Ўйласам уялдим, борсам титрадим,
Сатрингдан тутгани тополмадим куч.
Ўрадим, чирмадим, яширдим кўздан:
Мана энди ошкор шеърим, мени қуч.
Қачон туғилгансан? Эслай олмадим.
Билганим: бирма бир сатр терганим,
Бир жумла ёпишса ўзимча тергаб,
Ўзимча ҳар ҳарфга меҳр берганим.
Шоирман деганлар алдашди мени:
- Шеърни халқ ўқисин, қафасингни оч!
Оқибат авайлаб, асраб, суйганим,
Турибсан ошкора, очиқ, яланғоч.
Уялма сатрингни сийпаласа ким,
Ор қилма ечилса бирма бир мазмун.
Хоҳласанг мени ўп, бошқасини қуч.
Ишқимиз тугаган сен ўқилган кун.
Варақда сарғайиб кутиш орзуинг
Алишди ҳар четда ошкор юришга.
Биргина ҳарфидан уялган шеърим,
Мажбурсан кўксингни кериб туришга.
Керакмиди менга сенга суқ назар?
Ёки мен даюсман, ёки сен шўх қиз.
Мана, сен ошкорсан, мен эгилган бош,
Турибмиз бегона бўлиб иккимиз...
1~18-октябрь, 2024 йил.