Қадр ўлсин, ёстиғимни ҳўл қилганча,
Ҳолимдан бир хабар олмай кетдинг укам.
Менинг қадрим шу қадар ҳам паст бўлдими,
Сени олган ҳудодан сўр, қаерим кам?
Бойликни топишибди-ю ақл-идрокни йўқотишибди. Ажабо, топган нарсалари билан йўқотган нарсаларининг баҳоси бир хилмиди? Абу Али ибн Сино.
Онам бўлса бахтим йўлда қолармиди?
Тақдир мени шу кунларга солармиди?
Меҳр излаб топган дардим олармиди?
Ё Аллоҳим синовлари шу бўлдими?
Раҳмдил Аллоҳ номи билан бошлайман.
Ҳайрон этиб икки дунё ғалвасига,
Ошиқ қилдинг бу дунёнинг бандасига.
Эй Аллоҳим, мурувватинг этма дариғ,
Зор қилмагин бир фарзанднинг жандасига.
Тонгда туриб ухламаган оромидан нола қилар,
Дуоларда не сўрашин фақат ўзи, Тангри билар.
Кўзлар мунгли, титроқ қўллар ёстиғини аста силар,
Боласининг орқасидан қолмасин Она.
Тўйим бугун. Тўйхонадан, Онам, руҳинг излайман,
Юзим ниқоб табассумдан, ич-ичимдан бўзлайман.
Ёнимда ёр оқ рўмолда армонимни билмайди,
Келин салом қилганида сенга салом бермайди.
"Оналар оёғи остида жаннат".
Бунчалар нодонман, энди билибман.
Сен кетган сўқмоқдан топиб олганим
Ҳали ҳам ковушинг кийиб юрибман...…
Нома ёздим Онажонимга,
Саболардан йўлладим, бироқ,
Тополмади борар манзилин
Ёд айлади уни бўз тупроқ.
Чақмоқ каби бир ёндингу зумда сўндинг.
Тақдир учун эмас менинг оҳу зорим.
Ёлғончи деб ном чиқарган бу дунёга
Мени ёлғиз ташлаб кетдинг Онажоним.
Июнь, 2000 йил.
Саҳифамда зерикиб қолманг!
-
1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.
-
Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган.
Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади. -
Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб. -
(Ҳамкасбимга ҳазил)
Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур. -
Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада. -
Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
Барча доно фикрини бир мезонга солибди.- Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?