Сен келдингу, кетдинг, менинг қалбим яралаб Ўзинг билан олиб кетдинг орзуларим ҳам. Кечагина бўйним қучиб аста шивирлаб Менга берган ваъдаларинг қиларди алам.
Наҳот сени алдай олди бир шода маржон? Наҳот севгинг қадри бўлди тилло тақинчоқ. Билмасмидинг, ниқоб таққан ахир бу дунё? Ҳаёт ҳам бир, ёлғон хам бир, сен хам ўйинчоқ…
Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди, Барча доно фикрини бир мезонга солибди.
- Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан. Иш жойимда маошни жуда катта оламан. Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой, Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?