Жон нотинч, рух беҳол, ишонч безовта,
Меҳрнинг умиди сўнган батамом.
Муҳаббат бош қўйган совуқ кўксимга:
Эй разил ниятлар, салом, ассалом!
Ширин сўз макрига алданган ишонч,
Соддани қул қилган содда бир тузоқ,
Қадрни тупроққа белар қабоҳат,
Оқибат, ер қаттиқ, осмондир узоқ.
Ўртада аросат бағри қон вафо.
На тирик, на ўлик, борми, йўқ ихлос.
Виждон бонг уради, кўзлари бойлиқ:
Ё сабр мардларча, ё қасос ифлос.
Бугун шох ва султон афсус надомат.
Наҳотки тўхтаган чархи кажрафтор?
Суяксиз тил лаънат рақсига тушар,
Орим лол, номус лол: иснодсиз аттор.
Бир онда ғолибдир, бир онда мағлуб,
Жаҳлнинг отига минган ақли хуш.
Кел, сабрим косаси тўлган заҳримга,
Бир қултим ич меҳмон! Хуш келибсан, хуш!
Ё бардош, ё сабрим, ё ур, ё сур, тур!
Жим турма, кўр турма, кет ё ёнда юр!
Ал қасос, ё бардош, то қиёмат, бас!
Дўст душман бир қирғин, одам ур хо ур!
7-сентябрь, 2015 йил.