Сен худбин эмассан, қайсар эмассан.
Кўниб “Хўп” дейсану, лек “Йўқ” демассан.
На азим чинорсан, на бирор хассан,
Ўзинг билиб ўз ишингни қилсанг ёқмайсан.
Сен ёзган китобни ўқиб, ўқимай,
Ёнига ўзидан тўқиб, тўқимай,
Ўргатиб туришар ўзлари қилмай,
Ўз ақлингча ўз ишингни қилсанг ёқмайсан.
Дейдилар: қадамнинг бордир уволи.
Кўрсатган йўллари танқиддан ҳоли,
Изларинг қўрқитар душман мисоли,
Ўз билганча қадамингни боссанг ёқмайсан.
Ё ўзинг ўзгалар ишига мойил,
Уларнинг ишидан қолдингми қойил?!
Ўргатиб турмоқлик бизга тамойил:
Ўзинг билиб ўз тилингни тийсанг ёқмайсан.
Хўп дея ўзингни билганингни қил,
Яхшингни билсинлар, ёмонингни бил,
Гоҳида гапни ҳам қўлоғингга ил,
Айтганини қилсанг ахир кимга ёқмайсан?
21-май, 2015 йил.