Шодли ва қайғули пайтларида дилини кудуратдан тозалаб, соф дўстликни сақлаб қолган киши чин дўст ҳисобланади. Абу Али ибн Сино.
Оппоқ шеър
Ratings
(0)
Эшитганман. Кимдир айтган, кимдир ўргатган: Оқ шеър деган шеър бўлармиш. Эркин ва озод. Унда на қофия, на вазн хоким. На бирор қоида тўхтатолмасмиш.
Менинг ҳам оқ шеърга ҳавасим келди: Мен ҳам оқ, оппоқ шеър ёзгимлар келди. На қонун қоида, на мазмун қолди. Унда на дардим бор ва на бир қувонч. Ҳақиқий оқ шеър бу, оппоққина шеър.
Унда дард, ғубор йўқ, унда озор йўқ, Унда на қувонч бор, на яхши тилак. Унда менинг кўнглимдаги содда сўзлар бор, Унда менинг бир орзуим, оппоқ шеърим бор.
Айбламанг. Бу оқ шеър. Оппоққина шеър... Бир мазмун ахтарманг. Кулманг устимдан. Бу шеърда сиз учун аталган сўз йўқ, Мен учун бир олам. Менинг ўзим бор. Бу менинг оқ шеърим. Оппоққина шеър.
Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди, Барча доно фикрини бир мезонга солибди.
- Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан. Иш жойимда маошни жуда катта оламан. Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой, Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?