Умумий тавсиф
(1906, 1918, 1930, 1942, 1954, 1966, 1978, 1990, 2002, 2014, 2026)
От мучалига мансуб инсонлар – жуда машҳур шахслардир. Улар диққатли, қувноқ табиатли, ақлли ва молиявий саводхонлиги етарли. Лекин баъзан ҳаддан ташқари кўп гапиришлари мумкин. Агар От билан узоқ вақт гаплашмасангиз, улар ўзларини йўқотиб қўйишлари мумкин, чунки сукунат улар учун энг оғир азобдир.
От мучалига мансуб инсонлар – қизиққонлик ва жозибадорлик тимсоли бўлиб, мафтункор, бошқаларга нисбатан эътиборли, ёрдамга ошиқувчи, дўстона хислатлари билан ажралиб турадилар. Бироқ, баъзан уларда эгоцентризм ва қайсарлик жиҳатлари ҳам мавжуд бўлади.
От мучалига мансуб инсонлар жонли характерга эга. Улар эътибор марказида бўлишни, баҳслашишни ва турли мунозараларда қатнашишни жуда яхши кўрадилар. Уларнинг нутқи жозибали, ақлли ва истеъдодли бўлади. Инсонларни От мучали вакилларидаги ҳалоллик, тўғрисини гапириш, яхши шаклланган ҳазил туйғуси ўзига жалб қилади. Улар қизиққон ва сахий инсонлар, лекин қалбан тушкун, пессимист бўлганликлари учун кўпинча улар қўллаб-қувватловчи инсонларга эҳтиёж сезадилар. Ташқи кўринишдан ўзларига ишонгандай кўринсаларда, ич-ичидан ўзларига ишонмайдилар, таянч қидириб, бошқалардан ёрдам кутадилар. Бир марта Отнинг ғазабига дучор бўлганлар улар билан эҳтиёт бўлиб муносабатда бўлишади. Ўларининг жўшқин, қизғин табиати сабабли шундай ишларни қилиб, шундай гапларни гапириб қўйишадики, оқибатда афсусланиб, кечирим сўрашга тўғри келади.
Отлар фаол ва сабрсиз бўладилар. Улар мақсад сари тез ҳаракат қилишади, аммо шу билан бирга йўналишни тез-тез ўзгартириб туришади. Уларнинг қалбида шахсий ҳаётда ҳам, касбий соҳада ҳам омадсизликка учрашдан қўрқув ҳисси яшириниб ётади. Ҳатто энг кичик муаммо ва ташвишларни ҳам катта фожиа сифатида қабул қилишади.
От мучалида туғилган инсонлар яхши жисмоний тана тузилишга эга бўлиб, зўр дид билан кийинишади. Улар мақтовларни яхши кўришади, чунки ўзларига ўта ишонган инсондек кўринсалар ҳам, улар ўз фазилатларини тасдиқлаб туришларига муҳтож. Отлар бошқаларни мақташни ҳам усталик билан уддалашади, инсонлар жамиятида бўлишни жуда яхши кўришади. Шунинг учун ҳам улар концертларга, театрларга, спорт мусобақаларига боришни ёқтиришади. Кўплаб От мучалида туғилган инсонларнинг кўпчилиги спорт билан шуғулланишади.


От мучалида туғилган инсонлар ўта тезкор ва қатъиятли ақлга эга бўлиб, уларда маълумотларни жуда тез ўзлаштириш ва эслаб қолиш қобилияти мавжуд. Уларнинг қизиқишлари жуда хилма-хил бўлганлиги сабабли бир вақтнинг ўзида бир нечта лойиҳаларда иштирок этишади. Шунинг учун, ҳатто энг чидамли Отларнинг ҳам барча ишларга кучи ва вақти етмаслиги ажабланарли эмас.
Отларнинг қони қайноқ, эҳтиросли, ҳис-туйғулар уммонига шўнғишга тайёр туришади. Улар ўзларининг заиф томонларини яшириш ёки назорат қилиш ҳақида ўйламайдилар, агар От севиб қолса, у ўз севгилисидан бошқа ҳеч нарсани унинг кўзига кўринмайди. Ўз жуфтига, ҳамкорига нисбатан эътиборли ва ғамхўр муносабатда бўлишларига қарамай, бу мучалда туғилганлар маълум даражада мустақил бўлиб қолишга интиладилар.
Отлар ўзларининг моддий таъминоти ҳақида кўп қайғурадилар, лекин бу борада кўп безовта бўлишларига тўғри келмайди. Чунки бу мучал вакиллари молиявий масалаларни муваффақиятли бошқарадилар, одатда пуллари етарли бўлади. Улар янги юртларда бўлишни, саёҳат қилишни ва турли ҳудудларни кезиб юришни ёқтирадилар. Отлар учун ташқи кўриниш катта аҳамиятга эга.
Бу мучал вакилларининг ёқимли ва қувноқ табиати, атрофдаги одамлар орасидаги машҳурлиги уларнинг меҳнатсеварлиги ва мақсад йўлидаги қатъияти билан уйғунлашиб кетган. Яққол сезилиб турадиган лидерлик қобилияти сабабли улар эркин фаолият қилиш, турли одамлар билан фаол мулоқот қилиш мумкин бўлган соҳаларда катта муваффақиятларга эришадилар.
От мучалида туғилган инсонлар жуда тез мулоқотга киришишлари уларнинг касб танлашларига ҳам таъсир қилади. Улар ўзларининг энергияси ва ижобий кайфияти туфайли мижозлар билан ишлашда, ташкилотчилик фаолиятида ва ораторликда тенги йўқ бўлишади. Отлар катта интилишларсиз ҳам муваффақиятли карьера қилишлари мумкин, турли соҳаларда, жумладан нуфузли доираларда ҳам кўплаб танишларга эга бўладилар.

От ва бошқа мучаллар муносабатлари
Бундай ўжар, ўзбошимча ва эркин бўлган От учун Йўлбарс, шубҳасиз, доимий пойгада энг яхши шерик бўлади. Иккаласи ҳам ёввойи руҳли, ҳеч кимдан қўрқмайдиган шахслардир. Йўлбарс билан От ажойиб бизнес юритиши, ҳаяжонли саргузаштларга берилиши ва энг муҳими, ҳар доим унинг ишончидан фойдаланиши мумкин.
От ва Қўй ўртасида ўзаро симпатия мавжуд, чунки улар бир-бирига мутлақо зид бўлган шахслар бўлиб, иккиси бир бирига интилиб туришади. Улар ўртасидаги муносабатлар жуда самарали бўлади, уларнинг кўплаб умумий қизиқишлари бор.
Ит билан ҳам барқарор ва мустаҳкам алоқалар, шунингдек, қалб яқинлиги бўлиши мумкин.
От ва Илон ўртасида доимий можаролар бўлиб туради, чунки Илон ўзининг қора мақсадларини амалга оширишда Отнинг сабрсизлигидан фойдаланишни яхши билади.
От ва Маймун ўртасида яхши муносабатлар ўрнатилиши ҳам амри маҳол. Бошида улар бир-бирларидан ўта фахрланишади, аммо кейинроқ бу улар учун фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради.
От ва Тўнғиз ўртасида Отнинг ўжарлиги ва қайсарлиги туфайли муваффақиятли уйғунлик бўлмайди.