От мучали ҳаракат, эркинлик ва фаол ҳаёт тарзига интилиш билан боғланади. Бу мучал вакилларида мустақилликка интилиш, янги тажрибаларга қизиқиш ва ўз мақсади сари дадил ҳаракат қилиш каби хусусиятлар кўпроқ намоён бўлиши мумкин.
Мучал тизимида От Сув, Олов, Тупроқ, Металл ва Ёғоч унсурлари билан уйғунлашади. Унсурнинг таъсирига қараб, От мучали вакилининг характер хусусиятлари, муносабатлари, қарорлари ва ҳаётга муносабатида турли жиҳатлар намоён бўлади.
Сиз Сув, Олов, Тупроқ, Металл ёки Ёғоч От эканингизни аниқланг ва ўз унсурингизга хос хусусиятлар билан танишинг.

Металл От (1930, 1990, 2050)
Металл Отлар ҳаққонийлиги, жасорати, қатъияти, шуҳратпарастлиги, олдинга интилиши, мустақил қарор қабул қилиши билан ажралиб турадилар. Улар муаммолардан қўрқмайдилар, ҳатто муаммоларни синчиклаб таҳлил қилишдан ўзига хос қониқиш ҳис қиладилар. Металл Отларни жасорат, қатъият ва тезлик ажратиб туради. Улар қарорларни зудлик билан қабул қилиб, дарҳол амалга оширишга киришадилар. Бу унсурдаги отлар ўта эркинликни ёқтиришади, ҳар қандай ташқи аралашувни кескин рад эталар. Улар ўз жозибаси ва турли қобилиятлари билан мақтанишлари мумкин. Бироқ, баъзида уларнинг қайсарлиги ва ўйламай тез ҳаракат қилишлари одамлар билан муносабатларига тўсқинлик қилади. Улар жуда фаол ижтимоий ҳаётга ва кўплаб дўстлар даврасига эга инсонлардир.
Металл Отлар одамлар билан муроса қилишни, ҳиссиётларга қарам бўлиб қолмасликни ўрганишлари мақсадга мувофиқ бўлади.


Сув От (1942, 2002, 2062)
Сув Отларнинг кайфияти ва хоҳишлари тез-тез ўзгариб туради. Улар учун атрофидаги одамларнинг фикри, қўллаб қувватлаб туришлари жуда муҳим. Сув Отлар дўстона муносабат, яхши ҳазил туйғуси, ҳар қандай мавзуда ақлли суҳбатлар қура олиши билан ажралиб турадилар. Бу мучалда бизнесмен бўлиб катта муваффақиятга эришиши мумкин бўлган инсонлар туғилади. Улар бизнес соҳасини яхши тушунишади, пайдо бўлган имкониятларни чуқур мулоҳаза ва таҳлилларсиз ўз фойдаларига йўналтира оладилар. Шунга қарамай, бу мучал вакиллари тез умидсизликка тушиб қолишлари мумкин. Шунингдек, уларнинг манфаатлари, режалари ва фикрларининг тез-тез ўзгариб туриши уларнинг ўзларига зарар етказади. Бироқ уларнинг улкан табиий истеъдоди ҳаётда жуда кўп нарсага эришишларига ёрдам беради. Сув Отлар ўз ташқи кўринишларига кўп эътибор берадилар. Одатда улар жуда кўркам кўринишади, дид билан кийинишади ва ўзларини чиройли кўрсата олишади. Бу уларнинг карьераси ва шахсий ҳаётида муваффақиятга эришишга кўпинча ёрдам беради. Сув Отлар очиқ ҳавода ишлашни, спорт билан шуғулланишни ва саёҳатларни яхши кўрадилар.
Сув Отлар сабрли бўлишни ўрганишлари, ўз фикри ва истакларини тез тез ўзгартирмасдан, биттасида муқим туришга ҳаракат қилишлари керак.

Ёғоч От (1954, 2014, 2074)
Ёғоч отлар очиқ ва дўстона хислатларга эга бўлиб, От мучалига хос бўлмаган, мослашувчан, ўзгалар фикрига ён босадиган табиатлари билан ажралиб турадилар. Уларнинг ўжарлиги майинроқ, шўхроқ шаклда намоён бўлади, Ёғоч отлар чиройли ҳазил туйғуси ва бой тасаввурга эга. Ёғоч Отлар ишда масъулиятли, меҳнатсевар бўлиб, ҳамкасблари ва дўстлари орасида ҳурмат ва эътибор топишади. Ёғоч Отнинг фикрлари доимо салмоқли аҳамиятга эга бўлади, унинг қарашлари эса атрофдагиларда қизиқиш уйғотади. У кенг тасаввурга эга бўлгани учун кўпинча ўзига хос бетакрор ғоялар билан чиқади. Ушбу йилларда туғилган одамлар, одатда, жамоат ишларида фаол бўлиб, саховатли, билимли ва юқори ахлоқий қадриятларга эга.
Ёғоч Отнинг барча ғояларини амалга ошириш мумкин деб айтиб бўлмайди, аммо уларнинг кўп қисми эътибор беришга арзийдиган ғоялар бўлади.

Олов От (1906, 1966, 2026)
Олов отлар ўз яқинлари учун ҳақиқий синов ҳисобланади. Жиловланмаган ҳиссиётлар ва ғайритабиий ўжарлик ҳар қандай одамни жаҳлини чиқаради. Олов отлар пешонасига турли туман воқеа ҳодисаларга тўла жуда фаол ҳаёт кечиришга битилган. Қатъий ҳаракатлар, ўткир ақл ва кучли ҳазил туйғуси каби хусусиятлари атрофдагиларда ҳақиқий ҳайрат уйғотади. Улар тинимсиз ҳаракатдаги одамлар, ҳаётларини доимий ҳаракатсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бироқ, Олов Отлар ортиқча тўғридан-тўғри ҳаракат қиладиган, ўзини босиб тура олмайдиган, шиддатли бўлишади. Улар буйруқ ва маслаҳатларни мутлақо қабул қилмайдилар, шахсий ишларига аралашганларни тепиб ташлашади. Улар ўзларига ёқмайдиган нарсаларга бошқа Отларга қараганда анча кучли ҳиссиёт билан жавоб қайтарадилар.
Олов Отлар сабр-тоқатли бўлишни ўрганишлари ва ортиқча босимсиз ҳам муваффақиятга эришиш мумкинлигини англашлари лозим.

Тупроқ От (1918, 1978, 2038)
Амалий, доно ва унча қатъиятли бўлмаган От. У ўз ҳаракатларида оқилона ва эҳтиёткор бўлиб, эҳтиросларини жиловлай олади, бу эса кўпинча унинг манфаати учун хизмат қилади. Тупроқ Отга хос бўлган енгил иккиланишга қарамай, у яхши молиявий бошқарувчи ёки тадбиркор бўлиш учун барча сифатларга эга. У билан мулоқот қилиш осон, чунки Тупроқ От дўстона табиатга эга, дўстлари ва яқинларига нисбатан ўта ғамхўр бўлади.
Тупроқ От ўз ҳаётини яхшилаш учун ўзига кўпроқ ишонч билдиришни ўрганиши лозим.