса-да, уни севиб қолиш осон, чунки у шунчалик кўп ижобий хислатларга эгаки, баъзан бу яхши хислатлар ҳақиқатдан узоқдек туюлади.

Сув Сичқонлари кўпроқ очиқлик ва мулоқотга интилсалар яхши бўларди. Вақт-вақти билан ташаббусни ўз қўлларига олишлари ҳам зиён қилмайди.

Decoration

Ёғоч Сичқон (1924, 1984, 2044)

Ёғоч унсур сифатида сифатида яратувчанлик, қурувчилик рамзи бўлгани сабабли, бу мучалда туғилган Сичқонлар ўз қилган ишларида санъаткорлик билан ёндашадилар. Бундай инсонлар ахлоқни ҳимоя қилиш учун курашадилар. Улар шуғилланаётган фаолият муваффақиятли ривожланиб, кенгайиб бориши мумкин. Шунингдек, ушбу мучалда туғилганлар ғайриоддий омадли инсонлар саналишади. Табиий жаҳлдор бўлган бу Сичқонлар баъзан ўзларининг тажовузкорлиги ва инжиқлигини ўзларида мавжуд қадр-қиммат туйғусига зид келишини пайқамай қолишади.

Ёғоч Сичқонлар ўзларига керагидан кўпроқ нарсани олишга бўлган хохиш-истакларини назорат қилишни ўрганишлари зарур.

Decoration

Олов Сичқон (1936, 1996, 2056)

Ушбу йилларда туғилган инсонлар доно ва қатъиятли бўладилар. Улар ҳар қандай янгиликларни қўллаб-қувватлайдилар, бу эса уларнинг муваффақиятининг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Кескин ўзгаришлар билан тўла мураккаб даврларни Олов Сичқонлар вазиятга тез мослашиш қобилияти туфайли осонгина енгиб ўтадилар. Баъзан улар ортиқча иштиёқ, хаддан ташқари кусли ҳайратланиш ҳолатлари пайдо бўлиб туради. Шунингдек, улар тилини тийиб тура олмаслиги оқибатида аввал эришган барча ютуқлари йўққа чиқариши мумкин.

Олов Сичқонларга ўзларининг ўткир танқидий фикрларини бошқаларга камроқ гапириш устида ишлаш тавсия этилади. Улар ўз энергияларини бошқачароқ, тинч ва аниқ ечимлар билан ишлашга йўналтириб кўришлари лозим.

Decoration

Тупроқ Сичқон (1948, 2008, 2068)

Тупроқ Сичқонлар кўпинча асосли мулоҳазаларга мойил бўладилар, бу эса баъзан зарар келтириши мумкин. Улар доимий равишда юқорига интилиб, мақсадларга эришиб туришлари лозим, акс ҳолда оддий ташвишлар ва кундалик ҳаёт уларни маънавий тушкунликка олиб келиши мумкин. Тупроқ Сичқонларда ақл, амалий фаолият, қатъий ўзини назорат қилиш ва энг оғир ишларни бажаришга етадиган сабр-тоқат мавжуд. Бироқ, бундай Сичқонлар жуда эҳтиёткорлик билан, секинлик билан олдинга ҳаракат қиладилар, масъулиятли қарорлар қабул қилишдан қочишга ҳаракат қиладилар ва кўпинча ташаббусни йўқотадилар ёки умуман ташаббус кўрсатмайдилар.

Тупроқ Сичқонлар ўзини қаттиқроқ назорат қилишлари, белгиланган муддатларга риоя қилишлари ва олдиларида турган муаммоларни ўз вақтида ҳал қилишлари керак. Бундан ташқари, улар ўз тасаввурларига кенгроқ имконият беришлари лозим.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?