Шодли ва қайғули пайтларида дилини кудуратдан тозалаб, соф дўстликни сақлаб қолган киши чин дўст ҳисобланади. Абу Али ибн Сино.

Сабр ҳақида

Сабрим, чида

Сабрим, косанг тўлмай туриб тўкар эдим,
Зумда портлаб сўнг тубингга чўкар эдим,
Ақл бўлсанг ёш боладек сўкар эдим,
Сабр қилган сабрим, яна бир оз чида. 

Катта бўлдим. Сабр дединг. Сабр қилдим.
Лом лим демай сену менга жабр қилдим.
Кўниб кўнмай на минг қилдим на бир қилдим,
Сендан ўтиб кетдим Сабрим, сен ҳам чида.

Сабрсизлик қилсам жилов урсак дерлар,
Сабр қилсам туртиб-туртиб турсак дерлар,
Ўз билганча қилсам холин кўрсак дерлар,
Нима дейсан? Сабрим, дема: “Бир оз чида”.

Сенсиз юрсам пешонамни уришим бор,
Сенла турсам мен ғафлатда юришим бор,
Ўртада бир мувозанат туришим бор,
Йўл кўрсатиб, Сабрим, кейин ўзинг чида.

Қўрқиб қолдим тонг отишдан, кун ботишдан,
Қўрқиб қолдим жим туришдан, гап сотишдан.
Мен қўрқаман Сабрим сени йўқотишдан,
Ташлаб кетма. Сабрим менга бир оз чида.

18-хафта, 2015 йил.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?