Кеча оқшом фалакда ой бўзариб ботганда,
Зуҳра юлдуз милтираб, хира ханда отганда,
Руҳимда бир маъюслик, сокинлик уйғотганда,
Мен сени эсга олдим, биринчи муҳаббатим,
Эслаб хаёлга толдим, биринчи муҳаббатим.
Кутубхона ҳақида
Айрим кутубхоналарни ёқиб юборишмаганда эди, ҳозир сени бошқа сайёраларга саёҳатга олиб борган бўлардим...
(Дадамнинг гапларидан)
Агар ошиқлиғим айтсам, куюб жону жаҳон ўртар,
Бу ишқ сиррин баёт этсам, тақи ул хонумон ўртар.
Кишига ишқ ўтидин заррае етса, бўлур гирён,
Бўлуб бесабру бетоқат, юрак-бағри чунон ўртар.
Мен дунёни нима қилдим,
Ўзинг ёруғ жаҳоним,
Ўзим хоқон,
Ўзим султон,
Сен тахти Сулаймоним,
Ёлғизим,
Ягонам дейми,
Топинган кошонам дейми,
Ўзинг менинг улуғлардан
Улуғимсан, Ватаним…
Шавкат Раҳмон хотирасига
Мендан нима қолар:
Икки мисра шеър,
Икки сандиқ китоб,
Бир уюм тупроқ.
Одамлар ортимдан
Нима деса дер,
Мен сени ўйлайман
Ўзимдан кўпроқ –
Лола, лолажоним,
Лолақизғалдоқ!
Шеърим! Яна ўзинг яхшисан,
Боққа кирсанг, гуллар шарманда.
Бир мен эмас, ҳаёт шахсисан,
Жоним каби яшайсан манда.
Собит-ул сайёрада инсон ўзинг, инсон ўзинг,
Мулки олам ичра бир хоқон ўзинг, султон ўзинг.
Собит ўз маъвосида, сайёр фазо дунёсида,
Коинот саҳросида карвон ўзинг, сарбон ўзинг.