Қуён мучали нозик дид, мулойимлик, эҳтиёткорлик ва осойишталикка интилиш каби хусусиятлар билан тавсифланади. Қуён мучали вакилининг феъл-атворига унинг қайси унсурга мансублиги ҳам таъсир қилиши мумкин.
Мучал анъанасига кўра, Қуён Сув, Олов, Тупроқ, Металл ва Ёғоч унсурлари билан боғланади. Шу асосда Сув Қуён, Олов Қуён, Тупроқ Қуён, Металл Қуён ва Ёғоч Қуённинг ўзига хос жиҳатлари бир-биридан фарқ қилиши мумкин.
Сиз қайси унсурга мансуб Қуён эканингизни аниқланг ва мучалингизга хос характер хусусиятлари, одатлар ва ҳаётга муносабат ҳақида кўпроқ билиб олинг.

Металл Қуён (1951, 2011, 2071)
Металл Қуёнлар – орзу-истаклари юқори, жуда қобилиятли ва ҳаётий мақсадларини аниқ кўра оладиган шахслардир. Улар жуда оғир босиқ, ўз қобиғига ўралган инсон каби кўринсалар ҳам, буни улар ўз фикрларини ошкора билдирмасликлари билан изоҳлаш мумкин. Ўткир, тезкор ва маълум даражада айёр ақлга эга бўлган Қуёнлар муваффақиятли тадбиркорларга айланишлари мумкин.
Ушбу йилларда туғилган шахслар ўзларини санъаткор сифатида намоён қилишлари мумкин. Улар юқори, обрўли жамият қатламларида ўз ўрнини топиши мумкин. Дўстлари кўп эмас, аммо мавжудларини ҳақиқий ва содиқ дўстлар деб аташ мумкин. Металл Қуёнлар ўз хоҳиш ва мақсадларини шунчалик яхши билишадики, бу борада улар билан тенглашадиган бошқа инсон топилиши қийин.


Сув Қуён (1903, 1963, 2023)
Сув Қуёнлар атрофидаги одамларлар орасида жуда машҳур бўлишади. Бунга уларнинг бошқаларнинг фикрлари ва ҳис-туйғуларини доимо инобатга олиши, баъзан уларни қалбига жуда яқин олиши сабаб бўлади. Бундай юқори сезгирлик вақт-вақти билан уларни депрессия ҳолатига тушириб қўяди, аммо, бахтга кўра, бундай ҳолатлар тез ўтиб кетади. Улар ажойиб ички сезги ҳиссига эга бўлиб, барча ҳаракатларини пухта ўйлаб, тартиб билан амалга оширадилар. Сув Қуёнлар ўз фикрларини аниқ ифодалашади, кучли хотирага эга бўлишади. Лекин вақти вақти билан улар дунёдан узилиб, ўз оламига кириб кетишади.
Сув Қуёнлар ўзларини бошқаришни ўрганишлари керак. Бошқаларнинг муаммолари устида ҳаддан ташқари кўп ўйланиб, ортиқча ташвишланиб юриш уларни ўзи учун зарарли бўлиши мумкин, ҳарчанд яқинлари ва ҳамкасблари уларнинг бу хислатини жуда қадрласалар ҳам.

Ёғоч Қуён (1915, 1975, 2035)
Ёғоч Қуёнлар жуда мулойим, дўстона ва ҳар қандай вазиятларга осон мослашувчан инсонлардир. Ҳамкасбларнинг қўллаб-қувватлашига таяниб яшаш истаги уларни мехнат жамоаларига жалб қилади, зеро, ёлғиз ишлаш улар учун унчалик ёқимли эмас. Ёғоч Қуёнлар учун атрофдаги одамлар уларга яхши муносабатда бўлиши, зарурат туғилганда ёрдам бериши муҳим аҳамиятга эга. Ёғоч Қуёнлар кўпроқ танишлар орттиришга, фаол ҳаёт кечириш ва турли тадбирларда иштирок этишга ҳаракат қилишади. Уларнинг саховатли ва бағрикенг хулқи атрофдагиларнинг ҳурматига сазовор бўлади.
Ёғоч Қуён ўз ҳаётини яхшилаш учун кўпроқ бағрикенглик, очиқлик намойиш қилишлари керак. Агар атрофдагилардан ёрдам беришларини истаса, аввал уларга ўз режаларини ошкор қилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Олов Қуён (1927, 1987, 2047)
Олов Қуёнлар дўстона, очиқкўнгил, дипломатик ва мулоҳазали шахслардир. Улар барча билан тинч ва барқарор муносабатларни сақлашга интиладилар ва буни муваффақиятли амалга оширадилар. Олов Қуёнлар болалар билан жуда яхши тил топишадилар. Бунинг сабаби, эҳтимол, улар инсон руҳиятини яхши тушунишларида бўлса керак. Улар кучли иродага эга бўлишлари билан бирга, улар шошилмай ҳаракат қилишади, ишларда кутилмаган бурилишлар юзага келганда тушкунликка тушиб қолишлари бор. Ноқулай муҳитда улар ўзларини жуда қийин аҳволда ҳис қилишади. Олов Қуёнлар бошқа мучалларга қараганда кучли ички сезгига эга бўлишади. Улар орасида экстрасенслар ҳам учраб туради.
Ҳаётда кўпроқ ютуқларга эришиш учун, ган Олов Қуёнлар ўзлари табиатан кучли шахс бўлишига қарамай, бошқаларнинг ёрдамини ҳам инкор этмасликлари керак.

Тупроқ Қуён (1939, 1999, 2059)
Тупроқ Қуёнлар — жуда ақлли, зукко ва яширин шахслар бўлиб, улар оддий ва кўзга ташланмайдиган ҳаёт тарзини афзал кўрадилар. Улар доим ўз фикрида қолиб, тенчгина келгуси режаларини тузиб олиб, кейин уларни амалга оширишни маъқул кўрадилар. Бундай камсуқум одамлар ўз мақсадларига эришиш учун жуда қаттиқ ва узоқ меҳнат қилишлари мумкин. Тупроқ Қуёнлар муваффақиятли бизнесмен бўлишлари мумкин, айниқса молия соҳасида уларга омад кулиб боқади. Улар ўз фикрларини ишончли етказа олишлари сабабли ҳамфикрлар, ҳамкорлар топиши осон кечади. Уларнинг фикрлари катта аҳамиятга эга бўлади, дўстлари ва ҳамкасблари уларни жуда ҳурмат қиладилар.
Тупроқ Қуёнлар ўта яширин бўлишдан ўзларини тийишлари лозим, чунки бу хусусият уларга кўплаб имкониятларни қўлдан чиқаришга сабаб бўлиши мумкин.