Шодли ва қайғули пайтларида дилини кудуратдан тозалаб, соф дўстликни сақлаб қолган киши чин дўст ҳисобланади. Абу Али ибн Сино.

Ali Al Mehr

Қизим ёши ўн бешга тўлди

Қизим ёши ўн бешга тўлди.
“Эркалатманг” - дейди онаси.
Қўғирчоғи бир четда қолиб,
Сирдош энди амма, холаси.

Уйга қайтсам ишдан судралиб,
“Оппа қилинг”, “Қаққа борми?” йўқ.
От бўлмасам, айиқ бўлмасам,
Ёлғондакам аразлари йўқ.

“Шовқин қилманг”, “Жим туринг бир оз”,
Бир вақтлар оддий гап эди.
Бу йил мендан аразлаб уч кун,
“Дадам мени урушди!” деди.

“Дада, бий сўм беринг” – бахт экан,
Буни энди тушуниб етдим.
Билишим шарт овоз, оҳангдан:
“Дада, хайр, мактабга кетдим!”

Тили чучук, эрка мунчоғим,
Анча жиддий бўлиб қолибди.
“Ойи, кеча анув ўртоғим,
Янги туфли, iPhone олибди»

“Кеча менга олган кўйлакни
Кийиб кетиб қолибди, қаранг?!”
Рўмол излаб юрган онасин,
“Урушманг” деб кўндирдим аранг.

Овқат қилса мустақил, ўзи,
Олдингизга ёзса дастурхон,
Қарашига етса кучингиз,
Қўлга олиб кўринг-чи туздон?

“Катта бўлиб қолди” - дейману,
Чой дамласа, ушласа дазмол,
Сал, озгина куйса бармоғи,
Жон ҳалқумга келаркан дарҳол.

Табрикка тил айланмас келса
Қизи бор дўст “Тўй қиляпман” деб.
Тайёрлайман ўзимни ўзим,
“Қайси ота йиғламаган...” деб.

Э худойим, вақтинг бунча тез,
Ота бўлиб бўларим бўлди.
Ўн олтида нима бўламан?
Қизим ёши ўн бешга тўлди.

02.12.2024 йил.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?