Шодли ва қайғули пайтларида дилини кудуратдан тозалаб, соф дўстликни сақлаб қолган киши чин дўст ҳисобланади. Абу Али ибн Сино.

Паризод буржи

Паризод буржи - асосий белгилари

Бурж даври: 23 Август – 23 Сентябрь

Белги жинси: Аёл.

Унсур: Тупроқ.

Сифат: Мослашувчан.

Паризод буржи вакиллари ўзини тута биладиган ва камтарин, амалий ва синчков, эътиборли ва меҳнатсевар инсонлар. Бу бурж вакиллари ишига талабчан ва тиришқоқ, аналитик қобилиятга эга ва ҳамма нарсани билишни ва тушунишни хоҳлашади.

Бошқарувчи сайёра: Меркурий, қадимий афсоналарда савдо ва хабарлар худоси. Мунажжимликда у ақлни, онгни бошқаради, асабий ва сезгир темпераментни кўрсатади.

Бурж рамзи: Бокира қиз. У интилишлар самимийлиги, камтарлик, меҳнатсеварлик, ўзи учун хизмат қилишга тайёрлик,  бошқаларга хизмат қилиш ва ёрдам бериш қобилиятини ўзида мужассам этган. Паризод одатда қўлида буғдой бошоқлари билан тасвирланади - бу дунёнинг фаровонлиги ва бахти учун ғоялар ва билимларни амалий татбиқ қилишни англатади.

Рамзий белгиси (пиктограммаси): Бокира қиз рамзи, унда аёл иффатли ва сирлари тасвирланган. Бу белгида бир тўғри чизиқ иккита илмоқли чизиқ билан боғланган, улардан бири яна бир эгри чизиқ билан кесишади. Бу ҳис-туйғуларга боғланган, лекин ҳаётий тажриба билан узилган доноликни англатади.

Шиори: Мен таҳлил қиламан!

Қарама қарши бурж: Балиқ буржи.

Паризод - бу меҳнат ва ўз-ўзини такомиллаштириш буржи. Ушбу бурж вакиллари - ҳақиқатни аниқлаш ва барча мавжуд маълумотларни олиш учун фактларни очиб берадиган ва таҳлил қиладиган перфекционист инсонлардир. Паризод буржининг акси бўлган Балиқ буржи иллюзия ва ўз-ўзини алдаш буржидир. Балиқ буржи вакиллари орзуларга, фантазияларга, иккиланишларга, иллюзияларга ва муаммолардан қочишга мойил бўлишади.

Назоратдаги тана аъзолари: Асаб тизими ва ичаклар: Паризод буржи вакиллари ташқи босимларга сезгир ва асабий зўриқиш туфайли юзага келадиган касалликларга мойил бўлишади. Кўпинча улар ошқозон яраси касаллигидан азият чекишади.

Омадли кун: Чоршанба.

Омадли рақамлар: 5 ва 3.

Decoration

Decoration

Тош: Сапфир. Бу тош кўнгил хотиржамлигини чақиради, саёҳатлар пайтида касаллик ва жароҳатлардан ҳимоя қилади.

Ранглар: Тўқ кўк ва кулранг - нафислик ва яхши диднинг классик ранглари.

Шаҳарлар: Париж, Бостон, Гейдельберг, Страсбург.

Давлатлар: Туркия, Греция, Крит, Вест-Индия ороллари.

Гуллар: Печакгул ва Капалак гул (Виола).

Дарахтлар: Ёнғоқ дарахти.

Металл: Симоб.

Ҳайвонлар: Кичик уй ҳайвонлари.

Хавфли вазиятлар: Паризод буржи вакиллари бошқаларнинг ишига аралашишга мойиллиги, атрофидаги одамларга нисбатан танқидий ва бепарво муносабати туфайли баъзан бошқа одамларнинг ғазабини, тажовуз қилишига сабаб бўлишади.

Decoration

Паризоднинг ички дунёси

Сизда ажойиб ирода кучи ва ўз ишингизга садоқат бор, сиз барча нарсаларни мукаммал даражага етказиш учун бошқаларга нисбатан кўпроқ меҳнат қиласиз. Нима учун? Чунки сиз ниманидир нотўғри қилиб қўйишдан қаттиқ қўрқасиз. Сиз ўзингизга нисбатан ҳаддан ташқари талабчансиз, танқидий қарайсиз. Аслида, сиз тушуниш қийин бўлган ҳодиса, ҳали ҳеч ким тўлиқ англай олмаган сирли шахссиз. Сиз бегона одамларга ўзингизни қалбингизни очмайсиз, ҳатто яқинларингиз олдида ҳам эҳтиёткор бўласиз. Лекин, жуда чуқур туйғуларингиз бор.

Ҳаддан ташқари кучли таъсирчанлик сизнинг яширин оламингизнинг ажралмас қисмига айланган. Сиз бошқаларга ғамхўрлик қилишдан мамнун бўласиз, дўстларга маслаҳат берасиз, кўча ҳайвонларини боқасиз, қуриб бораётган ўсимликларни парваришлайсиз. Бироқ, кимдир бу ҳаракатларингизни қадрлаши, мақташи керак, сиз бунга муҳтожсиз. Энг асосийси, сиз чин дилдан фойдали бўлишни истайсиз ва бошқаларнинг фаровонлиги учун ҳақиқатдан ҳам қайғурасиз.

Decoration

Бошқалар Паризодни қандай қабул қилишади? 

Сиз ташаббускор ва мақсадга интилувчан одам ҳисобланасиз. Одамлар ҳар қандай бизнесни сизга ишониб топширишга тайёр. Улар деярли ҳар қандай муаммони мантиқий таҳлил қилиб, ҳал қила олишингизга ишончлари комил. Ўз ҳаракатлари, ҳис-туйғулари ёки муносабатларини тушунишни истаганлар сиздан маслаҳат ва ёрдам сўраб мурожаат қилишади. Сизни масаланинг муҳимлиги ва устуворлигини аниқ белгилаш, чалкаш вазиятларни тартибга солиш қобилиятингиз борлиги учун қадрлашади. Чунки сиз дидли инсонсиз, жуда эътиборлисиз, шу билан бирга ҳалоллигингиз бор. Шу сабабли адабиёт, театр ва замонавий услубларга оид кўп масалаларда одамлар сизнинг фикрингизни ҳурмат қилишади. Бироқ, сизнинг ўз қобиғингизга ўралиб олишингиз, ўта ўзингизни тутиб туришингиз, сизни совуқ ва яқинлашиб бўлмайдиган одам сифатида кўрсатади.

Decoration

Паризод буржида туғилган машҳурлар

Джереми Айронс, Кристофер Айшервуд, Марк Антоний, Ясир Арафат, Лэнс Армстронг, Лорен Беколл, Ингрид Бергман, Леонард Бернштейн, Жаклин Биссет, Коби Брайант, Шарль Буайе, Энн Бэнкрофт, Грета Гарбо, О’Генри, Иоганн Вольфганг фон Гёте, Ричард Гир, Хью Грант, Роальд Даль, Майкл Джексон, Джесси Джеймс, Томми Ли Джонс, Сэмюэл Джонсон, Кэмерон Диас, Теодор Драйзер, Королева Елизавета I, Маколей Калкин, Джон Кейдж, Джин Келли, Стивен Кинг, Майкл Китон, Пэтси Клайн, Крейг Клэйборн, Тейлор Колдуэлл, Шон Коннери, Гарри Конник младший, Джимми Коннорс, Конфуций, Агата Кристи, Джекки Купер, Алан Джей Лернер, Д. Г. Лоуренс, Питер Лоуфорд, Джон Маккейн, Джудит Мартин, Рокки Марчиано, Фредди Меркьюри, Бабушка Мозес, Пол Муни, Боб Ньюхарт, Арнольд Палмер, Ицхак Перлман, Лиэнн Раймс, Киану Ривз, Кэл Рипкен младший, Уильям Сароян, Сид Сезар, Эптон Синклер, Питер Селлерс, Оливер Стоун, Маргарет Сэнгер, Шанайя Твейн, Мать Тереза, Лев Толстой, Лили Томлин, Джордж Уоллес, Герберт Дж. Уэллс, Питер Фальк, Ривер Феникс, Реджис Филбин, Райан Филлипп, Фейт Хилл, Бадди Хэккетт, Чарли Шин, Клаудия Шиффер.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?