Кутубхона ҳақида

Айрим кутубхоналарни ёқиб юборишмаганда эди, ҳозир сени бошқа сайёраларга саёҳатга олиб борган бўлардим...

(Дадамнинг гапларидан)

Али Ал Меҳр кутубхонаси

Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

Абдул Боқий

Абдул Боқий. Ўйноқи юрагимни не қилсам экан?

Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

Zahro Shamsiyya

Заҳро Шамсийя. О, муҳаббат, келдингми яна?

Заҳро Шамсийя, шоира, эркин ижодкор. 1969 йил 9 апрелда Навоий вилояти Нурота туманида таваллуд топган. Илк шеърлари 1984 йили "Гулхан" журналида ёритилган. Ҳозирги вақтда унинг шеърлари дунёнинг кўплаб давлатларида анталогия, альманах, газета ва журналларда кенг ёритилмоқда. 

Ozoda Bekmurodova

Озода Бекмуродова. Ҳеч бир изоҳим йўқ кўнглимга.

Озода Бекмуродова - Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод туманида туғилган. Тошкент Давлат Миллий университетини тамомлаган. “Дилрабо Оқ шомлар”, “Юрак зарблари”, “Мовий фурсатлар” шеърий тўпламлари нашр этилган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.