Алла айтиб ухлатардинг, кўнмас эдим...
Энди эса аллаларга зорман ОНА...
Ялла айтиб уйғотардинг, кўнмас эдим...
Сенсиз мерос яллаларга торман ОНА...
Меҳр бериб туйдирардинг, кўнмас эдим...
Қани энди ўша меҳринг? Кимда қолди?
Сеҳринг бериб суйдирардинг, билмас эдим....
Сеҳринг қайси кунда, қайси тунда қолди?
Кулиб туриб ундирардинг, турмас эдим...
Она! Ўша кулгим қани? Топиб бергин!!!!
Йиғлаб туриб кўндирардинг.... Кўнган менми???
Она!!! Кўнган бу кўнглимни ёпиб бергин...
Билиб туриб яширардинг сирларимни...
Нега менинг меҳрим сирли этдинг ОНА?
Ишқ тилсимим очар бирор калит борми?
Сирларимни олиб олис кетдинг ОНА...
Ёр ёр айтиб ёр ёнида ёндирмадинг,
Ўз ўзимга бевафо бир ёрман ОНА!
Меҳр бериб сабр бермай кетганмидинг?
Сабрингдайин бир сабрга зорман ОНА...
Энди эса аллаларга зорман ОНА...
2015 йил.