Бойликни топишибди-ю ақл-идрокни йўқотишибди. Ажабо, топган нарсалари билан йўқотган нарсаларининг баҳоси бир хилмиди? Абу Али ибн Сино.

Тоғ эчкиси буржи

Тоғ эчкиси буржи - асосий белгилари

Бурж даври: 22 Декабрь – 20 Январь

Белги жинси: Аёл.

Унсур: Ер.

Сифат: Кардинал.

Тоғ эчкиси буржи вакиллари ўзини босиб олган, ҳисобли ва сабрли бўлишади, улар кучдан кўра кўпроқ стратегия қўллашади, хавфсиз бўлишга ва моддий бойлик тўплашга ҳаракат қилишади; интизомли ва қатъий инсонлар. Тоғ эчкилари ўз имкониятидан тезда қандай фойдаланишни билишади.

Бошқарувчи сайёра: Сатурн, экин экиш ва йиғим-теримни бошқарадиган қадимги Рим худоси. Қадим замонларда Сатурн сайёраси Ердан энг узоқда жойлашган деб ҳисобланган. Мунажжимликда у тўсиқлар, чекловлар, қатъий тақиқлар, тартиб-интизом ва масъулиятни ифодалайди.

Бурж рамзи: Тоғ эчкиси, туёғи кучли, ҳар бир қоя, тошдан фойдаланиб ҳар қандай чўққига чиқишга қодир жонзот. У ҳар қандай тўсиқларни енгиб ўзига йўл топади.

Рамзий белгиси (пиктограммаси): эчкининг чўққи соқоли ва балиқнинг эгри думи тасвирланган пиктограмма (Денгиз эчкиси – Тоғ эчкисининг қадимий рамзи). Иккинчи маъноси - инсон тиззаси ва тизза косаси суяги (Тоғ эчкиси назоратидаги тана аъзолари). Бурж рамзи айлана ва ярим ой билан боғланган икки айри чизиқдан иборат. Бу қувват ва эҳтирос билан кучайтирилган ҳокимият ва масъулиятнинг уйғунлигини англатади.

Шиори: Мен фойдаланаман!

Қарама қарши бурж: Қисқичбақа буржи. 

Тоғ эчкиси буржи обрў, мартаба, ижтимоий мавқени бошқаради. Бу бурж вакиллари бутун дунёдан ҳурмат, мақтов ва ўз ишларига тасдиқ кутадилар, шахсий муносабатларда улар ўзларини вазминлик билан тутадилар. Тоғ эчкиси акси бўлган Қисқичбақа буржи оилавий ҳаёт ва хонадондаги қулайлик рамзи ҳисобланади. Қисқичбақа буржи вакиллари муҳаббатда, дўстлар даврасида ва оила аъзолари яқинлигида ўзларини хавфсиз деб биладилар.

Назоратдаги тана аъзолари: Суяклар, бўғинлар ва тиззалар. Тоғ эчкиси буржи остида туғилганлар кўпинча чиройли тана тузилишига эга, аммо бўғим касалликлари, ревматизм ва ортопедик муаммоларга мойил бўлишади.

Омадли кун: Шанба.

Омадли рақамлар: 2 ва 8.

Decoration

Decoration

Тош: Гранат; у машҳурлик, юқори баҳо ва ҳақиқий севгини ўзига тортади.

Ранглар: Тўқ яшил ва жигарранг - табиат ва ернинг тинчлантирувчи ранглари.

Шаҳарлар: Оксфорд, Бостон, Брюссел, Чикаго, Монреал.

Давлатлар: Мексика, Афғонистон, Болгария, Ҳиндистон.

Гуллар: Чиннигул ва Печак гул.

Дарахтлар: Қарағай, Қайрағоч (Гужум), Терак.

Металл: Қўрғошин.

Ҳайвонлар: Эчкилар ва барча қўштуёқли ҳайвонлар.

Хавфли вазиятлар: Тоғ эчкиси буржи вакилларининг совуққонлиги ва вазминлиги атрофдагиларда хафалик ва ва яширин ёқтирмаслик ҳиссини келтириб чиқаради. Тоғ эчкисига қарши кўпинча унинг ўтмиш сирларидан фойдаланишади.

Decoration

Тоғ эчкисининг ички дунёси

Сизни ҳаётнинг жиддий эканлигига ишонтириш шарт эмас; сиз бунга ҳар доим ишонгансиз. Шунинг учун сиз доимо ўзингиздан сўрайсиз: «Мен ўз масъулиятимни уддалай оляпманми? Керакли натижаларга эриша оляпманми? Ўз кучимга ишона оламанми?». Сиз мақсадга эришиш учун сабр-тоқат ва қатъиятга эга эканлигингизни биласиз.

Бироқ, ҳамкорлар билан шерикликда ҳис туйғуларингизни очиқ кўрсатишни ўрганишингиз зарур, акс ҳолда ўзингизни ёлғиз ва ажралиб қолгандек ҳис этишингиз мумкин. 
Сиз ўзингизга тегишли бўлган барча нарсаларга, жумладан, муносабатларга ҳам жиддий эътибор қаратасиз. Ўткир зеҳн ва қатъиятга қарамай, сиз кўпинча ўзингизда ишончсизлик ҳис этасиз. Сиз ўзгарувчан ва зиддиятли ҳис-туйғуларга тўла шахсиятсиз. Сизга тартиб ва интизом бўлиши муҳим, бетартиблик сизда ноаниқлик ҳиссини уйғотади, бу эса ўзингизга ва салоҳиятингизга шубҳа қилишга мажбур қилади.

Эҳтимол, сиздаги шубҳа гумонлар борлиги ҳам яхшироқдир, чунки, агар ўз кучингизга бутунлай ишонганингизда, сиз билан бирга яшашни тасаввур ҳам қилиб бўлмасди!

Decoration

Бошқалар Тоғ эчкисини қандай қабул қилишади? 

Сизни кўпинча ўжар ва тўхтатиб бўлмайдиган куч сифатида қабул қилишади. Одамлар сизга суянишади, чунки сиз қатъиятлисиз; сизда реал воқеликни ҳис қилишдек ажойиб қобилиятингиз бор. Инқироз пайтида кимгадир соғлом ақлли одам керак бўлса, улар сизга қўнғироқ қилишади. Дўстларингиз ўз муаммоларини сизга юклаш учун навбатда туришади, айримлари эса сизнинг фикрингизни жуда паст, тушкун кайфиятда баҳолаб, сиздан узоқроқ бўлишга ҳаракат қилишади. Сиз ўз олдингизга мақсад қўйганингиздан кейин сизни йўлдан қайтариш қийинлигини ҳамма жуда яхши билади. Баъзилар сизнинг ҳақиқий қалбингиз бир неча қават сирли пардалар остида яширинган эканлигини сезиб туришади, бошқалар эса бу сирлилик ўзингизнинг шахсий ҳудудингизга бўлган зарур эҳтиёждан келиб чиққанлигини яхши тушунишади.

Decoration

Тоғ эчкиси буржида туғилган машҳурлар 

Айзек Азимов, Мохаммед Али, Стив Аллен, Мэттью Арнольд, Джоан Баэз, Роберт Блай, Хэмфри Богарт, Рэй Болджер, Виктор Борге, Дэвид Боуи, Тихо Браге, Луи Брайль, Ллойд Бриджес, Дензел Вашингтон, Вудро Вильсон, Джон Войт, Тайгер Вудс, Ава Гарднер, Барри Голдуотер, Кэри Грант, Дж. Эдгар Гувер, Фэй Данауэй, Жанна д’Арк, Симона де Бовуар, Элен Дедженерес, Джон Денвер, Халиль Джебран, Дженис Джоплин, Марлен Дитрих, Тэд Дэнсон, Роберт Дюваль, Аль Капоне, Карлос Кастанеда, Дэнни Кей, Николас Кейдж, Иоганн Кеплер, Джим Керри, Вэл Килмер, Мартин Лютер Кинг мл., Мэри Хиггинс Кларк, Редьярд Киплинг, Джерси Киркланд, Дайан Китон, Андре Костеланец, Кевин Костнер, Джин Крупа, Кэти Курик, Фрэнк Лангелла, Мэтт Лауэр, Оскар Левант, Джипси Роуз Ли, Роберт Э. Ли, Джон Ледженд, Джуд Лоу, Хоуи Лонг, Джек Лондон, Шари Льюис, Рики Мартин, Анри Матисс, Генри Миллер, А. А. Милн, Мольер, Кейт Мосс, Мэри Тайлер Мур, Дэйв Мэтьюс, Ричард М. Никсон, сэр Исаак Ньютон, Аристотель Онассис, Луи Пастер, Эдгар Аллан По, Элвис Пресли, Долли Партон, Жан-Пьер Рампаль, Пол Ревер, Хелена Рубинштейн, Анвар Садат, Поль Сезанн, Род Серлинг, Мэгги Смит, Эл Смит, Дайан Сойер, Сисси Спейсек, Майкл Стайп, Иосиф Сталин, Альфред Стиглиц, Род Стюарт, Дж. Д. Сэлинджер, Карл Сэндберг, Дж. Р. Р. Толкиен, Диана фон Фюрстенберг, Бенджамин Франклин, Оливер Харди, Конрад Хилтон, Стивен Хокинг, Энтони Хопкинс, Говард Хьюз, Мао Цзэдун, Антон Чехов, Альберт Швейцер, Лоретта Янг.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?