Хафа бўлади

Хафа бўлади

Ранжитсам бехосдан ёки атайлаб,
Кўп хато қилсам ҳам, кўнглимга қараб,
Хафа бўлсангиз ҳам, мени авайлаб,
Айтмайсиз юзимга: “Хафа бўлади”.

Ҳеч кимга айтмайсиз, “Бу ишинг хато!”,
Зиёни тегмаса, “Қилмишинг хато!”,
Танишинг, кўришинг, сўрашинг, ҳатто
Бир оғиз айтмайсиз: “Хафа бўлади”.

Гўё сиз фаришда, кўнглингиз бозор,
Ҳаттоки чумоли кўрмаган озор,
Минг хато кўрсангиз айтмайсиз бир бор,
Сиздаги баҳона: “Хафа бўлади”.

Одамда камчилик бўлар десангиз,
Андиша қилсангиз, кўнгил десангиз,
Сиз кимнинг айбига кўзни юмсангиз,
Кун келиб у сиздан хафа бўлади.

PS: 
Шеър сизга ёқмаса, шеъримга қасам:
Бир изоҳ ёзмайсиз: “Хафа бўлади”.

4-июль, 2026 йил.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?