Шодли ва қайғули пайтларида дилини кудуратдан тозалаб, соф дўстликни сақлаб қолган киши чин дўст ҳисобланади. Абу Али ибн Сино.

Аёлларга

Аёлларга

Уйғониб кетади бу олам,
Тўхтатмай тебратгин бешигинг,
Кетмагин, алла айт онажон
Очса ҳам жаннатлар эшигин.

Уйғониб кетмасин бу олам,
Гўдагинг жаҳолат кўрмаган.
Уйғотма, йўргагин очмагин,
Ҳали у уйқуга тўймаган. 

Уйғониб кетади. Чунонам
Йиғлайди, тўймаган меҳрга.
Бағрингга босиб тур эркалаб,
Овунтир оқ сутдек сеҳрга.

Уйғониб кетади қўрқувдан,
Ёлғизлаб қолмасин ҳаёли.
Елкасин уриб тур аллалаб,
Илитсин нафасинг шамоли.

Уйғониб кетмасин, алла айт,
Онасан, ҳаққинг йўқ жаҳлга.
Тебратиб сутин бер бешикда
Эс таниб киргунча ақлга.

Уйғониб кетмасин бу олам,
Мудроқни енгиб тур бир нафас.
Кўз нуринг тутиб тур бешикда,
Шарпангни ҳис қилиб турса бас.

Онажон. Бир кун тин оларсан.
Аталган бир кун бор сенга ҳам.
Шунда ҳам тўхтатма бешигинг,
Уйғониб қолмасин бу олам.

6 март, 2008 йил.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?