Қўй мучали мулойимлик, меҳрибонлик, нозик дид ва яқинларига ғамхўрлик қилиш каби жиҳатлар билан боғланади. Бу мучал вакилларида хотиржам муҳитга интилиш, ҳис-туйғуларга эътиборли бўлиш ва гўзалликни қадрлаш каби хусусиятлар намоён бўлиши мумкин.
Қўй мучали Сув, Олов, Тупроқ, Металл ва Ёғоч унсурлари билан боғлиқ. Унсурга қараб, Қўй мучали вакилининг характер хусусиятлари, одамлар билан муносабати, қарор қабул қилиши ва ҳаётга ёндашувида ўзига хос жиҳатлар намоён бўлади.
Сиз Сув, Олов, Тупроқ, Металл ёки Ёғоч Қўй эканингизни аниқланг ва ўз унсурингизга хос хусусиятлар ҳақида кўпроқ билиб олинг.

Металл Қўй (1931, 1991, 2051)
Металл Қўйлар аниқ ва пухта ўйланган ҳаракатлари билан ажралиб турадилар. Улар катта ички захираларга ва жўшқин темпераментга эга. Бу йилларда туғилган инсонлар ўз касбларида муайян муваффақиятларга эришишлари кўп кузатилади. Металл Қўйларнинг характерида ўз-ўзига ишонч ва майда нарсаларга ортиқча хавотирланиш ҳисси ғаройиб тарзда уйғунлашиб кетган. Қўйларда оила аъзолари, ҳамкасблари ва дўстларига нисбатан меҳрибонлик ҳисси яққол намоён бўлади. Уларнинг дўстлари доираси кенг бўлади. Металл Қўйлар ўта истеъдодли инсонлар, улар ҳақиқий шоҳ асарлар муаллифлари бўлишлари мумкин. Бу мучал вакиллари ўз уйларини катта дид билан безайдилар, кўпинча қадимий буюм ва ашёларидан иборат коллекцияларга эга бўладилар.
Ҳаёт сифатини ошириш учун Металл Қўйлар муаммоларга унчалик қаттиқ ва чуқур муносабатда бўлмасликни ўрганишлари зарур. Ўзларига ечимсиз туюлган қийинчиликларни енгиш учун улар ўз қобиғига ўралиб олмай, одамлардан ёрдам сўраб мурожаат қилишлари керак.


Сув Қўй (1943, 2003, 2063)
Сув Қўй мучалида туғилган инсонлар жуда тез мулоқотга киришувчан инсонлар, шунинг учун ҳам уларнинг ҳаётида дўстлар жуда тез пайдо бўлишади. Улар энг кам куч сарфлаб, энг юқори натижаларга эришиш учун ким билан ишлаш кераклигини яхши билишади. Ички туйғулар орқали манфаатли лойиҳаларни ҳис қиладилар, аммо уларга қўл урганларида баъзан охирига етказмасликлари ҳам мумкин. Сув Қўйнинг ҳаётидаги энг катта қадрият – уйдаги сокин ҳаёт ва хотиржам иш кунларидир. Шунинг учун Сув Қўйлар муҳит ўзгаришига қийинчилик билан кўникишади ва бундай ўзгаришларни ёқтирмайдилар. Уларда юмор ҳисси кучли, ишоралари ва юз ифодалари жуда ифодали. Бу мучал вакиллари болалар билан жуда тез ва осон тил топишадилар.
Сув Қўйлар кўпроқ тартибли бўлишни ва ва бошланган ишларини ярим йўлда ташлаб кетмасликни ўргансалар, фойдадан ҳоли бўлмайди, чунки айнан мана шулар кўп вазиятларда ҳақиқий фойда келтириши мумкин.

Ёғоч Қўй (1955, 2015, 2075)
Бу йилларда туғилган инсонлар олийжаноблик, меҳрибонлик ва зарур бўлганда ёрдам беришга тайёрликлари билан ажралиб турадилар. Улар учун турли соҳалардаги фаолият мос келади. Ёғоч Қўйлар кўплаб танишлар ва дўстларга эга бўлишлари билан мақтана оладилар, аммо ўзига хос юмшоқ характери ва очиқ табиати туфайли осонлик билан бошқаларнинг таъсирига тушиб қоладилар, бу эса ҳам яхши, ҳам ёмон таъсир этиши мумкин. Ёғоч Қўй ўз мучали вакиллари орасида энг ҳиссиётларга берилган инсон саналади ва доимо севган инсонларини қувонтиришга интилади. У ҳамдардлик ва ёрдам кўрсата олади. Молиявий масалаларда жуда омадли бўлади.
Муваффақиятларга эришиш учун Қўйлар доимо бошқарувга муҳтож бўладилар. Лекин улар кўпроқ ўз фикрларига таянишни ва бошқаларнинг кўрсатмаларига кўр-кўрона амал қилмасликни ўрганишлари керак.

Олов Қўй (1907, 1967, 2027)
Олов Қўйлар ўз ҳаётий мақсадларини жуда яхши англайдилар ва уларга табиий жозибаси ёрдамида эришишга ҳаракат қиладилар. Уларнинг мулоқотга киришимли эканлиги ва жонли характерлари сабабли дўстлари кўп бўлади. Бу йилларда туғилган инсонлар турли оммавий тадбирлар, байрамлар ва ижтимоий учрашувларни жуда ёқтиришади. Шунинг учун ҳам Олов Қўйлар ўз кийим жавонларини доим янгилаб тўлдириб туришни хуш кўрадилар, лекин кўпинча кераксиз буюмларни сотиб олишга мойил бўладилар. Улар ҳар қандай муаммони олийжаноб усулда ҳал этишга уринадилар, бироқ биринчи қийинчиликка дуч келгандаёқ улар ўзларига бўлган ишончини йўқотиб қўйишлари мумкин.
Олов Қўйларга ўзларини қўлга олишни ва кераксиз сарф-харажатлардан қочишни ўрганиш тавсия этилади. Яна бир маслаҳат: ўзининг жуда бой тасаввурлари қармоғига тушиб қолмаслик! Олов Қўйлар учун ўзининг фантазиялари ортидан эргашиб кетмасдан, бошқаларнинг маслаҳатларига қулоқ тутиш анча самарали бўлади.

Тупроқ Қўй (1919, 1979, 2039)
Тупроқ Қўйлар ўз оиласи ва яқинларига нисбатан ўта кучли эътибори, ғамхўрлиги ва садоқати билан ажралиб туришади. Атрофдагиларда доимо жуда яхши таассурот қолдирадилар, ишга пухта ва масъулият билан ёндашадилар, суяниш мумкин бўлган ишончли ходимлар ҳисобланадилар. Тупроқ Қўйлар қулайликни, ҳаётнинг кичик завқларини ёқтиришади ва бу нарсалар учун сезиларли маблағ сарфлашлари мумкин. Шу билан бирга, уларга саховатлилик хос бўлиб, яқинларига ёрдам бериш учун ўзларида бор нарсаларни аямайдилар. Яқинларига кўмак бериб, бундан чуқур қаноатланиш ҳис қиладилар. Бу йилларда туғилган инсонлар турли қизиқишларга эга, ўқимишли бўладилар.
Тупроқ Қўйларга маблағларни беҳуда сарфламасликни ўрганиш тавсия этилади.