Бойликни топишибди-ю ақл-идрокни йўқотишибди. Ажабо, топган нарсалари билан йўқотган нарсаларининг баҳоси бир хилмиди? Абу Али ибн Сино.

Ит мучали

Ит мучали – 5 тоифа инсонлар

Ит мучали садоқат, ишонч, масъулият ва яқин инсонларига ғамхўрлик қилиш каби фазилатлар билан боғланади. Бу мучал вакиллари муносабатларда самимийликни қадрлаши, ўз қарашларига содиқ қолиши ва ишонч билдирган инсонларини қўллаб-қувватлаши билан ажралиб туриши мумкин.

Ит мучали Сув, Олов, Тупроқ, Металл ва Ёғоч унсурлари билан боғлиқ. Қайси унсурга мансубликка қараб, Ит мучали вакилининг характер хусусиятлари, дунёқараши, муносабатлари ва ҳаётга ёндашувида турли қирралар намоён бўлади.

Сиз Сув, Олов, Тупроқ, Металл ёки Ёғоч Ит эканингизни аниқланг ва ўз унсурингизга хос хусусиятлар ҳақида кўпроқ билиб олинг.

Decoration

Металл Ит (1910, 1970, 2030)

Металл Ит мучалидагилар тўғрисўзлик ва ўз-ўзига ишонч билан ажралиб турадилар. Бу мучал вакиллари фақат ўз фикрларига эътибор қиладилар ва ҳар қандай ишга қатъият ва жасорат билан киришадилар. Металл Ит фақат ўз кучига ва қобилиятига ишонади, қўйилган мақсадга матонат ва қатъият билан интилади.

У ўз мақсадига эришиш учун ҳар қандай нарсани қилишга тайёр, шу боис унинг йўлида тўсқинлик қилмаслик яхшироқ. Бу турдаги Итларга баъзан ортиқча жиддийлик хос бўлади. Агар ишлар у хоҳлаганича кетмаса, у дарҳол асабийлашади. Улар учун ёки ҳаммаси, ёки ҳеч нарса, чала ишларни қабул қилишмайди. Металл Итнинг яқинларига садоқати чексиз. Бундай йилда туғилган инсонларнинг қизиқишлари унчалик кўп бўлмайди.

Металл Итлар кўпроқ очиқ ва мулоқотга мойил бўлишга, тинч ва сабрлироқ бўлишга интилишлари керак.

Decoration

Decoration

Сув Ит (1922, 1982, 2042)

Сув Ит мучалидагилар очиқ, сезгир ва жозибали табиатга эга. Уларнинг табиий жонли табиати, қалтис бўлмаган ҳазил ҳисси, атрофдагиларнинг қалбини забт этади. Улар атрофдагилар билан осонгина умумий тил топишади ва атрофига умумий қарашларга эга дўстлар ва ҳамфикрларни тўплай оладилар. Мушкулотлар ва қийинчиликларни улар кулгу ва табассум билан қарши оладилар - бундай ёндашув кўпинча қийин вазиятлардан чиқишга ёрдам беради.

Бироқ бу мучал вакиллари одатда озгина интизомсиз ва бепарво, сарф-харажатларига ҳам катта эътибор қаратмайдилар. Улар ўз оиласи ва дўстларига нисбатан эса беқиёс саховаткорлик кўрсатадилар, ҳеч қачон уларни нимададир чекламайдилар. Агар улар озгина иқтисодий билим ва аниқ режалаштиришни ўргансалар, осонгина ўз ва оиласи учун яхши ҳаёт даражасини таъминлай олар эди.

Бу мучал вакиллари кўпроқ жиддийроқ бўлишлари ва саховат кўрсатишда чегарани унутмасликлари керак, акс ҳолда уларни йўқчилик қийнаб қўйиши мумкин.

Decoration

Ёғоч Ит (1934, 1994, 2054)

Ёғоч Ит йилида туғилганлар атрофдагиларда доимо ижобий таассурот қолдиради ва яхшигина машҳурликка эга бўлишади. Бунга уларнинг ривожланган ҳазил ҳисси ҳам ёрдам беради. Улар меҳнатсевар ва одобли ходимлар бўлиб, жамоада ишлашни ёқтирадилар, бошқа Ит мучали вакилларига қараганда, улар кўп ҳам мустақил эмаслар, ҳар доим жамоа манфаатларини ўз манфаатидан юқори қўядилар. Улар яқинларининг ҳаётига ҳам бефарқ бўлмай, унда фаол иштирок этадилар.

Ёғоч Ит тинчлик ва хотиржамликни ёқтиради, кўпинча табиатда ёлғиз вақт ўтказади ва коллекция тўплашга кўп вақт сарфлайди. Бу мучал вакиллари - самимий ва ёқимтой одамлар бўлиб, улар билан мулоқот қилиш одамни кўнглини кўтаради.

Decoration

Олов Ит (1946, 2006, 2066)

Олов Ит мучалидагилар очиққўл ва жонли табиатлари билан осонгина дўст орттиришади. Улар иш жойида ҳам меҳнатсевар ва ҳалол бўлиб, турли ижтимоий тадбирларда фаол иштирок этадилар. Бу йилларда туғилган инсонлар илғор ғояларни осон қабул қиладилар ва тадқиқот ишларида алоҳида қобилиятга эгадирлар. Улар кўпчилик муваффақиятни қўлга кирита олмайдиган ишларда ҳам ютуқларга эришишлари мумкин.

Бу тоифадаги Ит мучали вакиллари, ўз ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ, ҳаётни ёрқин ва мазмунли яшашни истайдилар. Табиатан ёқимтой, очиқ ва самимий, лекин баъзида ўта ўжарлик улар учун қийинчилик келтириши мумкин.

Олов Ит ўз ўжарлигини назорат қилишни ўрганиши керак. Бу камчиликдан қутулиш уларга ҳаётда анча катта ютуқларга эришиш имконини берган бўлар эди.

Decoration

Тупроқ Ит (1958, 2018, 2078)

Тупроқ Ит йилида туғилганлар кўп ҳолларда ўзига хос, диққатни тортадиган ташқи қиёфага эга бўладилар. Улар зийрак, истеъдодли, ўз ишининг моҳир устаси бўлиб, касбий соҳада юқори марраларни забт этишлари мумкин. Тупроқ Ит табиатан барқарор, вазмин ва эҳтиёткор. У анъанавий қарашларга содиқ бўлади ва янги тенденцияларни қийинлик билан қабул қиладилар.

Тупроқ унсури вакиллари моддий барқарорлик, осойишталик ва дунёвий лаззатларга катта аҳамият берадилар. Улар меҳрибон ва олижаноб инсонлар, эҳтиёжмандларга албатта ёрдам қўлини чўзадилар. Дўстлар, ҳамкасблар ва ҳатто бошқа жинс вакиллари орасида ҳам Тупроқ Итлар жуда машҳур. Улар ҳеч қачон бошқаларнинг ҳаққини ейиш орқали ёки ноҳақ йўллар билан мақсадга эришишмайдилар, фақат ҳалол ва қонуний имкониятлардан фойдаланадилар.

Бу мучал вакиллари моддий бойликдан ташқари руҳий ва маънавий қадриятлар ҳам ҳаётда муҳим эканини унутмасликлари лозим.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?