Бойликни топишибди-ю ақл-идрокни йўқотишибди. Ажабо, топган нарсалари билан йўқотган нарсаларининг баҳоси бир хилмиди? Абу Али ибн Сино.
Алдадинг гўзал
Ratings
(0)
Муҳаббат дўстликнинг ниҳоясидир…
Дўст дедиму севгим менга бегона бўлди, Ниш урдию, муҳаббатим очилмай сўлди, Висол эмас, уқубатга паймонам тўлди. Мени эмас, ўз-ўзингни алдадинг гўзал.
Севдим дея узган гулинг тикон эмасми? Хар йигит хам гўзалларга севдим демас-ми? Севмаганга суйкалмоқлик менга ҳавасми? Дўстим дея ўз дўстингни алдадинг гўзал.
Билмасмидинг, ортингдан тош отгувчилар бор. Муҳаббатин ўзга ёрга сотгувчилар бор, Яна сендек алам қилиб қолгувчилар бор, Билиб туриб ўз кўзингни алдадинг гўзал.
Юрагимга доғ солади аламим, оҳим. Наҳот сенга сирдошлигим бўлди гуноҳим? Бир кун келиб менга хам бахт берар Аллоҳим. Мени эмас, ўз бахтингни алдадинг гўзал.
Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди, Барча доно фикрини бир мезонга солибди.
- Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан. Иш жойимда маошни жуда катта оламан. Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой, Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?